Мангу латофат: бадиалар. Иброҳим Ғафуров

Читать онлайн.
Название Мангу латофат: бадиалар
Автор произведения Иброҳим Ғафуров
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-8593-8-8



Скачать книгу

чекинмаганликларини кўрсатади.

      Беҳбудий, Фитрат, Мунаввар Қори, Авлоний ўз миллат тарбиясига қаратилган таҳлилларини янада ишонарли қилиш учун ўтмишга мурожаат қиладилар. Ўтмишдан фахрли, соғлом илдизларни топадилар. Шу билан бирга миллатнинг замонга мослашолмай қийналаётгани сабаблари устида тўхталадилар.

      «30 сана муқаддам, – деб ёзади Беҳбудий, – Самарқандни Йоми маҳалласида (300) олачабоф ишчи бор эди. Алон, ўттиз нафар йўқ. 10 сана сўнгра тамом маҳв бўлур.

      Хулоса, мактабимиз, дўконимиз, корхонамиз, мадрасамиз ва ҳар нимарсамизни замонча ислоҳи лозимдур. Илло, ҳар нимарсамиз қўлдан кетар, бизда муздурликдан бошқа иш қолмас. Ер ва ускуна, дўкон ва саройни ишлатмоққа ҳам илм замоний ва замона шумлигини билмоқ лозим. Ва илло, биздан дунё ил мини яхши билатурганларга мулк ва асбобимиз ўтар ва ўтуб турубдур».

      Қанчалар замонавий ва қанчалар илғор, соғлом, салмоқли фикрлайди устод Беҳбудий! Ва қанчалар узоқни кўрган эканлар бу маърифатчиларимиз!

      Нажот излагай Беҳбудийнинг кўзи мамлакат бойларига тушади. Бошқа миллатларнинг бойлари фақирлар ва етимлар учун мактаблар, дорилфунунлар солиб берадилар, замонавий касалхоналар очадилар, жамияти хайриялар тузадилар, стипендиялар тайинлайдилар ва миллат бундай ишлар билан фахрланади, жуда катта манфаат кўради.

      Беҳбудий қайғуриб ёзади:

      «Бизникилар жуфта оти ила, аробаси ила, туйи ила ва … си илами фахр этар?»

      Беҳбудий миллат олдига замона одамлари бўлиш, замона одамлари қаторига кириш вазифасини қўяди. Бунинг учун миллат қисқа муддатларда ўз орасидан кўплаб ақл эгалари, муаллимлар, инженерлар, врачлар, техник ходимлар, ҳуқуқшунослар, замона тожирларини етиштириб чиқариши керак. «Шулар боис бўлиб, давлат ишига кирармиз», шулар боис бўлиб, «халойиқни барбод эта турган тўйлардан халос бўлармиз», деб умид қилади Беҳбудий.

      Миллат тараққийси ҳақида қайғуриш – миллат тарбияси, миллий онг ва туйғулар, равиш-рафторлар, дид-фаросатлар тарбияси ҳақида қайғуриш ҳамда саъй-ҳаракатлар билан чамбарчас боғланиб кетди. «Самарқанд» газетаси 1913 йил 30 июлда чиққан сонида масалани худди шу тарзда қўйди. У «Миллатлар қандай тараққий этарлар?» – деган саволни жамоатга ташлади. Ва шундай хулоса чиқарди: «Миллат ахлоқ, фазл ва ҳунар ила боқий қолур… Бугун ислоҳ миллатга қўшиш қилинмаса рабъ аср сўнгра диёнат барбод бўлур ва анинг жавоби масъулияти бу кўнгиларга қолур…»

      Шундай қилиб, миллатни шу уч қоя: ахлоқ, фазл ва ҳунар воситасида шакллантириш, қиёфали қилиш, жаҳонга олиб чиқиш масъулияти қўйилди. Миллатнинг ўзи ҳам шу уч нарсанинг бирлигидан бунёд бўлиши белгилаб олинди.

      Шу уч олмоснинг биллурланиши, биллурланган, емирилмас қирралари билан томирни пажмурда қиладиган ҳафсаласизлик, масъулиятсизлик, журъатсизлик ва уларни келтириб чиқарадиган нарсалар, чунончи, ўтмиш тарих ва меросга лоқайд қарат, ўз тарихий анъаналарини ҳурмат қилмаслик, маънавий-ахлоқий ишончсизлик, миллат шарафи учун кураш туйғусининг