Название | Алвидо, қурол |
---|---|
Автор произведения | Эрнест Миллер Хемингуэй |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-19-463-2 |
– Басси ютди, – дедим мен. – У бақувватроқ. Мен боришим керак.
– Тўғри, бориши керак, – деди Ринальди. – Учрашувга боради. Мен биламан-ку.
– Мен боришим керак.
– Келаси сафаргача, – деди Басси. – Келаси сафаргача куч йиғиб келинг.
У елкамга қоқиб қўйди. Стол устида шамлар ёниб турарди. Ҳамма офицерларнинг кайфлари жойида эди.
– Хайрли тун, жаноблар, – дедим мен.
Ринальди мен билан бирга чиқди. Биз ҳовлига кираверишдаги эшик олдида тўхтадик, у деди:
– Сиз у ерга ичиб бормаганингиз тузук эди.
– Маст эмасман, Ринин. Чин сўзим.
– Жуда бўлмаса қаҳва донидан чайнаб юборинг.
– Бекор гап.
– Ҳозир сизга келтириб бераман, бэби. Шу ерда айланиб туринг. – У бир ҳовуч қовурилган қаҳва донидан кўтариб келди. – Чайнаб юборинг, бэби, Худо сизни ёрлақасин.
– Бахус, – дедим мен.
– Сизни кузатиб қўяман.
– Ҳожати йўқ. Маст эмасман.
Икковлон шаҳар бўйлаб кетдик, мен қаҳва донини чайнаб бордим. Инглизларнинг боғ уйига элтадиган хиёбон олдида Ринальди менга хайрли тун тилаб қолди.
– Хайрли тун, – дедим мен. – Юринг, ўзингиз ҳам.
У бош чайқади.
– Йўқ, – деди у. – Мен бош оғриғи ишларга тобим йўқ.
– Қаҳва учун раҳмат.
– Арзимайди, бэби. Арзимайди.
Хиёбондан юриб кетдим. Икки чеккадаги сарв оғочларининг гавдаси яққол кўзга ташланарди. Мен орқамга ўгирилдим-да, Ринальди изимдан қараб турганини кўрдим, унга қўл силкиб, хайрлашдим.
Мен боғ уй қабулхонасида Кэтрин Барклини кутиб ўтирардим. Кимдир пешайвонга кирди. Ўрнимдан турдим, бироқ бу Кэтрин эмасди. Кирган мисс Фергюсон эди.
– Хэлло, – деди у. – Кэтрин бугун, афсуски, сиз билан кўришолмас экан. Мендан шуни айтиб қўйишни сўради.
– Афсус. Ҳойнаҳой бетоб эмасми?
– Сал тоби қочиб турибди.
– Унинг кўнглини сўраб қўйинг.
– Хўп.
– Балки эртага эрталаб келаймикан?
– Келинг.
– Катта раҳмат, – дедим мен. – Тунингиз хайрли бўлсин.
Қабулхонадан чиқдим, бирдан олам бўм-бўш бўлиб қолди, юрагим сиқилди. Мен Кэтрин билан учрашувга менсимай, назар-писанд қилмай қарадим, кўп ичиб қўйдим, сал бўлмаса келиш эсимдан чиқай деди, энди эса уни кўролмаганимдан сўнг юрагимга қил сиғмасди, дунёда ўзимни ёлғиз, ташландиқ сездим.
Саккизинчи боб
Эртасига биз дарёнинг юқори томонида кечаси ҳужум бўлади, деб эшитдик, биз у ерга тўрт машина билан боришимиз керак экан. Ҳеч кимдан тайинли