Название | Энг қайғули шодлик |
---|---|
Автор произведения | Федерико Гарсиа Лорка |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-03-775-5 |
Бақалар ўраб олар.
«Капалакми, нима у ?»,
деб сўрайди кўр бақа,
«Мугузи бор. Капалак
бўлмас ҳечам мундақа.
Мана, қара, мугузли,
бу шиллиқдир, қаердан
келаяпсан, айт, ўзинг?»
«Кулбам унча узоқмас,
қайтай десам қўрқаман».
«Шиллиқ зоти азалдан
юраксиз», дер кўр бақа.
«Нағма-пағма қиларсан»,
деб бақалар чувиллар.
«Йўқ, йўқ, – дейди бечора, –
айтмаганман умримда».
«Ибодат қиласанми?»
«Ўргатмаган ҳеч кимса»
«Мангу ҳаёт борми, айт?»
«Мангу ҳаёт… бу нима?»
«Буми,
икки ёни гул,
турли нозу неъматли,
суви тиниқ дарёда
мангу яшаш демакдир».
«Йўғ-э, энам бир маҳал,
агар ўлсанг, энг баланд
дарахтларнинг баргида
ўрмалайсан деганди».
«Энангам даҳрий экан,
айтдик сенга ростини.
Ишонмасанг, зўрлаймиз,
кессак билан бостириб».
«Вой, негаям кулбамдан
чиқдим, – деб йиғлар шиллиқ, –
мангу ҳаёт бор, тўғри,
хато қилдим мен, шўрлик».
Мамнун бўлиб бақалар
ўйчан тарқар ҳар ёнга.
Қўрқиб кетган шиллиққурт
яширинар ўрмонда.
Тиланчи бақалар ҳам
Сфинкс каби қотар.
«Эгачи, – деб қурбақа,
оҳиста бир уф тортар –
мангу ҳаёт бор гапми?»
«Бе, ёлғон», – дер кўр бақа.
«Нега энди бор дея
айтдик анов аҳмоққа?»
«Чунки… ўзим ҳайронман, –
кўр бақа дер хўрсиниб. –
Агар айтсам тўғрисин,
ғалати бўп кетаман
зовурдан ёш бақалар
эрта-кечин худога
нола қилса вақиллаб».
Шиллиқ эса бу маҳал
қайтар эди сўқмоқдан.
Терак авжида мавжли
сукунат оларди дам.
Ногоҳ йўлда чумоли
гуруҳига келар дуч.
У ён-бу ён суриниб,
уймалашиб, бўлиб ғуж,
судрашарди чалажон,
боши қуйи солиниб,
мўйловлари шалпайиб
қолган бир чумолини.
«Тўхтайлар, – дейди шиллиқ –
бўлманг бунча бераҳм.
Нега бу бечорани
қийнаб азоб берасиз?
Чинданам айби бўлса,
бирон гап айтай холис.
Нима гуноҳ қилувдинг,
ўзинг айтгин, чумоли?!»
Жон берётган чумоли
шивирланди қийналиб –
«Юлдузларни кўргандим».
«Юлдузлар? Бу нимадир?» –
Вожиллаб чумолилар,
жимликни тағин бузар.
Шиллиқ бир зум довдираб,
қайта сўрар: «Юлдузлар?»
«Ишонийлар, – дер чумоли, –
юлдузларни кўрдим чин.
Чиқдим баланд-баландга,
теракнинг қир учига.
Кўриб минглаб шуълани,
айтган сўзим оҳ бўлди,
очилди кўр кўзларим,
қаро