Танланган асарлар. Носир Фозилов

Читать онлайн.
Название Танланган асарлар
Автор произведения Носир Фозилов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-5993-4-5



Скачать книгу

ойим эсимга тушиб кетди. Нима қилиб ўтирганикин, а? «Болам ўртоқлари билан ўйнаб юрибди», деб ўйласа керак-да. Ўғлининг бошига бундай савдо тушганини қаёқдан билсин! Маза қилиб овқат еяётганмикан? Ҳар куни зўрлаб овқат едирарди ойижоним. Эркалик қилиб емасдим. Мана энди… Ўртоқларимни ҳам соғиндим. Розиқ, Ўринбой, Самад қув, йўқ, энди ҳеч ҳам Самад қув демайман. Самаджон дейман. Маҳфуза…

      Хўрлигим келиб кетди. Кўзларимга ёш тўлди. Асетга билдирмай тескари қараб артдим.

      – Айлантир.

      – А?

      – Айлантирмайсанми, куйиб кетди-ку, –деди Асет менга қараб. – Нима бало, ухлаб ўтирибсанми?

      Хаёл билан бўлиб балиқни айлантиришни ҳам унутиб қўйибман, бундай қарасам, сели чиқиб жизиллаяпти. Секин айлантира бошладим.

      – Бўлди, еявер. Қолгани ичингда пишади, – деди Асет. Ўзи худди кабоб егандай қилиб чўпда турган жойида ея бошлади.

      Мен ҳам оғзимга олиб бордим. Қани энди унда маза-матра деган нарса бўлса? Тузсиз, бунинг устига бир балонинг таъми келади. Ё чўпнинг аччиғи уриб қолдимикан? Ишқилиб, ҳеч мазаси йўқ эди. Асет олов яллиғида башарамнинг буришиб кетганини кўриб қолди шекилли, тиржайиб кулди.

      – Еявер, дори бўлади.

      Нима қилай, шундан бошқа ейдиган нарса бўлмаганидан кейин едим. Ичимга оз бўлса ҳам овқат кирганиданми, ё олов атрофида ўтириб баданим исиб қолганиданми, ҳар қалай мени уйқу элита бошлади. Бошимга рюкзакни қўйиб, оёқларимни чўзиб ёнбошладим. Кўнглим ҳам бир хил бўлиб, оғзим бемаза тортди. Асет индамай олов ёнида чўғ ўйнаб ўтирарди.

      – Майли, бироз ётиб дам ол, – деди у олов устига шох-шабба ташлаб. – Мен ўтира тураман. Мен ҳам ётсам олов ўчиб қолади.

      Бир маҳал бошим айлангандай бўлди. Ўрнимдан учиб туриб, ўқчий бошладим.

      – Ҳа, нима бўлди? Балиқ ёқмадими?

      – Йўқ… – деб қўлим билан ишора қилиб ерни кўрсатдим. – Қимирлаяпти… ў-ҳа…

      – Нима?

      – Ер қимирлаяпти!

      Бизлар турган орол чайқалиб кетди. Асет энди ишонди. Иккаламиз бир-биримизга яқинроқ ўтирдик.

      – Наҳотки… Наҳотки, кўчма оролга тушиб қолган бўлсак?! – деди Асет. Унинг товуши титраб кетди. Менинг ҳам юрагим гуп-гуп урар эди. Кўчма орол ҳақида ёзувчи Асқад Мухторнинг «Қорақалпоқ қиссаси» китобидан ўқиган эдим. Бироқ унда кўчма орол денгизда бўлар эди-ку? Биз дарёдамиз.

      – Кўчма орол дарёда нима қилади?

      – Денгизда юрган бўлсак-чи? – деди Асет атрофга аланглаб.

      – ЙЎғ-э!

      – Қани, юр, ҳозир биламиз.

      – Қандай қилиб?

      – Юр.

      Асет иккаламиз олдинма-кетин сув бўйига бордик.

      – Қани, сувдан ичиб кўр-чи?

      Мен энгашиб бир ҳовуч сув олиб ҳўпладим. Бир балога ўхшайди. Дарҳол туфлаб ташладим. Асет ҳам оғзига олган экан, кетма-кет у ҳам туфлади.

      – Жуда шўр-ку?

      – Ана, айтмадимми, денгизда юрибмиз деб!

      Орол денгизининг суви шўр бўлиши, шу денгиздан туз олиниши энди эсимга келибди. Индамай олов атрофига қайтдик. Бироз ўтирганимиздан сўнг ўтинимиз тамом