ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР. Коллектив авторов

Читать онлайн.
Название ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР
Автор произведения Коллектив авторов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn



Скачать книгу

ажойиб иш бу!Жаҳалликда нафс билаклари кучли арслонга ўхшар! Қариликда нафс сичқондан ҳам қочган бир мушук. Йигитман деган одам билаги кучли арслонга сўлуқ урсин!Туки тўкилган, кўзи кўр бўлган мушукка хоҳ сўлуқ ур, хоҳ урма барибир, ҳеч нарса бўлмайди. Шундпй эмасми?

      Қўлимни бир неча марта елкасига уриб “тўғри айтасан” дедим. Жума ориф инсон соддалиги билан тушунтиришда давом этди. Англадимки, Жамбул турклари турк-ислом маданияти доирасида яшайдилар.Болаларини 9 ёшга етмасдан албатта суннат қилдирадилар. Баъан уч кун, баъзан етти кун суннат уйида меҳмон кутадилар. Болани турли ҳадялар билан севинтирадилар.

      Ва Жамбул турклари ўз миллати ичида оила қурадилар.

      Сурп йиртиш, унаштириш, тўй, онасига сут ҳақи бериш ва никоҳ маросимлари айнан биздаги каби…Жуда қиммат бўлишига қарамай, келинга албатта олтин билагузук, олтин исирға, олтин гардонлик тақадилар.Жуманинг қаҳқаҳ уриб англатишига кўра:

      -Олтин тақолмайдиган йигитга қиз бермайдилар. Келин олтин истамаса, ёхуд ўғлон олтин ўрнига кумуш билагузук олса, уни ҳар ерда аския қиладилар. Чунки ҳар нарсанингўз маросими бор. “ТЕГИРМОНГА УН, КЕЛИНГА ОЛТУН” дейдилар.

      -– –

      (1))Мўралиб… – қизил ва мовий ранглар қоришмасидан юзага келадиган

      қуюқ гунафшаранг тусига кириб…

       -Яхши. Ўқулингиз ҳаёти қандай?

      -Ўқул? Нима у?

      –Мактаб, мактаб.

      -Ҳааа…Макдепларимиз чўх. Болаларни ўқитиш мажбурий, ўқитиш ҳақи давлатдандир. Зотан ўқимадингми, ҳаёт йўх. Экмек (нон) йўх.

      -Болаларингиз қайси тилда ўқитилади?

      -Бироз туркча (яъни ўзбекча).Ўрисча ҳам кўп ўқитилади.Мен мактабга бормасдан олдин русчани билмасдим. Русчани мактабда эгалладим. Чунки нон топиш учун, қайси ишхонанинг эшигини қоқсанг, “Русчани биласанми, билмайсанми”дейдилар. Билмасанг кетавер, худо ҳаққи!

      Учоғимиз Истанбулга инганда йўл қандай ўтганини билмай қолдим Жума билан нақ қирқ йиллик дўст кабийдик. Уни, Яшилкўйда Южел Чақмоқлига, Али Юрукка, Четин Тунжага, олдин бир Сивасли деб танитдим. Терминалда қолганимиз ярим соатлик кутиш муддатида, ўзаро ҳол-аҳвол сўрашлар, савол-жавоблар бўлди. Ҳеч бириси бу севимли Жамбул туркини бегона тутмади. Уни тингларкан, унга бир нарсалар англатаркан, бир Онатўли турки билан гаплашгандай гаплашдилар англашдилар. Жуманинг ифодаси билан айтганда “бир олманинг ярми”

      сингари эдилар.

      Истанбулдан Москвага учаркан Жума яна менинг ёнимдайди.

      –Жамбулда ўзбеклар, туркманлар, қозоқлар ҳам борми? Улар билан қандай кун кечирасизлар?-деб сўрадим.

      -Ҳаммаси мусулмон, яхши инсонлар. Ўзбеклар шовқинламайдиган сокин одамлар. Туркманлар билан қозоқлар бироз урушқоқ бўлади. Бозорларда бироз ғашини келтирдингми махсиларидан қамчиларини чиқарадилар.

      –Яхши. Туркия сенга қандай кўринди?

      –Айтдим-ку: бир олманинг ярмиси сиз, ярмиси биз. Мен сенга қандай кўринган бўлсам, сен ҳам менга шундай кўринасан.

      –Энг кўп қайси шаҳримизни севдинг?

      –Истанбулни!