Название | Энг яхши даво |
---|---|
Автор произведения | Абдукарим Усмонхужаев |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 5-640-03140-9 |
Касал вақтида атрофдагилар беморга алоҳида муносабатда бўлишади. Шунинг учун ҳам касал бола ҳакимдан худди туғишганлари каби кетидан юришини, ёрдам беришини, раҳм-шафқатни кутади.
Бизнинг одамлар ўзлари тўғрисида бирор яхши нарса гапиришдан қўрқишади. Аёллар эса буни кўз тегиши ёки кинна киришидан асраниш, деб талқин қилишади. Бундай эски фикрлар бозор иқтисодиёти вақтида юзага қалқиб чиқади. Ана шундай вақтда кишилар руҳияти ўзгаради ва гап кўтаролмайдиган, кўнгли нозик бўлиб қолади.
Салбий фикрлаш тиббиётда кўп учрайдиган касаллик—руҳий азобланиш ҳолати билан боғлиқ муаммоларнинг бир қисмидир.
Болага соғлом бўлиш фойдали эканлигини ва бунинг учун тезроқ тузалишга интилишни қандай тушунтириш мумкин?
Ҳар бир одамда шахснинг уч туридан бири бор: катта одамлар шахси, болалар шахси ва ота-она шахси. Ҳар ким соғломликдан ўз туҳфасини олиши керак. «Тузалганингда иккаламиз биргаликда ҳайвонот боғига борамиз. У ерда ҳар хил ҳайвонларни, илонларни кўрасан. Маймунларга конфет берасан. У ерда турли ўйинлар бўлади, сен эса унда иштирок этасан» (бу – болалар шахсига мурожаат) ва ҳоказо.
Менинг қизим касал бўлганда: «Сен ҳозир касалсан, нима хоҳласанг сотиб олиб бераман. Кўп нарса олиб бераман. Агар 10 кунда тузалсанг, ўн баробар кўп нарса олиб бераман. Бордию, 5 кунда тузалсанг 20 баробар кўп нарса олиб бераман. Агар 20 кунда тузалсанг ҳеч нарса олиб бермайман», дедим. Қарангки, қизим беш кунда тузалди.
Касаллик вақтида болани шу тариқа рағбатлантириш хулқ-атвор руҳияти деб аталади. Катта ёшдаги одам, бола шахсининг соғлом қисмига мурожаат қилиб, соғлом бўлишга курашиш учун унинг шахсини ва ички имкониятларини рағбатлантиради.
Шундай вазиятни тасаввур қилинг! Иккита бола чопа кетатуриб, улардан биттаси йиқилиб тушади ва лат ейди. Агар олдинда уларни бирор хурсандчилик кутаётган бўлса, у, йиғлаб ётмай, дарров ўрнидан туради, оқсоқланиб бўлсада, иккинчисига етиб олишга уринади.
КАСАЛНИНГ СПЕКТАКЛИДА ИШТИРОК ЭТИШ
«Сени соғайишингни байрамдай кутаётган одамлар борлигини билганингда, ҳатто касал бўлиш ҳам ёқимлидир».
Бир хил инсонлар касал бўлганларида, бировларни безовта қилишни ва улар ётган хонага ҳеч ким кирмаслигини афзал кўрадилар. Бошқалар эса, аксинча: «Касал одамни оғриғи билан шундай аҳволда ёлғиз қолдириш мумкинми? Беморни ёлғизлатмай, унинг соғайиши жараёнига фаол ёрдамчи бўлишга ҳаракат қилмаймизми?»—дейдилар.
Менинг ҳакимлик фаолиятимда шундай воқеа юз берган: ҳузуримга никоҳлари бузилай деб турган эр-хотинлар келишди. Вазиятнинг нега бундай ҳолга келганлиги сабабини тушунтириш керак эди. Ўшанда бундай бўлган экан: эри касал бўлганда, хотини уни ёлғиз қолдиришга ҳаракат қилибди. Хотинининг бу хатти-ҳаракати эрига худди уни тушунмагандай, севмагандай ва чиндан ачинмаётгандай туюлибди. Мен руҳий ҳолатни тушуниб, фақатгина эрининг уйида