Буюк Беруний. Комил Хоразмий

Читать онлайн.
Название Буюк Беруний
Автор произведения Комил Хоразмий
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn

Скачать книгу

хизмат саодатидан маҳрум бўлган кунларимда Рай шаҳрида илми нужум олимлари қаторида саналувчи бировни кўрдим. У (Ой) манзилларига қарашли юлдузларнинг (Ой) билан учрашувларини ҳисоб билан аниқлаб, манзилларнинг работлари ва жафрларидан турли ҳукмлар чиқарар ва бўшлиқдаги ҳодисаларни олдиндан билишни истарди. Мен унга ҳақиқат унинг (ҳисобларига) хилоф эканини билдирдим ва Ойнинг биринчи манзилига тегишли табиат, у манзилдаги хусусиятлар ва ҳиндлар тавсиф этганидек, унинг бошқа манзиллар билан боғланишини ҳамда у манзил юлдузининг ҳамал буржидан кетиши сабабли, у бурж аввалларидан кетмаслигини тушунтирдим… Мазкур киши мени менсимай бурнини юқори кўтарди, ҳамма билган нарсаларида унинг мартабаси мендан паст эди. У сўзимни ёлғонга чиқарди, мени ҳақорат қилди ва менга бўйсунмади. Ваҳоланки, орамизда фақат бойлик ортиқчалиги ва мақтовларни ёмонликларга, фахрларни айбларга айлантирувчи камбағаллик бор эди, холос. Чунки, мен у вақтда ҳамма томондан қийинчиликка учраб, паришонҳол эдим. Сўнгра у қийинчиликлар қисман енгиллашгач, (у киши) менинг (ҳақлигимга) иқрор бўлди.

Абу Райҳон Беруний30

Шундай ўтар эди олим ҳаёти,

Қайрилган кабидир гўё қаноти.

Ёнида суюкли Райҳони ҳам йўқ,

Котнинг юлдуз тўла осмони ҳам йўқ.

Урганжда тутқунда устоди Мансур,

Ҳамон давом этар юртида ур-сур.

Хўжандий сабоғи юпатар сал-пал,

Гоҳида соғ бўлса, гоҳида касал.

Йигирма иккида эди-да ёши,

Кўп нарсага етмас йигит бардоши.

ўариб ёт элларда шод бўлмас эмиш,

Ўқиган-билгани ёд бўлмас эмиш.

Аммо, қайғуларни енгди сабот-ла,

У курашга тушди оғир ҳаёт-ла.

Ётлик пардасини йиртди шу йўсин,

Хаёлот буржидан йиқилди тўсин.

Гоҳида қўллади уни тужжорлар,

Шикаста кўнглига бермай озорлар.

Дуру жавоҳирлар тўрғисида гап

Кетгани эмасди ахир бесабаб –

Тужжорлар31 амали шу эди ахир,

Илмини қизғанар ким эрса бахил.

Беруний шу бобда сабоқлар берди,

Бозор растасида ризқини терди.

Рай аро Хўжандий ясаган асбоб,

Самога қадалган ноёб устурлоб32.

Астрономлар учун асосий қурол,

Юлдуз ҳаракатин кўриб бемалол

Беруний кунларни тунларга улар,

Гоҳида жўш урар ажиб туйғулар.

Устурлоб ҳақида асар ҳам битди,

Нозик асрорларин у баён этди.

Икки йил шу асно ўтди пайдар-пай,

Беруний учун тор келган эди Рай.

Маъмун ибн Муҳаммад этибди вафот33,

Қағришлар кучини кўрсатмишдир бот!

Уни тез қулатди дуои бадлар,

Қон ила ювилган қадим сарҳадлар.

Али ибн Маъмун янги подшоҳ бўлди34,

Фозиллар ҳолидан у огоҳ бўлди.

Берунийга нома йўллагани он,

Унинг шодликлари ошганди чунон.

Аммо, Урганж тараф от сурган пайти,

Карвонлар ўтишди совуқ гап айтиб.

Афсус, Райҳонаси сўлиб қолибди,

Ҳижрон

30

Мазкур иқтибос П.Г.Булгаковнинг “Абу Райҳон Беруний” номли китобидан олинди. (П.Г. Булгаков. “Абу Райҳон Беруний”, Тошкент, 1973, 12-13-бетлар.)

31

Тужжорлар – тижоратчилар, савдогарлар.

32

Устурлоб – астрономияга дахлдор асбоб.

33

997 йилда Маъмун ибн Муҳаммад Хоразмшоҳ вафот этади.

34

“997 йили Хоразм тахтига ўтирган янги шоҳ Али ибн Маъмун Берунийга ўз ватанига ақйтишни таклиф этган, деб тахмин қилиш мумкин.” (Ўша манба. 14-бет.)