Амир Алишер. Шуҳрат Сирожиддинов

Читать онлайн.
Название Амир Алишер
Автор произведения Шуҳрат Сирожиддинов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-3836-3-8



Скачать книгу

бўлиши билан изоҳланишини таъкидлайдилар. Шу сабаб ХХ асрда ҳам шоир ҳаёти ҳақида фикр юритилганда турли талқинларга дуч келамиз. Масалан, В.В.Бартольд Бобур келтирган “назокат” сўзини “нозик дидли” деб таржима қилади109. А.Н.Болдырев Зайниддин Восифий келтирган нақлларга асосланиб, “ўта таъби нозиклик, тез ва сабабсиз асабийлашув” деб, А.Семенов уни “мағрурлик, “калондимоғлик”деб тушунади110.

      Зайниддин Восифий бу масалани ёритишга махсус интилиб мазкур мавзуга алоҳида боб (Амир Алишер мизожи назокати ва латофатининг зикри) бағишлаган. Унда келтирилишича, Мирнинг устозларидан бири Мавлоно Фасиҳиддин бемор бўлиб, тўшакка михланган экан. Мир Алишер ўз дўстларини кечки овқатга таклиф этади ва таом сузилар ҳаддида устозининг беморлиги ёдига тушиб, хизматкори Соҳибдорога таом бериб, уни кўриб келишга жўнатади. Таомдан сўнг улфатлар ғамгин тортган Алишербекнинг кўнгли ёлғизлик истаб қолди, деган андишада бирин-кетин туриб ташқарига чиқадилар. “Бу эса Мирнинг кўнглига оғир ботди ва шу пайт бемор ёнидан қайтиб келиб, хонага кирган Соҳибдорога қаттиқ оҳангда: “Алишернинг уйи таомхонаю, Алишер ошпаз экан-да, улфатлар келадилару ош еб кетаверадилар”, – деди. Соҳибдоро дарҳол ўзини оқлашга ўтиб, унинг айби йўқлиги ва Мирнинг ўзи уни бемор ҳузурига юборганлигини эслатди”111.

      Мир икки кун Соҳибдоро билан гаплашмайди. Соҳибдоро бу аҳволдан роса танг бўлиб турган маҳалда Мир уни чақириб, “Эй Мавлоно Соҳиб, хатога йўл қўймаслик фақат Парвардигоргагина хосдир. Мен ғазабим туфайли сени устодни кўришга жўнатганимни ёддан чиқаргандирман, сенга эътироз билдирдим. Сен эса ҳаммага эшиттириб ўзингни оқлашинг ва Алишерга нима бўлди, қариб ақлдан озибдими дегандай ҳамманинг кўз олдида мени шарманда ва хижил қилишинг лозиммиди? Дўстлик олами нима бўлди? Индамай қўйсангу менинг хатойимни беркитсанг ва мени одамлар ҳайратига сабабчи бўлишдан сақласанг бўлмасмиди?” дея дашном беради.

      Зайниддин Восифий Мир Алишернинг назокатини “тез хафа бўлиш” маъносида тушуниш кераклигини яна бир маълумот билан исботлайди. Унда айтилишича, вазир Маждиддин Муҳаммад Алишер Навоий билан ярашиш мақсадида унинг шарафига зиёфат уюштиради. Зиёфатда ҳазил-ҳузул бўлишини ҳисобга олиб, шундай давраларда ҳазилкашлиги билан ном чиқарган Абулвосеъ Низомийга ташаббусни қўлга олиш ва даврада шўх кайфиятни яратишни илтимос қилади: “(Маждиддин) Абулвосеъга деди: “Махдум, ёрдам берингу, лекин ўз вақтингиз ва ҳолингизга воқиф бўлинг… Иншооллоҳ, яхшилик билан ўтсин”. Мавлоно Абдулвосеъ деди: “…Эртага менинг мажлисга келмаганим бўлсин… шу туфайлики, анчадан бери сиз билан Алишер ўрталарингдаги самимийлик ҳавосини келишмовчилик ғубори қоплаган эди. Алҳамдулиллоҳ, Оллоҳ таоло инояти туфайли бу ғубор тарқаладиган бўлди. Бу мажлис ва маҳфил биноси сўзсиз заиф ҳазил ва ярамас мутойиба асосига қурилиши керак. Мир Алишер олам сўзамолларининг пешвосидир. Ҳеч бир имкони йўқки, бу мажлисда мени аския



<p>109</p>

Бартольд, 226.

<p>110</p>

Болдырев (2),123; Семенов, 240.

<p>111</p>

Бадоеъ ул-вақоеъ, 401.