Парвоз ёки интуицияни кодлаш. Шухрат Суюндик

Читать онлайн.
Название Парвоз ёки интуицияни кодлаш
Автор произведения Шухрат Суюндик
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn



Скачать книгу

шу ҳаракатлар сизга одамнинг моҳиятини, ҳеч бўлмаса ўша вақт, ўша жойдаги ҳолатини, муносабатини аниқлашингизга ёрдам беради. Бунинг тагида жуда катта моҳият ётибди, шундан тўғри фойдалана билиш зарур. Кейин бора-бора ҳар бир одам сиз учун очиқ китобга ўхшаб қолади. Булар асос, вақт ўтгани сари тажрибангиз ошиб боради. Масалан, одамнинг яхши бўлиши ёмон эмас, ёмон бўлиши ҳам ёмон дегани эмас. Сизга қайси вазиятда, қайси жойда, иккалангизга фойдаси тегиши мумкин деган нарсани хулоса қилиш учун энди бештадан ташқари навбатдаги туйғуни ишлатасиз. У тўғридан-тўғри тарзда ишлаб сизга кўмаклашади. Ичкаридан «тўғри» ёки «нотўғри» деб маслаҳат бериб туришади. Тўғри қарор қабул қилишда ҳамма нарса муҳим. Мисол учун, инсоннинг ўзида табиий нуқсони бўлиши мумкин. Агарда кўзи ғилай бўлса, сиз уни кўзини олиб қочяпти деб ўйлолмайсиз. Сизни кўриш учун у шундай қарашга мажбур (кўз қири билан кўради ёки кўзларининг биттаси бу ёққа, иккинчиси у ёққа қарашиям мумкин). Алдаяпти дея олмайсиз. У киши инсон сифатида тўғри одам. Фақат кўзлари ўзи шундай. Демак, вазиятни тўғри баҳолай олиш керак.

      МАЪНАВИЙ ЮКСАЛИШ

      Энг катта хато бу ҳаддан зиёд керак ёки керак эмас пайтдаям уялаверишдир. Хоҳлаган «тепалик»ка, хоҳлаган «юқорилик»ка тасаввур билан, ҳаракатингиз билан чиқиш керак. Бизнес жаноб (бизнесмен), бизнесхоним (бизнеследи), хоҳлаган нарсангизни ўзингизга тасаввур қилиб, кўтарилаверинг. Масалан, ижод ва муҳаббат қасри Тожмаҳални тасаввур қилиш мумкин. Ана шу сиз чиққан поғона бўлади.

      Маънавий юксалиш бўлади. Бунда ўзингиздаги тортинчоқликдан воз кечинг. Чунки бу «стул»га сиз фақатгина мансаб учун эмас, ҳолат учун чиқдингиз. Яшашга, комил инсон бўлишга лойиқлигингизни ўзингизга исботлаш учун чиқдингиз. Ҳар қандай одам тахт ясаб, ўтириб олиши мумкин. Лекин бу сизга мансаб жиҳатидан пошшоликни бермайди. Ҳеч бўлмаса ўз ўйингизда пошшо бўлишингиз мумкин. Асосийси, вужудингизни эмас, қалбингизни, руҳингизни комил инсон «тахти»га ўтқазинг! Бу сизга керакли ҳолат, керакли кайфиятни беради. Ўшандагина тўғри, шу ҳолатга мос фикрлар, мос ҳаракатлар, гаплар, интилишлар келиб чиқади. Буни маънавий юксалишнинг бошланиши дейишади. Кейинчалик, моддий тарафингиз ҳам шунга яраша мустаҳкамланиб бораверади.

      ИШОНЧ

      Ишонч деган тушунча ва ишониш туйғуси бор. Ишонч бу ўша пайтда, ўша даврда ишониб бўлинганликни билдиради. Ишониш эса бу давом этаётган ҳодиса. Худонинг борлигига ишониб борамиз. Давомли ишониш асносида «мутлақ ишонч» юзага келади.

      Ишониш бу ишончдан ҳам юқори туйғу. Бу шундай эканлигига иймонингиз комил эканлигини таъкиддаш билан янада мустаҳкамланади. Мисол учун, бирорта кўзингизга кўриниб турган нарсага, масалан, гулларнинг бор эканлигига ишониш керакми? Буни сўрашнинг нима кераги бор? Ана кўриниб турибди, бор-ку! Энди эса бўлаётган ҳодисага нисбатан, Оллоҳга, маънавиятга, интуицияга, олтинчи туйғунинг борлигига сизда ишонч бўлса, демак кўрмасангиз ҳам