Парвоз ёки интуицияни кодлаш. Шухрат Суюндик

Читать онлайн.
Название Парвоз ёки интуицияни кодлаш
Автор произведения Шухрат Суюндик
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn



Скачать книгу

ҳар бир учраган одамдан, ҳар бир дўстдан, ҳар бир «душмандан», ҳар битта нарсадан тўғри, ҳақиқатга яқин хулоса чиқариш мумкин. Униям мутлақ ҳақиқат деб қабул қилиш амримаҳол. Афсуски, буни кўпчилик билмайди. Шундай пайтда инсонга сабр туйғуси ёрдамга келади. Бунинг моҳияти айнан шунда. Сабрсиз, шукрсиз одам уни тушунмайди. Борига ҳам, йўғига ҳам қаноат қилиш инсоннинг гўзал фазилатларидан саналади. Бу худди сувга отилган тошчадай бир одамнинг «қўзғалиши»га, ривожланишга сабаб бўлади.

      Менинг олдимга келиб, мени мақтаб, гуллар бериб кетганлардан на фойда ва на зарар бор. Иложи бўлса, ундайларга эътибор бермаслик керак. Чунки вақтингизни бекорга йўқотасиз, бекорчи мақтовлар билан кучсизланмайсиз. Пири комиллар мақтовга муҳтож эмас, улар эркин кишилар. Бундайларни том маънода комил инсон дейишади. «Уруғ»ларга эса мақтов ҳам керак, «тўқмоқ» ҳам керак. Бўлмаса ривожланмайди. Сув ҳам керак, гўнг ҳам керак. Кетмон билан уриб ерни юмшатяпсиз, бегона ўтлардан тозалаяпсиз. Бу жараён ўсимлик учун ҳақорат, сўкишга киради. Қарсиллатиб ураяпсиз-ку! Сал чуқурроқ чопсангиз томирини кесиб юборасиз. Буни панд-насиҳат дейишади, лекин буни кўпчилик тушунмайди. Қуйидаги ривоят бунга яққол мисол бўла олади:

      Камбағал бир чолнинг ҳамма, ҳаттоки подшолар ҳавас қиладиган айғир оти бор экан.

      Катта-катта султонлар келиб от учун сандиқ-сандиқ тиллаю жавоҳирларни таклиф қилишаркан. Эгаси ҳеч сотишга рози бўлмас эмиш. Ҳамма «Эҳ нодон, қашшоқликдан қутулардинг, сотсанг ўласанми?!» дебди.

      Кунлардан бир куни эрталаб туриб қарашса, қозиқдаги от йўқ эмиш. Ўзи кетиб қолганми ё биров ўғирлаганми, ҳеч ким билмайди. Шунда ҳамма устидан кулиб:

      – Эй нодон! Бир парча нонга зорсану, ўшанда сандиқ-сандиқ жавоҳирларга алмашмаган отинг мана энди йўқ. Худо бир берувди сенга! Шу отингни сотиб, умрингнинг охиригача роҳатда ўтиб кетсанг бўлмасмиди? дебдилар.

      Бунга жавобан чол:

      – Бунинг асл моҳиятини биз ҳали билмаймиз, деб жавоб берибди.

      – Сен дунёдаги энг тезчопар, салкам учадиган отингни йўқотдинг! Бу фалокат, моҳият деганинг нимаси? дебдилар.

      – Мен ҳали бу воқеадан хулоса чиқарганим йўқ? дебди чол. Атрофдагилар буни тушунишмабди. «Дон»лар, «уруғ»лар, «личинка»лар тушунмабди.

      Кейин билишса, от ўрмонга қочиб кетган экан. Бу от айғир бўлгани, отларнинг пошшоси, султони бўлгани учун, ёнига энг зўр, ўзига муносиб байталларнинг ўн иккитасини эргаштириб олиб келибди.

      – Эй, сен асли тўғри айтган экансан. Биз ҳаммамиз нодон эканмиз. Биз сени тушунмаган эканмиз. Эҳ, аттанг! Сен асли ҳақиқий донишманд экансан! дебдилар.

      Чол бўлса яна:

      – Тўхтанглар, бу воқеа ҳали тугамади. Буям бир кўриниш! Ҳозир бизга ёққани билан асл моҳиятини тушунмаяпмиз. Бу кейинроқ аён бўлади, дебди.

      Мўйсафидни яна тушунмабдилар:

      – Илгари отинг битта бўлса, энди ўн учта бўлди. Буларнинг ҳар