Ҳаёт қайиғи (1 китоб). Тохир Хабилов

Читать онлайн.
Название Ҳаёт қайиғи (1 китоб)
Автор произведения Тохир Хабилов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-26-895-1



Скачать книгу

Шунда лутф кўрсатган қўшни дебди:

      – Бир-бирига душманлик қилувчи ноаҳил қўшнилар бутун дунёга ҳам сиғишмайди. Аҳил қўшнилар бир парча шолчага сиғиб, роҳат кўраверадилар. Гап шолчанинг торлигида эмас, кўнгилнинг кенглигида.

      Кишининг бошига кулфат тушса, биринчи навбатда қўшни ярайди. Шодлигингизни ҳам энг биринчи қўшнингиз баҳам кўради. Қишлоқларда, маҳаллаларда қўни-қўшничиликнинг гўзал анъаналари шаклланган. Доно қариялар бу анъаналарнинг асраб-авайланишини кузатиб туришади. Бироқ, афсуски, кўп қаватли уйларда яшовчилар яхши анъаналарга амал қилишмайди. Бу даъво айниқса ёш оилаларга тегишли. Бир йўлакда тўрт-беш йил мобайнида қўшни бўлиб яшаган оилалар бир-бирларини яхши танишмайди. Эрталаб ишга кетиш чоғларида ёки ишдан қайтишларида икки-уч кунда тасодифан бир кўришиб қолишлари мумкин. Сўнг уйларига кириб кетишгач, ташқарига чиқмайдилар. Қўшниникида нима гап – ишлари йўқ. Бунақа одамлар бошига бир нохуш иш тушса қўшнининг қадрига етади. Аммо кечиккан бўлишади. Аттанг, дейишади-ю, фойда бермайди.

      Қўшничилик – бир чинни идиш кабидир. Дарз кетса, изи қолади. Шу сабабли яхши қўшничилик муносабатини эъзозлаган маъқул. Пайғамбаримиз алайҳиссалом қўшни ҳақини аниқ ва равшан тарзда белгилаб берганлар: “Биласизми, қўшнининг ҳақи нима? – дедилар ва бу саволларига ўзлари бундай жавоб қилдилар:

      – Иона истаса – иона берасиз. Ёрдам сўраса – ёрдам берасиз. Қарз сўраса – қарз берасиз. Камбағаллашса – рўзғорига мадад бериб турасиз. Хасталанса – зиёратига борасиз. Вафот этса – жанозасига қўшиласиз. Омад кулиб боқса – уни қутланг. Бошига мусибат тушса – таъзиясида бирга бўлинг. Ундан рухсат бўлмаса, уйингизни унинг уйидан баланд қилиб қурманг. Чунки уйингизни баланд қилиб қурсангиз унинг нимасигадир тўсқинлик қилган бўласиз. Унга азоб берманг. Бирон мева олган пайтингизда унга ҳам беринг. Агар бермоқчи бўлмасангиз, уйга олиб келганингизни кўрмасин. Болангизнинг қўлига бирон мева бериб ташқарига чиқариб юбормангки, қўшнининг боласи шундай нарсага эга бўлмагунча бундан ўпкаланиб юрмасин. Қозонингизда қайнатган гўшт ҳиди билан уларни нотинч қилманг. Агар келтирган гўштингиздан бир парчасини унга кесиб берган бўлсангиз, гўшт ҳиди таралишининг айби йўқ. Биласизми, қўшнининг ҳаққи нима? Аллоҳга қасамки, қўшни ҳаққини фақат Аллоҳ марҳаматига ноил бўлган кимсаларгина ўтай олади”.

      Бу ибратли сўзлардан аёнки, ҳар биримизнинг зиммамизда масъулият бор. Бу масъулиятни тўғри адо этсаккина яхши хулқ эгаси бўламиз ва Аллоҳ таолонинг раҳматига эришамиз.

      Мазкур сатрлар ёзилаётган кунларда Руссиядаги бир воқеани эшитиб, даҳшатга тушдим. Ёшга етмаган чақалоғи ва икки ёшли боласини уйда қолдириб, кўчага чиққан бир жувонни автомашина босиб ўлдиради. Ҳужжати бўлмагани учун марҳуманинг кимлигини аниқлаш қийин кечади. Бу орада уйда қолган икки гўдак йиғлай-йиғлай очдан ўлади. Қўшнилар эса уларнинг йиғиларига аҳамият бермайдилар. Болаларнинг ўликларидан ҳид чиқа бошлаганда “газнинг