Амир Алишер. Шуҳрат Сирожиддинов

Читать онлайн.
Название Амир Алишер
Автор произведения Шуҳрат Сирожиддинов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-3836-3-8



Скачать книгу

орқали инсон камолоти мезонлари тарғиб этилса, иккинчисида ушбу машҳур тарихий шахснинг оддий инсонларга хос хулқ-атворини кўрсатиш устуворлик қилади. Ҳар иккала ёндашув таъсирини XVI–XIX асрларда яратилган барча манбаларда бирдек сезиш мумкин.

      Навоийнинг юксак нсоний фазилатлари ва феъл-атвори ҳақида қолдирилган маълумотлар унинг замондошлари Мирхонд, Хондамир, Давлатшоҳ, Зайниддин Восифий ва Заҳириддин Бобур қаламига мансуб.

      Давлатшоҳ унинг камолот даражасини шундай тавсиф этади: “Муносиб дўстлари, (баланд) мартабали арбоблар унинг ёқимли суҳбатидан миннатдор ҳамда розидирлар. Унинг ҳимматли мажлисларида қатнашиш фозиллар тилаги, олий даргоҳи фуқаронинг мурожаатгоҳи, дастурхони дарвишлар учун турли нозу неъматларга тўла, эшиги муҳтожларга ҳамма вақт очиқдир… Бу улуғ амирнинг мақбул табиати ва мулойим феъли султон жанобларига яқинлик, мусулмонларнинг муҳим ишларига кафиллик, шариат ва суннат, мулку миллат ишларини равнақ топтириш билан банд бўлса ҳам ҳамиша фазилат орттириш ва илм билан машғулликка мойил”104.

      Навоий ҳамиша шариат қонун-қоидалари ва пайғамбар суннатига мувофиқ иш кўрар, давлат ва халқ манфаатини кўзлаб иш тутарди. Ҳар бир ишида адолат нуқтаи назаридан зўравонлик кўрганларнинг муаммоларини ҳал қиларди. “Равзат ус-сафо”да келтиришича, 1470 йилнинг бошларида Султон Ҳусайн Бойқаро Имом Ризо мозорини зиёрат қилиш учун Машҳад шаҳрига борган вақтда Абдулхатиб Ҳиротда қолган девон мушрифи Қутбиддин Товус Симноний устидан подшоҳга шикоятомуз гапларни етказиб, унинг лавозимини эгаллашга эришади. Сўнг хожа Низомиддин Бахтиёр билан тил бириктириб, ҳокимиятни ўз билганларича бошқариб, халққа бениҳоя жабру зулм кўрсата бошлайдилар. Бу эса, ўз навбатида, халқнинг безовталанишига олиб келади. Султон Ҳусайн бундан хабар топган замониёқ Амир Алишерни Ҳиротга жўнатади105. Навоий Ҳиротга келиб, Низомиддин Бахтиёрни ҳибсга олади ва Қутбиддин Товусни яна ўз лавозимига тайинлайди. “Равзат ус-сафо” муаллифи асарда у ёки бу муносабат билан Амир Алишер иштироки рўй бераётган бўлса, у албатта, ўзининг улуғ Амирга бўлган чуқур эҳтироми юзасидан Алишерга хос бўлган хусусиятларни баҳоли қудрат, воқеалар силсиласида ажратиброқ кўрсатишга ҳаракат қилади. Масалан, юқорида кўриб ўтганимиз, яъни султоннинг Ҳиротда тартиб ўрнатиш учун Амир Алишерни юбориши ва унинг сотқин, золимларни жазолаши “Матлаи саъдайн”да қуруқ баён шаклида берилган106. Мирхонд эса ўзи яхши билган кишининг характерини тўлароқ очиб беришни лозим топган: “Амир Алишер аввал, шаҳарга бориб, ўзининг табиий одатига кўра (!) бефойда кунлардан уларнинг (халқнинг) кўнгилларига етган захмларга малҳам қўйди. Ситамдийда мазлумлар кўнглини овлаш бобида тўла эҳтимом кўрсатди ва золимларнинг зулми дафъига киришди ва буюрдики, аввал олий ёрлиқни жума куни минбардан туриб ўқиб эшиттирсинлар… Шу сабабдан халқнинг кўнгли тинчу осуда бўлиб, подшоҳнинг давлату иқболи давом этишининг ҳамду саноси ва Амир Алишернинг улуғлиги ва шуҳрати ортиши дуосига қўл очдилар”107.

      Навоийнинг



<p>104</p>

Давлатшоҳ Самарқандий, 190.

<p>105</p>

Равзат ус-сафо,19; Равзат ус-сафо, 37а.

<p>106</p>

Матлаи саъдайн, 341а.

<p>107</p>

Равзат ус-сафо (4), 19.