Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси. Стивен Кови

Читать онлайн.
Название Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси
Автор произведения Стивен Кови
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-175-7



Скачать книгу

эди.

      Худди шу каби, кўникмаларда ҳам кучли тортиш кучи мавжуд. Муҳим ишларни ортга суриш, сабрсизлик, ҳамма нарсага танқидий руҳда қараш ёки худбинлик сингари инсон самарадорлигига салбий таъсир қилувчи кўникмаларни енгиш осон эмас. Буни уддалаш учун, шунчаки истак ва ҳаётимизда бир нечта майда ўзгаришларни амалга ошириш етарли бўлмайди. «Кўтарилиш» жуда улкан жонбозлик талаб этади. Лекин тортиш кучини ёриб ўтгач, озодлигимиз бутунлай ўзгача кўриниш олади.

      Ҳар қандай табиий куч қатори, тортиш кучи ҳам бизнинг фойдамизга ёки аксинча ишлаши мумкин. Баъзи кўникмаларимизнинг тортиш кучи ўзимиз истаган манзилга етишимизга тўсқинлик қилади. Бироқ унутмаслик керакки, айни шу тортиш кучи бизнинг дунёмизни бирлаштириб, сайёраларни ўз орбитасида сақлайди ва фазодаги тартибни назорат қилади. У жуда қудратли экани шубҳасиз. Кўникмаларимизнинг тортиш кучидан унумли фойдалансак, биз бирдамлик ва тартиб яратиб, ҳаётимизнинг самарадор бўлишига эриша оламиз.

«КЎНИКМА» ЎЗИ НИМА?

      Биз «кўникма» деганда билим, маҳорат ҳамда истак кесишган чорраҳани тушунамиз. Билим – назарий парадигма бўлиб, нима қилишни ва нима учун қилишни белгилайди. Маҳорат эса қандай бажаришни аниқлаб беради. Истак – туртки, бажаришга бўлган хоҳишдир. Ҳаётда бирор нарсани кўникмага айлантириш учун ана шу ҳар учала унсурга бир вақтда эга бўлишимиз талаб қилинади.

      Жумладан, ҳамкасбларим, турмуш ўртоғим ёки фарзандларим билан алоқаларим кўнгилдагидек бўлмаслиги мумкин. Бунинг асосий сабаби, уларга доим нима ўйлаётганимни айтаман, лекин ҳеч қачон тингламайман. Инсонлар ўртасида самарали мулоқотни таъминловчи тамойиллар ҳақида ўрганмасам, атрофимдагиларни тинглашим зарурлигидан бехабар ҳам қолишим мумкин.

      Бошқалар билан самарали мулоқотга киришиш учун уларни тинглашим кераклигини биламан ҳам дейлик, лекин менда буни бажариш учун маҳорат бўлмаслиги, бошқа бир инсонни қандай қилиб чин дилдан тинглашни билмаслигим мумкин.

      Тинглаш зарурлигидан хабардор бўлишим ва қандай қилиб тинглашни билишим ҳам мақсадга эришишим учун етарли эмас. Агар ўзим истамасам, хоҳиш йўқ бўлса, тинглашни ҳеч қачон кўникмага айлантира олмайман. Кўриб турганингиздек, кўникма яратиш учун уч ўлчамда ишлаш талаб қилинади.

      Бўлиш ва кўриш ўзгариши юқориловчи жараён ҳисобланади: қандай бўлишимиз – кўришимизни ўзгартиради, ўз навбатида қандай кўришимиз қандай бўлишимизга таъсир ўтказади. Шу тариқа, ўсиш спирали бўйлаб юқорига ҳаракатланамиз. Билим, маҳорат ва истак устида меҳнат қилиб, йиллар давомида сохта хавфсизлик манбаи бўлган эски парадигмаларни синдиришимиз, натижада шахсий ва шахслараро самарадорликнинг янги даражаларига ёриб киришимиз мумкин.

      Бу жараён баъзан оғриқли бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас. Ўзгариш жараёнини юксакроқ мақсад билан, ҳозирги истагимизни эмас, келажакдаги хоҳишингизни устун қўйиш орқали рағбатлантиришингиз лозим. Муҳими, ушбу жараён маҳсули сифатида «мавжудлигимизнинг мақсади ва мазмуни» бўлган бахт дунёга келади. Бахт тушунчасига эса