Название | Ҳаёт қайиғи (1 китоб) |
---|---|
Автор произведения | Тохир Хабилов |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-26-895-1 |
– Олиб қочма, қаерда кўргансан? – деди у ишонқирамай.
– Ана, елкангнинг устида турибди, китоб ўқимайдиган бошнинг қовоқдан нима фарқи бор?
Қовоқ ва калла: муштараклик бор гўё бунда
Аммо бир мазза бордир қовоқда
Қовоқ каллада-чи?
Янги уйга кўчиб келиш барчамиз учун ҳам улуғ бахт эди. Бир уй, бир даҳлиз биз учун подшоҳ саройидан кўра ҳам аълороқ эди. Пойдеворига пишиқ ғишт теришга, томига тунука эмас, лоақал шифер ёпишга ҳам моддий имконият йўқ эди. Пойдеворига бир қатор тош ётқизилиб пахса урилган. Томига нима топилса, ўша ёпилган: “тўл” деб аталмиш сақичланган қора қоғоз ҳам, эски фанер ҳам… бор эди. Кузда, ёмғир ёға бошлаганда бу томнинг “фазилати”ни кўрдик. Кейинги ёзга қадар чакка билан олишиб чиқдик. Кичкина бўлганим учун томга мени чиқаришарди. Чакка ўтаётган жойларга тоғоралар қўйиб тушардим. Шифтдан тупроқ тўкилмасин, деб қоғоз ёпиштирилган эди. Чакка ўтганда қоғоз ивиб, чопқиллаб юрган сичқонлардан бири пастга тушиб кетди. Овқатланиб ўтирган эдик, жонивор косадаги шўрвага тушиб бизни аввал чўчитди, кейин кулги уйғотди…
Бугун қурилаётган ҳашаматли уйларга боқиб, эллигинчи йиллар манзарасини эслайман. Бизга ўхшаган бечораҳоллар кўп эди. Ҳатто биздан-да баттарлар бор эди. “Шайтанат”ни ўқиганлар эътибор беришгандир, Асадбекнинг туғилган кунида дўсти Жалил унга эски калиш совға қилади. Бу совғанинг маъноси: ўтмишингни унутма! Жалил образида икки дўстим ҳаёти ва одатлари мужассам бўлганини айтиб эдим. Шулардан бири синфдошим, қўшним Тўра. Отаси ногирон эди, Тўра оилада учинчи фарзанд, яна беш укаси бор. Қишни битта танчада ўтқазишади. Тўра билан укаси Собирга битта калиш. Собир мактабдан келгунча Тўра уйда кутиб ўтиради. Қиш аввалида лой кўчадан келишда бир пой калиш тушиб қолган. Совуқда оёғи қотгани учун Собир буни пайқамаган. Ўшанда кўпчилик бўлиб кўчада лой орасидан калиш қидирган эдик. Ҳозирги кунда ўша воқеаларни эслаб куламиз. Нолиш сўзлари ўшанда ҳам тилимиздан учмаган, ҳозир ҳам шундай. Ота-оталаримизнинг ношукр бўлганларини эслолмаймиз. Ўзимиз ҳам “ҳаёт шундай экан”, деган тушунчада ҳамма нарсага чидардик.
Мол-мулк ва бойликлар ҳақидаги оятлар нозил бўлганда, ҳазрати Умар (р.а.) Набий муҳтарамдан (с.а.в.) сўрадилар:
– Қандай турдаги нарсани мол қилай?
Аллоҳнинг расули (с.а.в.) марҳамат қилдилар:
– Сизлардан ҳар бирингиз Аллоҳ таолони зикр этувчи тилни ва унга шукр қилувчи қалбни мол қилингиз!
Ана! Уйлардаги қўша-қўша гиламу биллур қандиллар эмас, тилла, олмос, жавҳар безаклар эмас, зикр қилувчи тил ва шукр қилувчи қалб инсоннинг асосий бойлиги экан. Эллигинчи йилларда ота-оналаримизда ана шу бойлик мавжуд эди. Тилла, биллурлар омонат бойлик. Кишига вафо қилмайдиган бойлик. Ҳатто… дўзахга етаклаши мумкин бўлган бойлик. Зикр ва шукр билан банд бўлган тил ва қалб бойлиги садоқатлидир,