Название | Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси |
---|---|
Автор произведения | Стивен Кови |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-23-175-7 |
У шунингдек, молиявий воситалардан самарали фойдаланишга ҳам муҳим таъсир кўрсатади. Одамлар кўпинча асосий сармоя билан ундан келадиган фоизларни чалкаштириб юбормаяптими? Яшаш шароитингизни яхшилаш, янаям кўпроқ олтин тухумлар олиш учун асосий сармояга мурожаат қилганмисиз ҳеч? Асосий сармоянинг камайиши ундан келадиган фоизлар ёки даромаднинг пасайиши демакдир. Камаяётган капитал кичрайиб бораверади ва охир-оқибат асосий эҳтиёжларингизни қондиролмай қолади.
Биздаги энг муҳим молиявий восита – пул топиш имкониятимиздир. Шахсий ТВни яхшилашга доимо сармоя киритиб бормасак, имкониятларимизни кескин чеклаб қўямиз. Жамоа ёки хўжайиннинг биз ҳақимиздаги фикридан қўрқиб, молиявий қарам бўлганча ҳозирги ҳолатимизга қамалиб ўтираверамиз. Юқоридаги каби бу ҳам шунчаки самарасиз натижа.
Инсонлар ўртасидаги Т/ТВ мувозанати бошқаларига қараганда муҳимроқ ўрин эгаллайди. Чунки айнан инсонларда жисмоний ва молиявий таъминот воситаларини назорат қилиш имконияти мавжуд.
Агар никоҳдаги икки кишининг ҳар бири кўпроқ фойдага эга бўлиш ҳақида қайғурса, муносабатларни иложи борича ўзининг фойдасига буришга ҳаракат қилади. Улар ўзаро меҳр ва ҳамдардлик туйғуларининг теран муносабатлар учун зарур эканлигини менсимай, кўпинча бепарво ва беэътибор бўлади. Жуфтликлар бир-бирига таъсир ўтказиш, ўз эҳтиёжларига эътиборни қаратиш, ўз позициясини оқлаб, умр йўлдошининг ноҳақ эканлигини исботловчи далиллар қидириш билан овора бўлиб қолади. Ўртадаги ришталар ўз-ўзидан ёмонлаша бошлайди. «Ғоз» кундан-кунга касалланиб боради.
Ота-она ва бола ўртасидаги муносабат-чи? Болангиз гўдаклигида сизга қарам ва ожиз бўлади. Бундан эса, уни тарбиялаш, мулоқотда бўлиш, тинглаш каби ТВга йўналтирилган ишларни эътиборсиз қолдирилиши эҳтимоли ошади. Айни пайтда сизда устунликни ўз қўлингизга олишга, фарзандингизга таъсир ўтказишга, хоҳлаганингизни талаб қилишга барча имкониятлар муҳайё. Сиз каттароқсиз, ақллироқсиз ва сиз ҳақсиз. Шундай экан, нима учун болангизга нима қилиш кераклигини уқтирмас экансиз? Керак бўлса, унга бақирасиз, қўрқитасиз, ўз йўлингиздан юришни талаб қиласиз.
Ёки уни ўз ҳолига ташлаб қўйишингиз мумкин. Бошқа ишларга чалғиб, фарзандингиз истагини бажаришга шароит яратиб беришингиз мумкин. Ана шунда у шахсий интизом ва масъулият туйғуларидан йироқ бўлиб улғаяди.
Қаттиққўл ёки ҳамма нарсага йўл қўйиб берадиган – иккала ҳолда ҳам сиз олтин тухум дардидасиз. Ҳамма нарса сиз хоҳлагандай бўлишини ёки сизни яхши кўришларини хоҳлайсиз. Айни пайтда ғозга нима бўлади? Бир неча йиллик йўлни босиб ўтгандан сўнг, фарзандингизда яхши танлов қилиш ёки муҳим мақсадларга эришиш учун зарур бўлган масъулият, интизом, ўзига ишонч туйғулари қандай шаклланади? Ўртадаги муносабатлар-чи? Фарзандингиз айни ўсмирлик чоғида,