Гладиолус. Маматқул Хазратқулов

Читать онлайн.
Название Гладиолус
Автор произведения Маматқул Хазратқулов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn



Скачать книгу

эрига заҳрини сочмоқни ўйлади. Шу ниятда унга узоқ термилди. Аммо Мэлс Тельманович лоақал қайрилиб ҳам қарамади. Муслима Шариповна фикридан қайтди. Гап чувалашмасин, деди. Ундан кейин ортиқча гап-сўзга, баҳслашишга ҳозир на хоҳиши, на ҳоли бор. Индамай хобгоҳга кириб кетди. Эрининг гапларидан ичида қўзғалган ғалаённи босиш учун одатдаги дориларига қўшиб, ҳапдори ҳам ичди. Кўзини юмиб ётди. Хаёлини чалғитмоқчи бўлди, кошки бунинг иложи топилса, уйқуга тутинди, кошки бундай пайтда уйқу кела қолса. Эрининг гапларини унутишга ҳаракат қилган сари турли фикрлар босиб келаверди. “Наҳотки шу гапларни менинг эрим айтган бўлса? Нима демоқчи бу билан? Не-не қийинчилигу машаққатларни бирга енгиб келаётган, бу кишига садоқату вафодан ўзга нарсани хаёлимга ҳам келтирмай, оилам, эрим деб тиним билмай юрган бўлсам-да, шу гапни эшитсам. Нима, шу стент ўлгурни мен эрмакка қўйдирмоқчиманми? Бирон-бир қимматбаҳо буюм олмоқчиманми? …Дардимга малҳам бўлиш, майли, ойиси, пулни ўйлама, қарз-қавола қилиб бўлса ҳам топармиз, ўзингга қара, шунга зарурат бўлса қўйдир, дейиш ўрнига… Бу киши уйда ўтириб қолгандан бери кўнгли чўкмасин, деб ҳеч нарсани аямасам…”

      Муслима Шариповнанинг ич-ичидан ўкирик келди, йиғлаб юборишдан базўр тийди ўзини. Эрининг олдида қанча кўзёши қилган, унга суяниб келган, ундан мадад кутган. Аммо ҳозир йиғлашини, кўз ёшини эри кўриб қолишини истамади. Қандайдир ғурурми, ориятми устун келди… Ҳамма нарсани унутишга ҳаракат қилиб, кўрпага бурканиб олди.

      Турфа ўйлар билан ухлаб қолди.

      Биров туртгандай чўчиб уйғонди. Эри ҳали ҳам ётмапти. Соатга қаради: икки! “Нега шунча ўтирмасалар… Нима бўлаяпти экан телевизорда?”

      Шу хаёл билан эрининг олдига кирди. Телевизор ёниқ, қандайдир хорижий кино бўляпти. Столда бир шиша очилган ароқ, пиёла турибди. “Оббо, яна ичиптилар-да… Шунча айтдим-а, ичманг, деб… Шу ароқ орқасидан ногирон бўлиб ўтириптилар-ку…” Мэлс Тельмановичнинг боши бир томонга қийшайган, икки қўли креслонинг икки тарафида осилиб ётарди. “Ухлаб қоптилар-ку”. Уйғотмоқчи бўлди. Секин ёнига бориб елкасига қўлини қўйди, қўйди-ю, бутун вужуди сесканиб кетди. Беихтиёр ўкириб юборди:

      – Мэлс ака-а-а!..

      Мэлс Тельмановичнинг танаси аллақачон совиб бўлган эди…

2020 йил

      ЧЎЛИ ИРОҚ

      Муҳаббат эрини уйғотмоқчи бўлиб уйга кирди-ю, мириқиб ухлаётганини кўриб фикридан қайтди. Ширин уйқусини бузгиси келмади. Астагина стулга ўтирди. Бахтиёр худди ёш боладек пиш-пиш қилиб беозор ухларди. Унинг ораси очиқ қалин қошлари пирпираб қўяди. Муҳаббат эрининг қошларига термилиб, ўйлади: “Мунча ораси очиқ. Эскиларнинг гапида ҳикмат кўп. Қошларининг ораси очиқ йигитлар узоқдан уйланади, уларнинг кўнгли ҳам очиқ бўлади, деганлари рост экан. Бўлмаса, бу киши қаёқда эди-ю, мен қаёқда эдим. Етти ухлаб тушимга кирмаган… У-чи? У ўйлабдими менга уйланишни?”

      Уларнинг тўйи ўтганига эндигина бир ой бўлди. Тўйдан олдин бир-бирига жуда яқин, сирдош эдилар, ҳатто тортинмас, унча-мунча гапларни бемалол айтишарди. Никоҳ кунидан бошлаб иккаласининг ҳам кўнглида ғалати бир кайфият туғилди. Бир-бирига