Энг яхши даво. Абдукарим Усмонхужаев

Читать онлайн.
Название Энг яхши даво
Автор произведения Абдукарим Усмонхужаев
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 5-640-03140-9



Скачать книгу

Асабий тарангликларнинг келиб чиқиш манбаларининг чек-чегараси йўқ, сабабларининг ҳам. Таътил олиб, ҳордиқ чиқарай деб, оилангни бирор ёққа жўнатсанг шундоққина қўшнинг «евроремонт» бошлаб қолади. Хуллас, бу бепоён оламда тинчгина нафас ростлаб олиш учун бир қарич ҳам жой йўқдек гўё. Барига тишни-тишга қўйиб, тоқат қилиш керакми ёки ақлдан озмаслик учун руҳшуносга бориш керакми? Аммо руҳий-асабий тарангликлар ўта оғир бўлса, руҳшуноснинг ёрдами азоблардан бутунлай халос этолмаса ҳам, ҳар ҳолда дардни бир оз енгиллаштиради.

      Энг яхши даво—ташвишларни унутишдир. Муаммоларга қўл силтаб, уларни эсдан чиқариб, кўнгилга хуш ёқадиган бошқа ишга уннашдир. Бу энг умидбахш ва шифобахш усул. У фавқулодда вазиятлардан кейин юз берадиган ҳиссиётли муаммолардан халос қилади. Аввало шу нохуш вазиятни жуда чуқур таҳлил қилиб чиқиш керак. Ёнингизда бирор ақлли-ҳушли инсон, жонкуяр бир биродарингиз турса, Сизга осон бўлади. Икки киши бўлиб бирор холис бурчак топинглар, у жойда Сизларни 2—3 соат давомида ҳеч ким безовта қилмасин. Бу суҳбат давомида ҳаяжонли ҳиссиётлар ва ғам-кулфатлар ҳақида гаплашмай, балки шу фожеага расмий тарзда баҳо бериб чиқинглар, шу воқеага четдан туриб баҳо беринглар. Ундан кейин ички ҳиссиётларингизни юзага чиқаринг, ғам-аламларингизни тўкиб солинг, бу босқичда йиғи-сиғи ҳам фойда беради. Шу вақтда ичингиздаги салбий ҳиссиёт ачиниш ҳислари, кўз ёшлари билан қўшилиб чиқиб кетади. То кўнглингиз бўшагунча ҳиссиётларингизни ифода қилинг. Кўнгил бўшадими, дам олинг, кўнгил тортса, овқатланинг, бир оз сайр қилинг. Энди бошқа бировдан шу воқеа ҳақида фикрини сўранг. Бу билан Сиз шу ҳодисани ўзингиздан узоқлаштирган бўласиз. Агар истасангиз шу воқеани ўзингиз ҳам шарҳлаб беринг. Қайта-қайта такрорлаш орқали Сизнинг кўнглингиз, асабларингиз шу воқеадан «безор бўлади», «чарчайди» ва Сиз уни унута бошлайсиз. Агар унутиш бари бир қийин бўлса, суҳбатни яна қайтаринг.

      Қўрқиш, рашк балоси, хафа бўлиш, қаҳр-ғазаб ва аламлар юз берганида ҳам шу усулни қўлланг. Бу ҳолатда Сизни хафа қилган, алам ўтказган одам билан хаёлан суҳбат қуриш ва унга нисбатан қалбингизда жўш урган барча хафачилик ва аламларни тўкиб солиш орқали шу ортиқча нохушликлардан қутуласиз-қўясиз. Суҳбат вақтида овоз чиқариб ёки пичирлаб гапириш яхши натижа беради. Кўнглингиздаги барча гапларни айтиб бўлиб, энди у одамдан «эшитинг». У ҳам Сизга нисбатан ўз фикрини «айтсин». Бу худди шахмат столининг икки томонида ҳам бир одамнинг жой алмашиб, ўзи билан ўзи ўйнаётган ҳолатига ўхшаб кетади. Ўз фикрингизни айтаётган вақтда бир жойда ўтиринг. Мухолифингизнинг Сизга нисбатан «ўз фикрини тўкиб солаётган пайтида», унинг ўтирган жойини қаерда деб тасаввур қилсангиз, ўша жойга ўтиб ўтиринг. Мабодо бировга ёрдам бераётган вақтингизда ҳам, бу ҳолатга эътибор қилинг: танишингиз ўз фикрини айтаётганида бир жойга ўтирсин, бошқанинг фикрини баён этаётганида, жойини алмаштирсин. Суҳбатни то кўнглингиз бўшамагунича давом эттираверинг. Ўша вақтнинг ўзида енгиллик сезмасангиз ҳам, бари бир маълум вақтдан кейин кўнглингиз бўшайди.