Название | Гладиолус |
---|---|
Автор произведения | Маматқул Хазратқулов |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn |
– Йўқ, тўғри гап, – деди Акмал ўйчан.
Нормат ўрнидан ирғиб турди. Акмалнинг рўпарасига келди.
– Ака! Агар мени укам десангиз шу гапни хаёлингиздан чиқариб ташланг! Шу ҳақда шу пайтгача ўйлаган бўлсам ёки энди ўйласам… сафарда турибман…
– Бас! – Акмал ҳам ўрнидан турди.
Ака-ука тик турганча бирзум бир-бирларига термилиб қолишди.
– Мен нима учун бу ерга келдим? Биласизми? – деди Нормат жимликни бузиб. Акмал “Билмайман”, деган мазмунда елка қисди. Нормат акасининг кўзларига термилди. – Ахир бугун туғилган кунингиз-ку!
Ака-ука беихтиёр бир-бирининг қучоғига ўзини отди. Улар узоқ вақт шу алпозда туришди… Акмалнинг елкаси силкинди. Буни Нормат сезди. Сездию… Ўзининг ҳам елкаси титраганини билмай қолди…
“ЎЙИН”
Вақт ярим тундан ошганда райком секретари Журъат Ғиёсовнинг уйида телефон жиринглади. Унинг юраги ғашланди. Барча тайёргарлик ишларини кўриб келган, эндигина овқатланиб бўлган, ҳали ётишга ҳам улгурмаган эди. “Яна қандай муаммо чиқди экан?” деб ўйлаганча телефон турадиган хонага ўтди. Район телефони эмас, тўғридан-тўғри обком билан боғланадиган телефон жиринглаётган эди. Ғиёсовнинг ғашлиги яна ортди. “Тинчликмикан ишқилиб? Бемаҳалда обкомдан қўнғироқ…” Ғиёсов гўшакни кўтарди-да, “Ассалому алайкум” деди. У тарафдан бироз бўғиқ, асабийроқ овоз эшитилди: “Ўртоқ Ғиёсов яхшимисиз?” – Бу обкомнинг пропаганда бўлими мудири Донобековнинг овози эди. Ғиёсов оғиз очишга ҳам улгурмади, Донобеков кескин тарзда давом этди: ”Эртанги тадбирга ҳамма нарса тайёрми?”. “Раҳмат, ўртоқ Иброҳим Аҳмедович, ҳамма нарса тайёр. Боя ўзингиз ҳам кўрдингиз…”
Кундузи Донобеков келган, доҳий ҳайкалини очишга бағишланган маросимга тайёргарлик ишларининг ипидан игнасигача текширган, сўзга чиқадиганларнинг айтадиган гапи матнини қайта-қайта ўқиб, анчасини тузатиб берган, уларни бир-икки маротаба гапиртириб кўрган эди. Ғиёсовга буларни яна ҳам пухтароқ тайёрланг, яна эртага ўртоқ Бобоев олдида довдираб, гапини йўқотиб ўтирмасин. Ҳаммамиз шарманда бўламиз. Шармандалик майли-я, мутасаддиларнинг калласи кетади, биринчи галда сизнинг каллангиз кетади. Республикадан вакиллари келиши эҳтимоли бор”, деб тайинлаб кетган эди.
Бу гапдан Ғиёсов бироз хотиржам бўлди. “Ҳар эҳтимолга қарши яна бир сўраб қўяй, деб қўнғироқ қилипти-да”, деб ўйлади. Аммо унинг хотиржамлиги узоққа бормади. Донобековнинг гапириш оҳанги кескин ўзгарди: “Бизда бир хунук хабар бор”, деди. Ғиёсов сергак тортди: “Қанақа хабар?”, дея олди, холос. “Доҳийнинг бурни қани?” Донобековнинг бу саволи Ғиёсовга қаҳратон қишда устидан бир пақир совуқ сув қуйгандек бўлди. Бирзум нима жавоб беришини билолмай қолди. Ҳатто бироз кулгиси ҳам қистади. “Саволингизга тушунмадим, Иброҳим Аҳмедович”, деди базур. Донобеков яна ҳам ўктамроқ, кескинроқ оҳангда деди: “Нимасини тушунмайсиз… Ленин ҳайкалининг бурни қани, деб сўраяпман. Энди тушунарлими?” Ғиёсовнинг хаёлида минг бир фикр чарх урди. Шулар орасидан оғзига келганини айтди: “Ҳайкалнинг бурни