Танланган асарлар. Носир Фозилов

Читать онлайн.
Название Танланган асарлар
Автор произведения Носир Фозилов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-5993-4-5



Скачать книгу

дарёга тушдик. Нима учундир, муз устида қор унча қалин эмасди. Мен пайқамаган эканман. Ҳақиқатда бу Оқдарё бир ирмоқ бўлса ҳам анча кенг экан. Қаранг, қирғоғи ҳув анави ярим белидан музлаб қолган сариқ қамишлардан бошланар экан. Ахир ҳув анави музда қолган қайиқ ҳам дарё музламаган пайтда қантарилган бўлса керак-да.

      Бундай қарасам, дарёнинг ўртасига бориб қолибмиз. Бизлардан уч-тўрт метр нарида кўм-кўк сув муз қирғоқларига чилп-чилп урилиб, ялаб оқарди. Мунча тез оқади! Ўша оқаётган жойнинг ўзи ҳам эллик-олтмиш метрлар чамасида кенг эди. Мен сал қўрқдим.

      – Асет, жуда яқинлашиб қолдик-ку?

      – Ҳеч нарса қилмайди. Сумбани олиб бер.

      Олиб бердим. Устидаги қалин камзулни ечиб ишга тушиб кетди. Аввал ковлайдиган жойининг қорини тозалаб, кўм-кўк музи қолгандан кейин сумба билан ўя бошлади. Мен нарироққа бориб чиқ этиб суратини олиб қўйдим. Бироздан кейин сумбани қўлидан олдим. Энди бир қаричча ўйилибди. Мунча ҳам қаттиқ бўлмаса бу муз. Ҳар урганимда муштдай-муштдай зўрға кўчади. Боягидан сал исий дедим. Белларим оғриб кетди…

      – Энди менга бер, – деди Асет қўлида қўлқопи бўлса ҳам кафтларига туфлаб. – Ўзи ҳам озгина қолди.

      – Суратга олдингми?

      – Бир марта.

      …Сумбанинг учи кириб кетди шекилли, кучаниб зўрға тортиб олди. Кейин менга қараб тиржайиб қўйди.

      – Бўлди.

      Югуриб борсам, туянинг кўзидай жойдан сув чиқиб турибди. Асет тез-тез уриб кенгайтира бошлади.

      – Қармоқни ҳозирла!

      Қармоқни ченадан ечиб олдим. Электр лампочкани қандай ўрнатган бўлсак, шундай турибди. Асет энгашиб чуқурчадаги музларни қўли билан сиртга олиб ташлай бошлади.

      – Қани, менга бер-чи?

      Лампочкани ёқиб кўриб, Асетга чўздим. У консерва қутисидан майда-майда қип-қизил гўштдан қармоққа илиб, секин сувга туширди. Кейин менга маъноли кулиб, фонарнинг кнопкасини босди. Мен энгашиб чуқурчага қарадим. Ҳеч нарса кўринмади.

      – Ёндими? – сўради Асет.

      – Йўқ, – дедим ҳайрон бўлиб. У менга, айтмадимми, дегандай бир қаради-да, қармоқнинг дастасини менга бериб, ўзи сувга энгашди.

      – Юқорига торт! – деди у бир маҳал. Тортдим. – Ёниб турибди! Сувнинг оқими билан нари кетиб кўринмай турган экан-да.

      Шундан кейин менга сал жон кирди. Қармоқни гердайиб ушлаб турибман. Оғзимнинг таноби қочган. Чуқурчадаги сув юзида каттакон пўкак қилтиллаб турибди. Бир пўкакка қарайман, бир Асетга. Асет тағин фотоаппаратни тўғрилади. Суратга олмоқчи. Майли, олаверсин. Тўрткўлга борганимдан сўнг, фотолабораториямизга топшираман. Фотогазетамизни безайди. Самад қув кўриб қўйсин, қанақа қилиб тушганимизни! Барибир, айтсам ишонмайди…

      – Тўғри тур. Ҳа, шундай, шундай…

      Асет шундай деб турганда қўлимдаги қармоғим силкингандай бўлди. Қўлимдан тушириб юборай дедим.

      – Э-э, буздинг…

      Мен унинг гапини эшитолмай қолдим, пўкак чўкиб кетаётган эди. Шошганимдан:

      – Асет! – деб бақириб юборибман. У югуриб келиб қармоқнинг дастасига ёпишди. Зўрға тортиб олдим. Узунлиги нақ