Название | Энг қайғули шодлик |
---|---|
Автор произведения | Федерико Гарсиа Лорка |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-03-775-5 |
Коинотга кишанбанд
эканин билмай асло,
баҳайбат уясидан
потирлайди доимо.
Коинотлик овчилар
сукунат сувларида
юлдузларни овлайди
кумушранг оққушларда.
Ёш тераклар баралла
алифбо ўқир пастда.
Устоз терак қуриган
шохини силкир аста.
Шу пайт олис адирда
мурдалар солиб сурон,
ошиқ ўйнар, жудаям
зерикарли қабристон.
Куйлаворгин, қурвақа,
чирилдоқ, чиқ ковакдан,
қўшиғингиз ўрмонда
янграб кетсин, мен эса
ўз уйимга бораман.
Икки ёбон каптари
миямда потирлайди.
Олис уфқда ваҳмали
вақт чархпалагида
пастлар кундуз пақири.
УЙҚУ
Муздай булоқ бўйида юрагим яйрар.
(Ришта-ла боғла сувни,
фаромуш анкабути.)
Булоқ суви қўшиғин чулдираб айтар.
(Ришта-ла боғла сувни,
фаромуш анкабути.)
Уйғониб кетган юрак сўйлар ишқидан.
(Сирингни тўқи энди,
сукунат анкабути.)
Булоқ суви юракни оғриниб тинглар.
(Сирингни тўқи энди,
сукунат анкабути.)
Юрак булоқ сувига йиқилиб тушди.
(Олисдаги оқ қўллар,
тўсингиз сув йўлини.)
Ўйнаб булоқ сувиям қуйига учди.
(Олисдаги оқ қўллар,
бари оқди сув билан.)
СОКИН ХИЁБОН МАНЗУМАСИ
Сокин оқшом, болалар
бир қўшиқни айтар шод.
Қўнғироқдай овозли,
яхдай суви соз анҳор.
Қувонч тўла бағрингда
оқар қандай садолар?
Қўнғироқдай туманда
оқаётган наволар.
Бу сокин хиёбондан
кетарсан энди наҳот?!
Қўнғироқдай овозли,
яхдан суви соз анҳор.
Баҳорий қўлларингда
нималар бор пинҳоний?..
Наврўзгуллар шодалари,
атиргулнинг ол қони.
Уларни қўшиғимиз
Сувларида бир чайвол.
Қўнғироқдек овозли,
Яхдай суви соз анҳор!
Пистадай лабларингда
Ниманинг тоти қолди?
Сўнгакларнинг таъмию
ўлимимнинг бор тоти.
Ич кўҳна қўшиғимиз
сувларидан сўнгги бор.
Қўнғироқдек овозли,
яхдай суви соз анҳор.
Қайга бу хиёбондан
оқаяпсан шарқираб?
Сеҳргару маликалар
мени тинмай чақирар.
Ким кўрсатди, анҳоржон,
шоирларнинг йўлини?
Қадимий қўшиқдаги
ойдин булоқ кўрсатди.
Наҳот ер ва денгиздан
воз