ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР. Коллектив авторов

Читать онлайн.
Название ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР
Автор произведения Коллектив авторов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn



Скачать книгу

сиз “элбиса” дейсиз. Биз “гирағинда”, “эгнида” деймиз, ”габағинда”, “олдида” деймиз, сиз “кийисинда”дейсиз, “ўнгинда”дейсиз.Биз “чимерлик”деймиз, сиз “пляж!”Бизда “эмже”, сизда “амжа”. Хуллас шунга ўхшаш гаплар…

      Жума гапни Гўрўғлига буриб, ундан бир қитъа ўқиди. Сўнгра:

      –Гўрўғли мард одам, йигит одам, Авази бор, Ғироти бор. Унинг қўшиқларини соз билан куйлаймиз.Ўзи биз томонда яшаган,-деди.

      -Сиз томонда яшаган Дада Қўрқутни ҳам биласанми?

      -Ҳеч эшитганим йўх. Яхши кишимидир бу Дада Қўрқут?

      -Жуда яхши киши. Жуда гўзал эртаклари, достонлари бор.

      -Каллам қурсин, эшитмаган эканман.Қай замонда яшаган?

      -Минг беш юз йил олдин яшаган тахминан. Озарбайжонда ва Шарқий Онатўлида. Агри тоғи иқлимида.

      Мириқиб кулимсираш билан юзимга боқди.

      -Эээ!Эшитмаганим сабаби шундан. Жуда қалимларда яшаган экан-да.

      Эшитганим йўх.

      -Насриддин Хўжа-чи? Уни эшитганмисан?

      –Ҳааа! Мулла Насриддин! Биз томонларда яшаган.Ўликни ҳам кулдиради, тирикни ҳам!

      Жума, Туркияда бизнинг кўпчилигимиз “кўп қаватли уйларда” (апартман-ларда) ўтиришимишга ҳайрон бўларди. Унга кўра, туркнинг уйи текислик ерларда бўлиши керак ва “мутлақо” бир боғ-боғча ичида бўлиши шарт. “Боғ-боғчасиз уйнинг яланғоч хотиндан фарқи йўқ”.

      Уни сигирларимизнинг “бир тери, бир устихон ” қолиши ҳам жуда ҳайратлантирар эди.

      -Ғунажинларингизни, ҳўкизларингизни ким бундай эшаклар каби кичиклаштир-ган, Ёғуз оға? Жамбулда бизнинг сигирларимиз жуда катта, йирик бўлади. Бир ғуна-жин ўртача 700-800 кило эт беради. Мен Жамбулда ўз мулким бўлган бир уйда ўтираман, охурим ҳам бор. Ҳар йил бир неча сигир боқиб кечимимни тўғрилаб олиш учун ҳаракат қиламан.

      -Пенсиянг (нафақанг) қанча сенинг, Жума афанди?.

      -Бир йилда уч минг рублга яқин пенсия оламан. Аммо бир сигир, эт қилинганда қўлимга уч минг рублдан ортиқ пул келади.

      - Этнинг бир килоси неча рубл Жамбулда?

      -Расмий нархи икки рубл. Қорабозорда баҳоси 4-5-6 рублдан.

      –Советларда қорабозор борми, Жума афанди?

      Елкалари, бошларини силкита-силкита кула бошлади.

      -Қорабозор бўлмаса, бўлмасди Чунки одам кўп,эт оз. Устига устак янги эт ҳали-бери йўқдай. Одам, музлатилган, кертилган этга икки рубл бергунча, бугун сўйилган этга 4-5 рубл беришни афзал кўради. Энди мен йўл пулини чиқармоқ учун йилига бир ортиқча сигир боқаман. Шунда мен соғ, мен саломат!

      –Мен тушунолмаган бир нарса бор. Давлат эт эҳтиёжини қондиролмагани ҳолда мол боқувчиларни нега қўллаб-қўлтиқламайди. Яъни уларга имкон яратмайди? Масалан, сен 2-3 сигир ўрнига нега ўттиқ-қирқ сигир боқиб ололмайсан? Режим бунга нима учун қаршилик қилади? Халққа қанча кў эт берилса, қорабозорга ҳам унча катта зарурат бўлмас эди.

      Жума, совет режими ила боғлиқ барча сўроқларимни узрлар билан жавобсиз қолдирди. Айтишига қараганда, ўзи нафақадаги (ногирон) ёш бир ишчи экан. Режим масаласида кўп нарсаларга ақли етмасмиш. Билмаган