Энг яхши даво. Абдукарим Усмонхужаев

Читать онлайн.
Название Энг яхши даво
Автор произведения Абдукарим Усмонхужаев
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 5-640-03140-9



Скачать книгу

қўлингизда. Бу усулларни қўллашдан эринсангиз, асаб бузилганида, асабий тарангликлар рўй берганида, ўша оғриқли жойни ҳеч бўлмаса қўлингиз, бармоғингиз билан босиб, ушлаб туринг, ўзи ўтиб кетади.

      Асаб бузилиши, уйқусизлик балосининг давоси сифатида аутотренинг машқларини қўллашни кўпчилик аллақачон ўрганиб олган. Бу усулни қўллашнинг қийин томони шуки, кутилган натижага эришиш учун уни узоқ вақт мобайнида ўрганиш керак бўлади. Замонавий тиббиёт эринчоқларга қўл келадиган усул—тимсолли гипноз орқали бўшашиш усулини таклиф қилмоқда. Бу усул ҳар қандай оғриқли вазиятда ҳам, оғир вазиятда ҳам жуда тез бўшашишга имкон беради. Ёмон оқибатлари ҳам йўқ.

      Биринчи машқ: обдан бўшашиш учун ўнғай ўтириб олинг ёки ётинг.

      Иккинчи машқ: шундай бўшашиш ҳолатида қанча қолишни истасангиз ва бундан мақсадингиз нима эканлиги ҳақида ўзингизга буйруқ беринг. «Мен шу ҳолатда 10 дақиқа қолмоқчиман ва кечаси соат 11 да ухлайман». Ёки: «Мен раҳбаримнинг гапидан ҳаяжонланишни истамайман, уни унутаман».

      Учинчи машқ: «Мен уйқудан қушдай енгил бўлиб тураман, яхши кайфият билан ишга бораман».

      Тўртинчи машқ: тимсолли тасвирли гипноз. Аввал кўз очиқ бўлади, кейин ёпиқ. Тимсоллар изчиллигига эътибор қилинг.

      Диққатни бир жойга тўплаш учун бирор жабҳани танланг. Аввал унинг бирор қисмига, кейин иккинчи қисмига, учинчисига қаранг, кейин диққатни товушларга қаратинг: соат чиқиллаяпти, ойна ортида машиналар гувиллаяпти, барглар шитирлаяпти. Ҳар бирини бажаришда аста-секин сезги тимсолларига ўтинг. Кийимларингиз баданингизга тегиб турипти, юзингизга енгил шабада урилаяпти, оғзингизда овқат таъмини сезаяпсиз. Босқичлар бошидан такрорланади—аввал кўз орқали, кейин эшитиш ва ниҳоят, сезиш босқичи келади. Аста-секин кўзлар юмилади ва энди бутун диққат-эътибор ички тимсолларга қаратилади. Аввал Сиз учун жуда кўнгилли бўлган воқеани тасаввур қилинг. Бултур қаерда дам олгансиз, қайси воқеалар кўнглингизни чоғ этган. Хаёлан табиатнинг гўзал, сўлим гўшаларини, қадимий, афсонавий ўлкалар, саройларни кўз олдингизга келтиринг. Сиз ўша жойларда ҳузур-ҳаловатда бўлгансиз. Ҳозир ҳам шу афсонавий масканларда юрибсиз, энг севган мусиқангиз эшитилиб турибди, энг севган гулларингизни ҳидлаяпсиз, яхши кўрган одамингизнинг қўли Сизнинг қўлингизга тегиб турибди, энг ёқтирган одамингизнинг товушини эшитаяпсиз, кўнглингиз қувончга тўлган, яхши кўрган таомингизни емоқдасиз, жонингиз ҳузур-ҳаловат топаяпти…

      Ўз-ўзини тимсолли гипноз қилиш вақтида кўпчилик жуда тез ухлаб қолади. Бу қўрқинчли эмас, ёқимли дамлар тушингизда ҳам давом этаверади. Агар миядан онгга амр берилган бўлса, бу ҳолат тушда ҳам давом этаверади. Агар бу кўзбахшилик Сизга енгиллик бахш этса, уни яхшилаб ўрганиб олинг, ана шунда бу гипноз давомийлиги вақтини қисқартириб, ҳатто иш вақтида ҳам, танаффус вақтларида ҳам қўллайверсангиз бўлади.

       Асабий таранглик таъсирлари. Асабий таранглик—одам ўзи учун фавқулодда хавфли, деб қабул қилган вазиятга тушиб қолиши натижасида юз берадиган вужуд ҳолатидир.