Мангу латофат: бадиалар. Иброҳим Ғафуров

Читать онлайн.
Название Мангу латофат: бадиалар
Автор произведения Иброҳим Ғафуров
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-8593-8-8



Скачать книгу

кўриб турганингиздек, кенг ижтимоий миллий ислоҳотларни амалга ошириш учун сармоя керак бўларди. Маърифатчилар шунинг учун сармоя учун ҳам кураш бошладилар. Сармояни озод этишнинг бирданбир йўли маиший ҳаётдаги исрофгарчиликларга бутунлай барҳам бериш орқали бўларди. «Садои Туркистон» тинимсиз равишда халққа ва бойларга мурожаат қилади.

      Хайрия жамиятлари тузишни ёқлаб чиқади, уларни илк сармояли миллий ташкилотлар сифатида қўллайди ва қутлайди.

      «Садои Туркистон» реал тарихий шароитни ҳисобга олган ҳолда Туркистон мустамлака маъмуриятига ҳам бевосита мурожаат қилар, маориф-маданият соҳаларига андак бўлсин маблағ ажратсин деб, маъмуриятнинг мададига умид боғларди. Бунинг қандайлигини англаш учун бир қизиқ мисолга эътибор бериб ўтайлик. Туркистон ҳарбий мустамлака маъмурияти 1915 йилда Тошкентнинг забт этилганлигининг 50 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўрарди. Шу муносабат билан Убайдулла Асадуллахўжаев «Садои Туркистон»да бир махсус мақола ёзиб чиқди. Мақолада ношир ва муҳаррир тўғридан-тўғри шундай саволни ўртага қўяди: хўп, руслар байрам қилмоқчи? Биз нима қилишимиз керак? У бунга шундай жавоб беради: «Дуруст, Русия ҳукумати бизим шаҳримизни забт этди. Бундан бизга нима зарар келди? Бизим фикримизча, Русия ҳукуматидан Туркистон мусулмонлари ҳеч бир зарар кўрганлари йўқ. Билъакс мамлакатимиз обод бўлди. Зироат ва тижоратларимиз хийла тараққий қилди. Аҳолида илм ва ҳунарга рағбат ортди…» Бу сўзларни муаллиф ким учун ва нима учун ёзаётганлигини тушунгандирсиз. Шундан сўнг Убайдулла, эҳтимол, андак «қисинқиликлар» бордир. Лекин улар вақт ўтган сари бартараф бўлади. Бухоро ва Хива мусулмонларининг аҳволига қарайлик. Ва шукр айтайлик, деб қўшимча ҳам қилади. Шундан сўнг Убайдулла асосий мақсадга кўчади ва бу сана муносабати билан миллат учун қилиниши керак бўлган ишларга эътиборни қаратади. Турли фойдали жамиятлар ва кенгашлар тузиш ҳақида фикр юритади. «Ўзимизнинг эллик йиллик садоқатимизни шафеъ келтириб, бундай бир фойдали ишга ижозат суралганда ҳукуматимизнинг ҳам рад қилмаслиги табиийдир», деб ёзади. Шундан сўнг Убайдулла олий дорулмуаллимин ва мадрасаи олия ташкил этиш учун ижозат сўраш лозимлигини уқтиради. Сана муносабати билан шу икки катта ишга ҳукуматдан маблағ ва рухсат олишни кўзлайди.

      Қарангким, садоқатни шафеъ келтирибгина миллат учун энг зарур ишларга ижозат олиш мумкин эди. Бу бир сиёсат эди ва у ажабланарли эмаски, яқин-яқин йилларгача давом этди. Садоқатни шафеъ келтирмасдан, мадҳия ўқимасдан, офаринбозлик қилмасдан ҳеч нарсага эришиб бўлмасди. Убайдуллахўжа ва унинг атрофига йиғилган маърифатпарварлар, ўз тилларича айтганда, жадидлар мустамлака маъмуриятининг ҳатто миллатни таҳқирловчи тадбирларидан ҳам кўз юммай, улардан миллат манфаати учун фойдаланишга интилардилар.

      «Садои Туркистон» замон ва жамият олдига жуда кўп саволлар қўйди. Гарчи уларга кўп ҳолларда жавоблар тополмаса-да, лекин муҳими, шу саволлар атрофида баҳс ва мунозараларни ғоятда қизитди. Газета миллат миқёсидаги