Название | ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР |
---|---|
Автор произведения | Коллектив авторов |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn |
Яқин ё узоқ бир келажак улар билан айни бир байроқ остида бирлаша оламизми? Шундай бўлиши мумкинми? саволининг жавобини билмайман. Билганим бир нарса бор бўлса, у ҳам Туркия ташқарисида яшаётган мил-латдошларимизнинг бой маданий дунёларига нисбатан англашилмас, англатилмас ачиниш билан ажратилиб яшаётганимиздир. Бу нима учун бундай? Масалан, давлатимиз рус, инглиз, француз, олмон, италйан, ҳинд, чин, араб, ажам адабиётидан юз-юзларча адабий асарни туркчага ўгириб, расмий нашрлар орасига олган-да, Эронда, Совет Русиясида, Чинда, Болқонларда яшаётган ва ёзаётган турк аслли адабиётчилардан бир қанча- сининг асаригабўлсин, қўл узатмагандир! “Ажабо, нима учун?-дея сўра-майсизми? Туркияда ажабо, қанча киши кечаги ё бугунги озари турк ада-биётидан, қирғиз, қозоқ, туркман, ўзбек, уйғур… турк адабиётидан бизга шунчаки 5-10 жумла билан бўлсин.баҳс этиладими?Туркия ташқарисидаги қондошларимизнинг тиллари, т арихлари, инончлари, яшаш тарзлари, меъ-морийлари, мусиқалари, амалий санъатлари, афсоналари,халқ ўйинлари, яъни маданий дунёларибизнинг миллионларимизга, зиёлларимизга, сиёсат ва давлат одамларимизга бугун Нептун сайёраси қадар узоқ ва бегона. Бу қўрқинчли алоқасизликни, билимсизликни, бу буюкмаданий узуқлигини таъминлаётган (оригиналда: эмизаётган), семиртираётган, бизнинг қўрқув ва билимсиз манманлигимиздир. Расман имзолаганимиз маданий шартно-маларим и зга қарамай, ўйлаймизки, Туркия ташқарисидаги маданий манбаларимизни тадқиқ этмак, билмак, севмак, узоқ-яқин қўшниларимиз билан бизнибизни би р савашишга судраяжаклардир. Ёки ҳисоблаймизки, ташқарида яшаётганмиллатдошларимизнинг маданий дунёларига ёруғлик дарчалари очмоқ “туркчилик Турончилик” дея ҳисобланажакдир. Бундай фикрламоқ, денгизни тоққа ўхшатишга уринмоқдир. Туркологияда, дунё
ҳамжамиятида асарлар берган рус туркологларпини “ирқчи -Турончи” дея
айблашКремл идорачиларнинг хаёлига ҳам келмайди. Аммобизнинг туркологларимизга бирпасда “ирқчи -Турончи” либоси ни бичиш, бизнимнг зиёли(!)ларимизнинг хасталиги сифатида энг озида қирқ йилдан бери давом этиб келмоқда. Шу нуқтаи назардан бугунги Туркияда, ташқи
туркларнинг сиёсий истиқлолларини бир давлат йшнвлиши ҳолига кел-тирмак у ёқда турсин, бу фикрни бир газета устунида ёзилиши ҳам бир тақим етакчи доираларни безовта қилажагини, айбловларга, босқинларга, зулмларга йўл очажагини биламан. Ишончим комилки, бундай бир мавзу
дунёнинг исталган жойида бемалол ўртага қўйилиши мумкин. Илгари сурилган фикрлар, маданий андозалар доирасида тортишувлар бўлиши мумкин. Аммо Туркия, бундай даражадаги тадқиқотга, бугун афсуски, тоқат қилолмайди. Бугунги турк зиёлиси ҳли-ҳануз ҳеч билмайдиган ёкижуда қўрқфадиган бу мавзуда нима дея олади? Қай нуқтагача бора олади? “Татарлар туркми?Ўзбеклар мусулмонми?Уйғурлар ким? Туркистонда ва Озарбайжонда яшаётган қондошлариммиз