Ой ва сариқ чақа. Уильям Сомерсет Моэм

Читать онлайн.
Название Ой ва сариқ чақа
Автор произведения Уильям Сомерсет Моэм
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-20-893-3



Скачать книгу

мен билмасам бўлди. Саргузаштлари узоқ вақтгача давом этавермаслигини у англаши керак. Агар у бағримизга қайтиб келса, худди аввалгидай яшайверамиз, ҳеч ким ҳеч нарса билмайди. Стрикленд хоним ғийбатлардан жуда қўрқишини сезганимда ҳайрон бўлган эдим. Ўша вақтларда аёллар ҳаётида одамларнинг фикри жуда катта роль ўйнашини билмасдим. Одамлар фикридан қўрқиш инсон туйғуларига носамимийлик соясини ташлайди.

      Стрикленднинг қаерда яшаётгани маълум эди. Шериги банкка йўллаган хатида у тўғрисида бўлмағур гап ларни айтди, Стриклендни яшаётган аниқ манзилини яшираётганликда айблади. Ўз навбатида, Стрикленд ҳам беадаблик билан жавоб қайтарди ва аниқ манзилини ошкор қилди. У меҳмонхонада яшаётганди.

      – Мен ҳеч қачон бу меҳмонхона тўғрисида эшитмаганман, – деди Стрикленд хоним. – Лекин Фред бу меҳмонхонани билар экан, жуда қимматлигини айтди. Хоним қизариб кетди. Унинг кўз олдида серҳашам меҳмонхонада яшаётган, машҳур ресторанларда овқатланаётган, кундузлари от пойгаларида, кечқурунлари театрларда вақтини ўтказаётган эри гавдаланаётганини тушундим.

      – Бунақада узоққа бора олмаслиги тайин, – деди у. – У қирқдан ошганини эсдан чиқармаслик керак. У ёш йигит бўлганида бу ҳодисаларни тушунган бўлардим. Болаларимизнинг бўйи етиб қолганда бу – даҳшат. У соғлиғини бутунлай йўқотиб қўяди. Аёлнинг қалбида ғазаб ва изтироб курашаётганди.

      – Унга айтингки, усиз уйимиз уй бўлмай қолди. Гўё ҳамма нарса ўз ўрнидаги ўхшайди-ю, лекин ҳаммаси қандайдир файзсиз. Мен усиз яшай олмайман. Бундан кўра ўзимни ўлдирганим афзал. Унга бизнинг ўтмишимизни, бирга кечирган кунларимизни, ҳамма-ҳаммасини гапириб беринг. Болаларим уни сўрашса, уларга нима деб жавоб бераман? Унинг хонаси қандай бўлса, шундайлигича турибди, уни кутяпти. Биз ҳаммамиз уни кутяпмиз.

      Унга нималар дейишим лозимлигини хоним сўзма-сўз тушунтирди. Бундан ташқари, у билдириши эҳтимол бўлган эътирозларга қандай жавоб беришим кераклигини ҳам бирма-бир айтиб ўтди.

      – Мен учун қўлингиздан келган ҳамма нарсани бажаришга ваъда бера оласизми? – нолакор қўшиб қўйди у. – Қанчалар ғам чекаётганимни унга билдириб қўйинг.

      Хоним барча воситалар билан эрининг раҳмини келтиришни, инсофга чақиришимни истарди. Энди у мендан уялмай бемалол йиғлаётганди. Гарчи Стрикленднинг бағритошлигини билсам ҳам, азбаройи таъсирланиб кетганимдан, уни уйга қайтариш учун қўлимдан келган барча чораларни кўришга қасам ичдим. Мен бу вазифани бажариш учун эртасигаёқ жўнаб кетишга ва бирор натижага эришиш учун зарур бўлган вақтгача Парижда туришга сўз бердим. Кеч бўлиб қолгани ва иккаламиз ҳам бу кўнгилсизликлардан обдан чарчаганимиз туфайли хайрлашиб чиқиб кетдим.

      Ўн биринчи боб

      Менга топширилган вазифа тўғрисида Парижга кетаётганимда ўйлаб борарканман, уни натижасиз тугатишдан хавотирланардим. Эндиликда йиғлаб турган Стрикленд хонимнинг қиёфаси кўзимдан нари кетганда фикрларимни бир жойга жамлашим мумкин эди. Стрикленд хонимнинг ўзини тутишдаги аниқ кўриниб турган қарама-қаршиликлар