Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси. Стивен Кови

Читать онлайн.
Название Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси
Автор произведения Стивен Кови
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-175-7



Скачать книгу

Агар сен шуни хоҳласанг, мен ҳам хоҳлайман.

      – Дадажон, ташвишланманг. Бу сайрни доим ҳам ташкиллаштиришимиз шарт эмас-ку, – у тўхтади ва яна давом этди: – Биласизми, нимага «Юлдузлар жанги» сизга ёқмайди? Сиз Жеди Найтнинг дарслари ва фалсафасини тушунмайсиз.

      – Тушунмадим?

      – Сиз менга ўргатадиган нарсалар бор-ку, дадажон. Шулар Жеди Найтнинг дарсларида бериладиган нарсалар билан бир хил.

      – Ростданми? Кетдик, унда «Юлдузлар жанги»га борамиз.

      Ва биз бордик. У ёнимда ўтирди ва менга тушунтириб турди. Мен унинг ўқувчиси, талабаси эдим. Жуда ажойиб бўлди. Жеди Найтнинг тарбиявий фалсафаси асоси турли ҳолатларни қамраб олишини англай бошладим. Бу тажриба олдиндан режаланган Т амалиёти эмас эди. У ТВ учун сармоя киритишнинг ўзига хос кутилмаган меваси эди. Бу жудаям қониқарли ва ришталарни мустаҳкамловчи амалиёт бўлди. Шу билан бирга, биз олтин тухумдан ҳам баҳраманд бўлгандик. Ғоз, яъни ўртадаги ришталар тўйдирилган эди.

ТАШКИЛИЙ ТВ

      Ҳар қандай тўғри тамойилнинг қимматли жиҳатларидан бири шундаки, у турли вазиятлар учун бирдек ўринли бўлади. Қўлингиздаги китоб орқали сизга ушбу тамойилларни турли муассасалар, шунингдек, оила ҳамда алоҳида шахслар учун қўллашнинг айрим усулларини баҳам кўраман.

      Ташкилотлардаги фаолияти давомида моддий воситалардан фойдаланишда Т/ТВ мувозанатига риоя қилмайдиган одамлар ташкилий самарадорликни пасайтиради ва ўзидан кейингиларга ўлаётган ғозни ташлаб кетади.

      Мисол учун, компаниядаги мавжуд жисмоний восита, айтайлик, ишлаб чиқариш машинасини бошқарувчи ходим ўз раҳбарларида илиқ таассурот қолдиришни истайди. Компания айни ривожланиш палласида, шунинг учун ходимларнинг мартабаси тез-тез оширилади. Хуллас, ўша ходим ишлаб чиқариш машинасини танаффуссиз юргизади. Ўз-ўзидан, маҳсулот миқдори кўпайиб, харажатлар камаяди, олинадиган фойда эса ошади.

      Бундай натижадан сўнг ходимнинг мартабасини оширишади. У ўзи орзу қилган олтин тухумларни қўлга киритади.

      Энди эса, ўзингизни ўша мартабаси ошган ходим ўрнига тайинланган ишчи сифатида тасаввур қилинг. Сизга топширилган ишлаб чиқариш машинаси худди бемор ғозга ўхшайди. У тўхтовсиз фойдаланилганлиги туфайли бузилиб, деярли яроқсиз аҳволга келиб қолган. Сиз уни тузатиш ва самарадорлигини таъминлаш учун сармоя сарфлашингизга тўғри келади. Натижада харажатлар осмонга кўтарилади, даромад эса ер билан битта бўлади. Хўш, кўрилган зарар учун кимни айблашади? Албатта, сизни. Гарчи таъминот воситаси бузилишига сиздан олдинги ходим айбдор бўлса-да. Лекин компаниянинг ҳисоблаш тизими фақатгина маҳсулот, харажат ва даромад тўғрисида хабар беради, холос.

      Т/ТВ мувозанатини, айниқса, ташкилотнинг инсоний воситалари мижозлар ва ходимлар учун қўллаш жуда аҳамиятли.

      Мен хуштаъм моллюскали крем шўрваси билан танилган бир ресторанни биламан. Авваллари тушлик вақтида, у ер ҳамиша мижозлар билан гавжум бўларди. Кейинчалик ресторанни сотиб юборишди. Янги хўжайин бор диққатини «олтин тухумлар»ни