Название | Ҳаёт қайиғи (3 китоб) |
---|---|
Автор произведения | Тохир Хабилов |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-26-897-5 |
– Қоғоздаги ҳисоб тўғри, лекин у биздан 95 сўм кўп олди. Бу пул жиноят кодексида катта миқдордаги алдашга киради, шикоят дафтарига ёзиш билан чекланилмайди, – деб унинг кўнглига ғулғула солдим.
Жиноят кодексини эслатишим унга таъсир этди. Бу шунчаки қўрқитиш эмас, ўтирганлар биргаликда “акт” деб аталувчи ҳужжатни ёзсалар, жиноят иши очиш учун кифоя эди. “Бир оз чой ичиб ўтира туринглар, масалани ҳозир ижобий ҳал этамиз”, деди. Беш дақиқа ўтар-ўтмас, хизмат қилган официант яқинлашиб:
– Йигитлар, мени кечиринглар, бошим оғриб турган эди, хато ҳисоблабман, – деди.
– Бошингиз оғриса ўзингизнинг фойдангизга адашасизми? – дедим.
Йигит довдираб тургач, қўлидаги пулни узатди:
– Бу зиёфат менинг ҳисобимдан бўлди.
Мамбет оға пулга қўл узатган эдилар, мен чаққонлик қилдим.
– Ваъдамга кўра, пулни қайтариб олдим. Лекин номардлик қилмаймиз. Еган-ичганимизнинг ҳақини тўлаймиз, – деб ҳисобда кўрсатилган пулни официантга қайтардим. – Мамбет оға билан ҳисобни ўзинглар қилинглар, – деб туриб кетдим.
Мамбет оғанинг тантиликлари кўп давом этмади. Отаёрнинг дадалари гилам олиб кел, деб пул берган эканлар, бу пул бир ҳафтада тугади. Кунлари карам шўрвага қолди. Официант билан можаро бўлган куннинг эртасидан каминани “бўш жой йўқ”, деган баҳона билан ресторанга киритмай қўйишди. Бу ҳам менинг фойдамга бўлди, ресторандаги