Название | Ҳаёт қайиғи (1 китоб) |
---|---|
Автор произведения | Тохир Хабилов |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-26-895-1 |
Яна бир Ўш қасабасидур. Андижоннинг шарқи-жанубий тарафидур, шарққа мойил, Андижондин тўрт йиғоч йўлдур. Ҳавоси хўб ва оқар суйи фаровондур. Баҳори бисёр яхши бўлур. Ўшнинг фазилати ҳақида кўп овозалар бор. Қўрғонининг шарқи жанубида бир кўркам тоғ ростлаган, Барокўҳ деб номланади. Бу тоғнинг чўққисида Султон Маҳмудхон бир ҳужра солибтур, ул ҳужрадин қуйироқ ушбу тоғнинг тумшуғида тарих тўққуз юз иккида (1497) мен бир айвонлиқ ҳужра солдирдим. Агарчи ул ҳужра мундин юксакроқда бўлса-да, вале бу ҳужра бисёр яхшироқ воқе бўлубтур: бутун шаҳар ва маҳаллалар кафтдагидай кўриниб туради. Андижон сойи Ўш маҳаллалари ичи била ўтуб, Андижонға борур. Бу сойнинг ҳар икки томони ҳам боғлар билан обод. Боғлар шундайгина сойга туташиб кетган, бинафшаси бисёр латиф бўлур. Оқар сувлари бор, баҳори бисёр яхши бўлур, қалин лола ва гуллар очилур. Барокўҳ тоғи доманасида шаҳр била тоғнинг орасида бир масжид тушуптур, масжиди Жавзо отлиқ, Тоғ тарафидин бир улуғ шаҳжўй (ариқ) оқар. Ушбу масжиднинг ташқари саҳни нишаброқ, себаргалик, пурсоя, сафолиқ майдондир. Ҳар мусофир ва раҳгузар (ўткинчи) келса, анда истироҳат қилур. Ўш авбошининг зарафоти (бебошларининг қалтиқ ҳазили) будурким, ҳар ким анда уйқуласа, ул шаҳжўйдин сув қуярлар. Умаршайх мирзонинг охир замонларида қизил била оқ мавжлиқ тош ушбу тоғда пайдо бўлди (топилди): пичоқ дастаси ва такбанд ва баъзи нималар қилурлар, хейли яхши тошдур. Фарғона вилоятида сафо ва ҳавода Ўш чоғлиқ қасаба йўқтур”.
Ҳужрага доир сатрларни ажратиб ёзганим бежиз эмас. Болалик кезларимда Бобурнинг ҳужраси ҳақида кўп ҳикоялар эшитганман. Аяжоним Ўшга ҳар борганларида бу жойларни зиёрат қилар эканлар. Сулаймонтоғдаги “қил кўприк” деб ном берилган қияликдан ўтмоқчи бўлган кишининг гуноҳи кўп бўлса – пастга йиқиларкан, гуноҳсиз бўлса – ўтиб оларкан. Бу албатта, бир афсона, чунки неча минглаб гуноҳкорлар “қил кўприкдан” осонгина ўтиб олгач, гуноҳли ишларини бемалол давом эттираверганлар. Одамзод Қиёматдаги ҳақиқий қил кўприкдан ўтиш учун бу дунёда ёмонликлардан тийилиб яшаши керак. Мирзо Бобур ҳужрасини олтмишинчи йилларнинг аввалида бузиб ташлашга фармон берганлар тоғдаги “қил кўприк”дан ўтганларми ё йўқми, билмайман, Қиёматдаги қил кўприкдан ўтишда бу кабира гуноҳлари оқибатини кўрармикинлар, бу ҳам бандага номаълум. Лекин бу дунёда халқнинг лаънатига қолганлари аниқ. Аяжонимнинг ҳикояларидан завқланган қўшни аёллар биргалашиб, Ўш зиёратига бориб келишгач, ҳужранинг бузиб