Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов

Читать онлайн.
Название Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ)
Автор произведения Тохир Хабилов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-26-457-1



Скачать книгу

ҳам чўлу биёбондан иборат бўлади. Агар Ҳақ йўлидан юриб, яхши ишлар билан банд бўлсак, ўша кимсасиз оролни обод қилган бўламиз. Борар жойимиз саҳро – дўзах азоблари эмас, жаннат боғлари бўлади, инша Аллоҳ! “Охиратинг обод бўлсин!” – деб дуо қилишганда шу назарда тутилса керак. Барчаларимиз охиратларимиз обод бўлишини истаймиз. Охират оролини фирдавс боғлари билан обод қилмоқлик эса ёлғиз ўзимизга боғлиқ экан. Ҳазрат Али, Аллоҳ ул зотдан рози бўлсин, айтганларидай, жаннатга иштиёқи бўлган одам яхшилик қилишга шошилади. Жаҳаннамдан қўрққан одам нафсини ёмон хатти-ҳаракатлардан қайтаради. Ўлимни ҳақ деб билган одам дунё завқларини тубан кўради.

      Турли хаёлларга бориб, ёзишдан тўхташни маъқул кўрдим. “Уйга чиқ-қанимда ёзарман”, – деб ният қилдим. Уйда ҳам оппоқ қоғозга тикилишдан нарига ўтмадим. “Вақти-соати келиб қолар”, деган умидда бу мавзуни четга суриб, бошқа ишлар билан банд бўлдим. Кейин яна уч марта жарроҳлар муолажаси насиб этди. Айниқса, бешинчисида: “Омон чиқ-масам ҳеч ким сизларга даъво қилмайди”, – деган мазмунда тилхат берганимда, сўнг реанимация бўлимида бу сафар узоқроқ ётганимда яна ўша “Сўнгги уч дақиқа…” туйғуларимни безовта қила бошлади. Навбатчи врач –рус йигити адабиётга, айниқса, фантастикага ишқибоз экан. У билан қув-ватим етганича суҳбатлашдим. Сўнг шифтга, бир нуқтага тикилиб ётдим. Врач ҳолатимни кузатиб турган экан. Бир маҳал келиб:

      – Нимадир ёзгингиз келаётганга ўхшайди, мен қоғоз ва қалам бера олишим мумкин, афсуски, бошқа ёрдам бера олмайман, – деди.

      Икки оёғим боғлаб ташланган, чап қўлим томирига эм игнаси санчиб қўйилган. Ўнг қўлимда эса куч йўқ. Қоғоз-қалам берган тақдирда ҳам ёзиш имкони йўқ.

      – Қоғоз керакмас, калламга ёзяпман, – дедим ҳазил оҳангида.

      Лаззат бор ҳар қандай оғриқда,

      Кечалар оғриқдан инграб ётаман.

      Ва ўша оғриқни беғам, бўғриққан

      оғриқсиз юзларга отаман…

      Изғиринга юринг, очинг кўкракни,

      Йиқилинг, қон қусинг – барибир кераксиз.

      Қийнанг, ўз ҳолига қўйманг юракни

      Яшамаслик учун юраксиз…

(Шавкат Раҳмондан)

      Нималарнидир ўйладим, нималарнидир ёзгим келди. Ижод ҳақида ўйлаганимда вужудимга қувват оқиб кираётгандай бўларди. Тезроқ туриб, тезроқ уйимга қайтиб, ёзув столига ўтиришни истардим. Хаёлимда икки-уч асарнинг чизгилари бор эди. Назаримда буларни ёзишга кучим етадигандай эди…

      Мен қадам ташлайман чайқалиб, секин.

      Оғриқдан юзларим буришар…

      Йиқилмак,

      тўхтамак – мумкинмас!

      Қаерга бўлса ҳам юрганим яхши…

      Менинг ҳар қадамим муқаддас,

      Менинг ҳар қадамим

      ўлимга қарши.

* * *

      Яшамоғим зарур ҳар дақиқани

      Ғазаб билан, севги билан тўлдириб.

      Дунёдаги барча қора нарсани

      Ёруғ лаҳзаларда ўлдириб.

      Токим

      Бош кўтариб қарай Қуёшга

      Токим