Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов

Читать онлайн.
Название Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ)
Автор произведения Тохир Хабилов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-26-457-1



Скачать книгу

кенг тарқалган. Яхши одамлар исмларини қўйиш одатига кўра, “Ҳобил” кўпроқ бўлиши керак эди. “Муса(о)” исмлари кўп, лекин ҳеч ким “Фиръавн” деб қўймайди-ку?

      Ўзим Тошкентда туғилган бўлсам-да, ота шаҳрим Марғилон ҳисоб-ланур, нединким, раҳматли дадажоним Марғилонда ҳунарманд оила-сида таваллуд топганлар. Раҳматли опоқ дадамиз Мирсоли шаҳар ҳунар-мандларининг оқсоқоли бўлган эканлар. Атлас каби матолари билан машҳур Марғилон қадим шаҳарлардан. Бу хусусда Мирзо Бобур тарих китобларида ёзмишларки: “Қасабалардин яна бири Марғинондур. Андижоннинг ғарбидадур, Андижондин етти йиғоч йўлдур. Яхши қасаба воқе бўлубтур, пур неъмат; анори ва ўруги асру кўп ва хўб бўлур. Бир жинс анор бўлур, “дона калон” дерлар, чучуклигида зардолу майхушлиғидин андак чошни бор. Самнон анорлариға таржеҳ қилса бўлур. Яна бир жинс ўрук бўлурким, донасини олиб, ичига мағз солиб қурутурлар, “субҳо-ний” дерлар, бисёр лазиздур. Ови қуши яхшидур, оқ кийик ёвуқта бў-лур. Эли сорттур ва муштзан ва пуршару шўр элдур. Жангаралиқ расми Мовароуннаҳрда шоеъдур, Самарқанд ва Бухорода номдор жангаралар аксар Марғинонийдур. Соҳиби “Ҳидоя” Марғиноннинг Рушдон отлиқ кентидиндур”.

      Ота томондан қариндошларимиз, асосан, Марғилонда истиқомат қи-лишади. Ҳобил опоқдадамизнинг биргина акалари бўлгани, ул киши Шаҳартепада деҳқончилик қилганларини эшитганман, бошқа маълумот йўқ. Шаҳар аҳли томонидан “Отинча хола”, деб эъзозланган бувижонимиз Тожинисо отин мен туғилмасимдан олдин, дадажоним ҳарбийдалик пайтларида 1942 йилда вафот этган эканлар, Аллоҳ мағфират этсин. Бувижонимизнинг София исмлиқ опалари бўлиб, зурриётлари билан қа-риндошлик ришталари ҳозиргача сақланиб қолган. Дадажонимизнинг Буважон ва Шокиржон исмли тоғалари ҳам бўлган. Кичик тоғаларининг зурриётлари ҳозир Янгийўлда истиқомат қилишади. Дадажонимнинг акалари Тошматжон ака ҳам тўқувчи бўлган эканлар. Урушда фронт орти батальонига хизматга олиниб, Урал томонлардаги оғир шароитларда худди қул мисол ишлатилганлар, ўша ерда хасталанганлари туфайли 1944 йилда Марғилонга қайтиб, вафот этган эканлар. Ўзим кўрмаган амакимнинг Шаҳодат исмли қизлари бор эди. Акаларининг вафотидан кейин дадажонимиз жиянларини Тошкентга олиб келиб, кейин қовунчилик (Янгийўл илгари шундай аталган) йигитга турмушга узатганлар. Биз Шаҳодат опани ўз туғишган опамиз каби билардик, ўзаро меҳр ҳам шу даражада эди. Дадажонимнинг тоғаваччаларини “опоқ дада”, холаваччаларини “амма”, деб улғайганмиз. Аяжонимнинг ўгай оналарини ҳам “катта буви”, ҳатто у кишининг кейинги эрларини “опоқ дада” дердик. Бизни шундай тарбия қилишган ва опоқ дадалар, аммалару бувилар бизларни ўз набираларидай севишарди.

      Аяжонимиз – Санобархон бинти Исмоилхўжа Андижонда, айрим гап-ларга кўра, Ўшда таваллуд топганлар. Бу мавҳумликка сабаб, каттаопоқ дадамиз Муҳаммадалихўжа ҳожининг бу икки шаҳарда уйлари, Булоқбошида ерлари бўлган экан. Аяжоним бу уйларнинг қай бирида, қайси йили туғилганлар, ўзлари ҳам билмасликлари табиий ҳолдир. Демак, Андижон ва Ўшни “она