Буюк Беруний. Комил Хоразмий

Читать онлайн.
Название Буюк Беруний
Автор произведения Комил Хоразмий
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn



Скачать книгу

географи ал- Муқаддасий бу ҳақда қуйидагиларни ёзади: “Шаҳар ғоят даражада кўркам; унда фозил-у олимлар, нафис адабиётнинг кўпдан-кўп билимдонлари бор”. Араб олимининг ушбу сатрлари Котда маданий ҳаёт юқори даражада бўлганлигидан, шаҳар хўжалиги ва савдоси ривожланганлигидан далолат беради.

      7

      Ҳақиқатан ҳам Муқаддасий ва Истаҳрийнинг, шунингдек, “Ҳудуд ал-олам” асари муаллифининг шоҳидлик беришича, шаҳарнинг оби ҳаёт билан тўла каналлари бўйларида катта-катта бозорлар, омборлар бўлган. Котнинг шимол томонга – булғорларга ва Шақрий Европанинг бошқа мамлакатларига, жануб томонга – Эрон ва Ўрта Осиёнинг Бухоро каби йирик шаҳарларига, Ҳиндистон, Хитой сингари мамлакатларга олиб борадиган савдо йўлларининг кесишган жойида ўрнашганлиги мазкур шаҳарнинг Ўрта Осиё ички ва ташқи савдосида катта роль ўйнашига сабаб бўлган.” (П.Г.Булгаков. “Абу Райҳон Беруний”, Тошкент, 1973. 7-8-бетлар.)

      Кот шаҳрида савдо карвонлари тўхтаб ўтган. “… Хоразм давлатининг энг гуллаб-яшнаган даври IХ- ХI асрларга тўрғи келади, бу даврда у бой ва қудратли эди. Хоразм ўша даврда бутун Хазор ҳақонлиги ерларида ўз таъсирини ўтказишга эришган эди. “ (Мадрим Жуманиёзов. “Маъмун академияси”, Урганч, 1994. 16-бет.)

      8

      Муҳаммад – Берунийнинг исми.

      9

      Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ио хоазмшоҳ.”Беунийнинг болалик ва ўсмилик йиллаида Кот шаҳида Иоийла сулоласининг сўнгги вакили хоазмшоҳ Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ио ҳоким бўлган. Унинг амакиси Али Ибн Ионинг ўли Абу Нас Мансу ибн Али ибн Ио Беунийнинг биинчи ва бош табиячиси ҳамда устози ҳисобланади.” (П.Г. Булгаков. “Абу айҳон Беуний”, Тошкент, 1973. 8-бет.)

      10

      Мансур – Абу Наср Мансур ибн Али ибн Ироқнинг туғилган йили маълум эмас. У ўнинчи асрнинг ўрталарида туғилган, деб тахмин қилинади. “… Беруний туғилган пайтда Ибн Ироқ 25 ёшда бўлган. Ибн Ироқ куч-қувватга тўлган, ижодий фаолияти равнақ топган бир пайтда, 35-40 ёшларида Берунийни ўз тарбиясига олади.” ( Ўша манба, 8-бет.)

      11

      Ибн Ироқ ўз замонасининг машҳур олими ҳисобланган. У математика ва астрономияга доир кашфиётлари билан халқаро миқёсда ҳам танилган. “Шуни айтиш кифояки, фақат текис учбурчакларгагина эмас, балки шу билан бирга, сферик учбурчаклар учун ҳам синуслар теоремасининг дастлабки исботларидан бири шу олим қаламига мансубдир. Абу Насрнинг ушбу иши ўз вақтида Беруний ҳамда Насириддин ат-Тусийлар томонидан юксак баҳоланган эди. Ҳозирги фан тарихчилари эса олимнинг мазкур ишини математика фани тараққиётида буюк аҳамиятга молик иш деб баҳолашмоқда.

      Абу Наср кўпгина илмий асарлар ёзиб оқлдирган, жумладан, Менелойнинг “Сферика”сига ёзган шарҳи, хоразмшоҳ Али ибн Маъмунга бағишланган “Алмажисти Шоҳий”си, Абу Жаъфар ал-Хозиннинг зижига ёзган “Тузатишлар”и ва “Астурлоб ясаш санъати ҳақида”, “(Евклид) “Негизлар”ининг ХIII мақоласидан шак-шубҳаларни ҳал қилиш”,”Вақтнинг нотекис соатларини аниқловчи (ёритгич) параллеллари ҳақида” каби рисолалари ва ҳоказолар бунга мисол бўлади. Эслатилган асарлари номларининг ўзиёқ