Танланган асарлар. Носир Фозилов

Читать онлайн.
Название Танланган асарлар
Автор произведения Носир Фозилов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-5993-4-5



Скачать книгу

ҳам қоқина-сурина олов атрофига югуриб келдик. Ростдан ҳам самолёт! Тепамизга яқинлашиб қолди. Товушидан билиб турибмиз. Ана, қизил чироғи лип-лип қилиб ўчиб-ёниб келяпти… Бирдан иккаламиз осмонга сакраб бақира бошладик. Мен бояги таёқчамнинг учини оловга тиқиб, ёндириб олиб ҳавода зўр бериб айлантира бошладим.

      Самолёт нақ тепамизга келиб қолди. Йўқ, вертолётга ўхшайди. Вертолёт, ҳа, вертолёт!

      – Оловни кўпроқ ёқ, Асет! Кўришади… – дейман овозимнинг борича.

      Вертолёт тепамиздан ўтиб, тағин қайтиб келди. Тағин овозимиз борича бақирдик. Тағин қизил чироқларини ўчириб-ёндириб тўғрига қараб учиб кетди.

      – Кўрмади, – дедим ҳафсалам пир бўлиб.

      – Йўқ, кўрди.

      – Кўрган бўлса пастлаб арқон нарвонини ташламасмиди?

      Яна ҳафсаламиз пир бўлиб, жим олов атрофига чўкдик. Бир-бир буталарни синдириб ташлаб ўтирибмиз. Гапирадиган гап ҳам қолмади назаримда. Жуда чарчадик. Шу аҳволда бир соатлар чамаси ўтирдик. Ҳамма умидларимиз пучга чиққан эди. Қачонгача бу аҳволда ўтирамиз? Хайр, тонг отар. Тонг отганда бизларни битта-яримтаси кўрса-ку, яхши. Кўрмаса нима бўлади? Борди-ю, денгизда тўлқин турса-чи? Унда ҳолимиз нима кечади? Бу кичкина орол бардош берармикин тўлқинга?

      Ўйлайвериб бошим шишиб кетди. Эҳтимол, Асет ҳам шуларни ўйлаб ўтирган бўлса керак. Миқ этмайди. Буни қаранг энди. Уни ҳам шу алфозга солган мен-да! Агар мен буёққа келмаганимда, агар мен буларга қорхатни ўргатмаганимда, Асет дарёда нима қиларди? Денгизда нима қиларди? Уйларида тинч ўтирмасмиди? Менинг ойим билан дадам ҳеч нарсадан хабари йўқ-ку, Асетнинг дадаси билан ойисининг ҳоли нима кечаётган экан. Ойиси келгандир. Қараса, Асет билан мен йўқ. Ана ташвиш! Ҳаммасига мен айбдорман. Ҳа, ҳаммасига айбдорман!

      Асет индамай ўтирибди. Биламан, унинг нимага индамай ўтирганини. Агар мендан бошқа бола бўлганидами, пишириб еб қўярди. Мени меҳмон деб сийлаб ўтирипти. Ҳа, шундай!

      Ўзим ўзимга ёмон кўриниб кетдим. Зимдан Асетга қарадим. Сўниб қолган чўғларга қараб хаёл суриб ўтирарди. Шу маҳал оловимиз сўниб қолган бўлса ҳам Асетнинг юзи ёришиб кетаётгандай бўлди. Ҳайрон бўлиб, тағин унинг юзига тикилиброқ қарадим.

      – Нега қараяпсан?

      Қулоғимга бир нарсанинг тариллаган овози келди. Дарров бояги вертолётми деб осмонга қарадим. Бу пайтда Асет тўғрига қараб қотиб қолган эди.

      – Соғиндиқ, катер… катер келяпти… – деди шивирлаб. Ялт этиб орқамга қарадим. Қоп-қора сув юзини, қалқиб юрган музларни жимир-жимир ёритиб, биз томонга бир катер жон-жаҳди билан келар эди. Чироғи шунақа ўткир эдики, кўзларингни қамаштириб юборарди. Асет иккаламиз секин ўрнимиздан турдик. Катер тариллаганича оролчамизни бир айланиб, рўпарамизда тўхтади. Оролимиз лопиллаб чайқалиб кетди. Аллакимларнинг товушлари қулоғимизга элас-элас кирди. Тамоман бўшашиб кетган эдим… Кейин, катердан бир-иккита одам тушгандай, қулоғимга гангир-гунгур гапиришган товушлар эшитилгандай бўлди. Буёғи… Буёғи нима бўлганини эслай олмайман. Бир маҳал кўзимни очсам, ўзимни катер ичида кўрдим. Жапақ амаким бошимни суяб ўтирибди. Рўпарамда Қалли ота, унинг ёнида