Ҳаёт қайиғи (1 китоб). Тохир Хабилов

Читать онлайн.
Название Ҳаёт қайиғи (1 китоб)
Автор произведения Тохир Хабилов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-26-895-1



Скачать книгу

қилиб юрадиган дуоларидан бири бундай бўлган: “Э Аллоҳ! Мен яшайдиган ердаги ёмон қўшнининг ёмонлигидан паноҳ беришингни сўрайман. Чунки фоний дунёдаги ёмон қўшнидан кўчибгина қутулиш мумкин”. Ёмон қўшнининг ёмонлиги ҳамиша бўлавермаса ҳам, ёмонлиги бўлиб қолишидан чўчиб яшашнинг ўзи ҳам катта азиятдир.

      Бир маҳаллага ўт кетиб, деярли барча уйлар ёнибди. Бу хабарни эшитган одам хавотирланиб, югуриб келаётган экан, қўшниси пешвоз чиқиб:

      – Ташвишланманг, бутун маҳалла ёнди, аммо сизнинг уйингизга ҳам, дўконингизга ҳам ўт етмади, – деб суюнчилабди.

      Бу хушхабарни эшитган одам беихтиёр равишда:

      – Аллоҳим, менинг мулкимни омон сақлабсан, ўзингга шукр, – деб қувонибди. Аммо уч-тўрт қадам юргач, қандай гуноҳга ботганини англаб, йиғлаб юборибди-ю, саждага бош қўйиб истиғфор айта бошлабди.

      Аллоҳ унинг мол-мулкини асрагани учун ҳамд айтган эди. Энди нечун тавба қиляпти?

      Гап шундаки, унинг шукронаси замирида худбинлик мавжуд. Яъни, маҳалланинг куйиб кул бўлгани уни ташвишга солмаган, биродарларига ачинмаган, у ўзининг уйи омон қолгани учунгина хурсанд эди. Аввалига билмадики, Аллоҳ уни синаш учун мулкини омон сақлади. Эртами индин янада азоблироқ синов юбориши мумкин. Яъни, бутун маҳаллани омон сақлаб, унинг мулкини кулга айлантирмоғи ҳам эҳтимол. У киши шу ҳақиқатни англаб, мулкини жабрдийдаларга улашиб, сўнгги нафасига қадар тавба қилган экан.

      У киши-ку гуноҳини англабди.

      Англамаганлар қанча? “Отилган ўқ тўнкага санчиладими ёки қўшнимнинг кўксигами – мен учун фарқи йўқ, менга тегмаса бас”, дейдиганлар озми?

      Бундайларга деймизки, “Нодонлик қилманг, биродар, қўшнингизга ўқ узган тўппонча тепкиси яна бир марта босилиши мумкин, балки иккинчиси тўнкага ҳам эмас, қўшнингизга ҳам эмас, айнан сизнинг кўксингизга аталгандир? Сиз Аллоҳдан “Қўшнимни паноҳингда асра!” деб сўранг. Йиғлаб-йиғлаб юракдан сўранг. Шунда Аллоҳ сизни ҳам асрайди. “Қўшнимнинг ризқига барака бер”, деб сўранг. Аллоҳ сизнинг ризқингизга ҳам барака беради.

Биродари уйи ёнгандайўқламади, сўрамади ҳол.Иймонига ўзи ўт қўйди.

      Бир кишининг уйида сичқонлар кўпайиб кетибди. Дўсти мушук сотиб олинг, деб маслаҳат берибди. “Йўқ, биродар, мушук олсам, сичқонлар қўшнимникига қочиб чиқиб, уларни безовта қилади”, дебди у одам. Яна бир одам қўшнисининг камчиқим бўлиб қолганини сезса, ҳадисга риоя қилиб, уйида уч-тўрт кун қозон осдирмас экан. “Биздаги таомнинг ҳиди уларнинг димоғига урилиб, қийнамасин”, дер экан.

      Сиз балки “Ундан кўра қўшнисига пул берса ёки таом чиқарса бўлмайдими?” дерсиз. Гап шундаки, жоҳил қўшни ҳадя, эҳсонни рад этиб, “мен сизга гадоманми?” деб ўжарлик қилар экан. Бунақа ҳолларда “Мен бердиму сен ноз қилдингми, баттар бўл”, деб маишатини қилаверадиганлар ҳам бор. Булар Аллоҳнинг синовини англамаган гуноҳкор бандалардир. “Йа Аллоҳ, бундайларга ўзинг ҳидоят бер!” деб дуо қилайлик.

      Халқимизда