Танланган асарлар. Носир Фозилов

Читать онлайн.
Название Танланган асарлар
Автор произведения Носир Фозилов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-5993-4-5



Скачать книгу

гоҳ беғубор осмондай тиниқлашиб, гоҳ узоқлашиб, гоҳ яқинлашиб кўз ўнгига келди-да, бора-бора тушга уланиб кетди…

      Камола онасининг ингранаётганини эшитиб, ёстиқдан бошини кўтарди. «Туш кўряпти шекилли?» деб ёстиққа қайта бош қўйди. У боягидан анча ўзига келиб қолган, ҳарорати ҳам анча пасайган эди. Ўнг томонига ағдарилиб ётди, бўлмади, уйқуси келмади. У чап ёнига ағдарилиб ётмоқчи бўлган эди, ёнбошига нимадир қаттиқ ботди, қўли билан кўрпани сийпади, бундай қараса – қаламтарош! Тўранинг қаламтароши! Бояги сув бўйида тортиб олган… «У бу ерда нима қилиб ётибди? Э, боя фуфайкамни ечаётганимда чўнтагимдан тушган…»

      Қаламтарош Камоланинг кафтини чўғдай куйдирар, хаёли тутқич бермас, қаёққа ағдарилиб ётса ҳам, Тўранинг қиёфаси кўз олдига келар, унга бир зум ҳам тинчлик бермас эди. «У ҳозир нима қиляпти экан? Ухлаётгандир…»

      Йўқ, Тўра ҳам уйғоқ эди. У раис, Бойғози чўлоқлар билан пан Дворжекларникидан чиқиб, Сергейларникига кирди. Улар Сергейни бир амаллаб подага чиқиш учун кўндирганларидан сўнг, хайрлашиб, уй-уйларига тарқалишди. У йўл-йўлакай «Оқ теракми, кўк терак» ўйнаш учун кўчага чиққан болаларнинг олдига борди. Улар чувиллашиб Тўрани ўраб олишди. Бу пайт Тўранинг қулоғига гап кирмас, болаларнинг орасидан кимнидир излар, бироқ у излаётган одам булар орасида йўқ эди. У ҳафсаласи пир бўлиб, уйларига қараб аста кета бошлади. Болалар қий-чув қилишиб орқасидан эргашишди, уни ўйинга қисташиб, ялинишиб, анча жойгача келишди. Тўра бўлса, гўё ҳеч нарса сезмагандай, бепарво кетаверди. Болалар уни ўйинга кўндириша олмагач, умидсизлик билан орқада қолишди…

      У ҳовлиларига кирди-ю, ўртадаги супага солинган кўрпасига чўзилди. Салима хола ўғлининг тепасига келиб, унга бирпас индамай қараб турди-да, кейин:

      – Овқатингни иситиб берайми, ўғлим? – деди.

      Тўра тайинли бир жавоб айтмади. Салима хола ўғлининг бугунги кайфиятига тушунолмади. Унга бирор гап айтишга ё ундан бирор гап сўрагани журъат қилолмай, бошида бироз индамай турди. Тўра у ёнидан-бу ёнига ағдарилди. У ўғлига халақит бергиси келмай, оёқ учида аста юриб уйига кириб кетди.

      Тўра ёлғиз ўзи супада ётар, хаёллари пала-партиш, тутқич бермасди. Кўз ўнгига гоҳ Ғиёс ака келади, гоҳ раис; гоҳ Зулайҳо хола истеҳзо билан қаҳ-қаҳ уради, гоҳ Франтишек кўз ёшларини оқизиб мунгли термилади. Бир маҳал унинг кўз олдига – чароғон хонада кекса бувисининг пинжига кириб кетган, қош-кўзи қоп-қора, қисқа юбкасини тортқилаб, оппоқ болдирларини, сонларини беркитишга уринаётган пан Дворжекнинг қизи Кристина келди. У ҳам аста-секин туманга айланиб, ўрнида бугун сув бўйида кўргани – Камоланинг қиёфаси пайдо бўлди. Тиниқ ва чароғон!..

      Тўра уҳ тортиб, чап томонига ағдарилди. Ичидан ҳовур чиқиб кетгандай бўлди. Чалқанча ётди. Ҳаммасини унутишга ҳаракат қилиб, хаёлини жамлаб юлдуз санай бошлади. «Ў-ҳў! Юлдузлар бугун бунча чароғон! Ҳар куни шундай чароғонмиди улар? Бир, икки, уч, тўрт…» Бир маҳал юлдузлар орасидан чароғон бир тасвир – Камоланинг сув бўйидаги ҳолати кўриниб, у ҳисобдан адашиб кетди. Қайта