Буюк Ипак Йўли чорраҳаларида жойлашган Кармана сўлим диёримизнинг нурли масканларидан биридир. Азиз авлиёлар, алломаю донишмандларга бешик бўлган бу қадимий ва навқирон шаҳар Мустақиллик саодатидан баҳраманд бўлиб, ёруғ келажак сари дадил одимламоқда. Карманалик ижодкорлар асарларидан ташкил топган «Кармана овози» газетаси таҳририяти кутубхонасидан чоп этилаётган ушбу мажмуа ўтли туйғуларингизга ҳамаҳанг бўлиши шубҳасиздир.