СЎЗ. Одил Ёқубов

Читать онлайн.
Название СЎЗ
Автор произведения Одил Ёқубов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-26-623-0



Скачать книгу

уриб қўйди.

      – Бу ёққа ҳам…

      – У ёққа Зайнаб урсин!

      – Зайнабнинг… уришга ҳаққи йўқ!

      Кумушнинг кўзида ҳалигача кўрилмаган бир шодлик ўйнади.

      – Тўғри айтасизми?

      – Тўғри айтаман!

      – Мана бўлмаса! – деди Кумуш. Отабекнинг иккинчи юзини ҳам силагандек қилиб қўйди. Яна кулимсирашиб, термилишиб қолдилар…»

      Бу маъюс ва ёруғ кулимсирашларида, нозик қочириқларда айтилмаган, айтилишнинг ҳожати ҳам бўлмаган қанча-қанча дарду алам, меҳру оқибат, соғинган юракларнинг талпиниши, ҳарорати, ҳаяжони, нидоси бор!..

      Ёзувчи бу лавҳада нозик дид ва меъёрни бирор жойда ҳам йўқотмайди, бутун бир саҳнада битта ҳам ортиқча сўз йўқ.

      «Кумуш яна бир кулиб қарагандан кейин уйдан чиқди. Отабек энди тамом ўзини босиб олган, эндиги юрак уриши фақат ҳалиги фаришта томонга ошиқишгина эди».

      Ёзувчи учун бундай нозик жойдан «эсон-омон ўтиб олиш» – қилкўприкдан ўтиб олишдай гап!

* * *

      Ҳар бир ёзувчи яхши билади: кўп кишилар иштирок этадиган саҳналарни ёзиш, айниқса, қийин бўлади. Эҳтимол, шунинг учундир, ҳар сафар романнинг «Қудаларни кутиб олиш» деган, айниқса, «Зимдан адоват» деган саҳифаларини ўқиганимда ёзувчига таҳсин айтаман.

      Бу саҳифаларда қатнашган тўққиз хотиннинг бирортаси ҳам «сояда» қолмайди, уларнинг ҳар бири китобхоннинг кўз олдида туради. Бу саҳнада Ўзбек ойимнинг соддалиги ва думбуллиги, Офтоб ойимнинг босиқлиги ва оқиллиги, Кумушнинг уятчанлиги ва самимийлиги, Зайнабнинг ҳасадгўйлиги, Хушрўйбибининг золимлиги ва муғамбирлиги, қуда томонларнинг адовати, ҳаммаси шундоқ «лўп» этиб кўринади.

      Ўзбек аёлларининг ўзига хос виқор ва соддаликлари, иззат-икромлари, ажойиб сўз ўйинлари, нозик қочириқлари, коса тагига ним коса яшириб гапиришлари-чи?

      Ёзувчи бу бобда моҳир шахматчига ўхшайди, шатранжнинг бирорта донаси ҳам «четда» қолмайди, унинг қўл остида ҳаммаси ўйнайди, айни замонда бу ўйин ички бир драматизмга тўла. Шу бобда биз кундош билан учрашган Кумушнинг изтиробларинигина эмас, биринчи марта Зайнаб ҳам тирик жон эканини, у ҳам чуқур кечинмаларга қодир эканини чуқурроқ ҳис қиламиз.

      III

      Бугун «Меҳробдан чаён»ни қайта ўқиб чиқдим. Роман ғалати таассурот қолдирди менда.

      Китобни очишим биланоқ фақат Абдулла Қодирийгагина хос бўлган бўлакча бир миллий руҳ, илиқлик, самимият ва меҳр юрагимни жиз эттириб, дилимни равшан қилди. Романнинг илк саҳифаларида ёзувчи менга, лабида табассум, суюкли фарзандларининг ўйинини кузатиб, уларнинг шўхлик ва эркаликларидан завқланиб, айвонда чой ичиб ўтирган меҳрибон отага ўхшаб кўринди. Ота ўз фарзандларининг фақат фазилатларинигина эмас, уларнинг кам чилик ва нуқсонларини ҳам кўради, лекин меҳрибон, вазмин одам, уларни қаттиқ койиб, кўнгилларини оғритгиси келмайди. Рост, тўнғич ўғли Махдумнинг баъзи қилиқлари отанинг ғашини келтиради, лекин ақлли одам, ўғлининг хатти-ҳаракатларидан дарғазаб бўлиб гапирса, дастурхон атрофида ўтирган ҳамсуҳбатларининг (китобхонларнинг) таъбини тирриқ қилишини билади, шунинг