Название | Ҳаёт қайиғи (1 китоб) |
---|---|
Автор произведения | Тохир Хабилов |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-26-895-1 |
Ҳовлига кўчиб келганимизда ҳам дайди итни олиб келиб боқдим. Товуқлардан бирини еб қўйган экан, аяжоним ғазабланиб шу қадар урдиларки, бечора акиллай-акиллай жон ҳолатда арқонни узиб қочиб кетди-ю, қайтмади. Унга ҳам ачинаман… Ажабки, ўзим итдан жуда қўрқаман, лекин уйда боққим келаверади. Ити бор қўшниларникига чиқишдан қўрқардим, айниқса кечки пайт маҳалла итларига “озодлик” берилиб “итлар базми” бошлангач, кўчага чиқмас эдим. Бир қўшнимизнинг ити тўпиғимни тишлаб олгач, бу қўрқув янада ошган. Етмишинчи йилларнинг охирроғида Аҳмаджон исмли синфдош дўстим мени ит уруштириш маросимига олиб борди. Қиш пайти эди. Бир-бирини ғажиган итларнинг яраси қуртлаб кетмасин, тезроқ битсин, деб совуқда уриштиришарди. Итбозлар жониворларни йил бўйи боқиб, бундай жангларга тайёрлашарди. Ит уруштириш шунчаки томоша эмас, пул тикиларди, яъни қиморнинг бир тури эди. Шаҳар четидаги майдон сайл кўринишини олганди. Ошпазлар, сомсапазлар, кабобпазларнинг бозори чаққон. Шаҳар дўконларида топилмайдиган ароқ-виноларни икки-уч баравар қиммат нархда сотиб олиб, тик турганча ичадилар. Ит уруштириш бошланмай туриб, баъзилар шу зайлда итдан баттар кўринишга кирадилар. Мустақилликнинг дастлабки йилларида ит уруштиришни ҳам “миллий қадрият” хазинасига киритган нодонлар топилди. Хўроз, бедана, қўчқор уруштиришлар ҳам очиқчасига авжга чиқди. Ит уруштиришга ижозат йўқ, лекин турли тадбирларда хўроз, қўчқор уруштиришлар телевидение орқали ҳам кўрсатилади. Бу қадрият эмас, бу жоҳиллик, янада аниқ айтсак, ваҳшийликдир. Мен бир-бирининг жағини ғажиб ташлаётган, қулоғини узиб олаётган, кекирдагини чайнаган… қонга беланган итларни кўриб, кўнглим беҳузур бўлди. Бу томоша ташкилотчиларидан нафратландим. Кейинчалик бу манзарани “Шайтанат”га кўчирганман, эҳтимол танишгандирсиз?
Мактабда яшаганимиз менга ижобий таъсир этди. Кичкина бўлганим учун муаллимлар ҳам эркалашарди, истаган синфга кириб ўтираверардим. Кейин билсам, муаллимлар “ана катта комиссия келди”, деб кулишаркан. Мен кўпинча Дамира опамнинг синфларига кириб ёнларида ўтирардим. Замира опам ҳуда-беҳудага уравергани учун, ундан узоқроқ юришга уринардим. Дамира опам дарс тайёрлаётганларида ҳам бирга эдим. Ёдлашлари керак бўлган шеърларни мен дарров “илиб олиб” ёдлардим. Сўнг столнинг устига чиқиб айтиб берардим. Шеърларнинг кўпи “озод Совет ватани” ва “доҳий Сталин” ҳақида бўларди. Шу тарзда