Стив Жобс. Уолтер Айзексон

Читать онлайн.
Название Стив Жобс
Автор произведения Уолтер Айзексон
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-150-4



Скачать книгу

инсонлар” тоифасига кирадиган Mac жамоасининг дизайнери Билл Аткинсон буни шундай таърифлайди:

      “Стив қўл остида ишлаш қийин эди, чунки у ҳаммани ёки моҳир устага ёки овсарга ажратарди. Бу икки тоифа орасида ер билан осмонча фарқ бўларди. Агар сен моҳир уста бўлсанг, сени супага кўтаришади ва сен хато қилишинг мумкин эмас. Орамизда Жобс моҳир уста деб ҳисоблаганлар, шу жумладан, мен оддий одамлар каби хато қилишимиз, панд ейишимиз мумкинлигини билардик ва у бизни ер билан битта қилишидан доим қўрқиб яшардик. Овсарлар бўлса (аслида эса ажойиб муҳандислар, меҳнаткашлар) улар нима қилмасин, Стив барибир улар ҳақидаги фикрини ўзгартирмайди деб ўйларди”.

      Бироқ Стив ҳар доим ҳам қайсарлик қилмасди, айниқса, сўз одамлар ҳақида эмас, ғоялар ҳақида бораётган бўлса, бундай ҳолда у бир зумда фикрини ўзгартириши мумкин эди. Воқеликни ўзгартириш майдони ҳақида Херцфельдга айтиб бераётиб, Триббл Жобс юқори кучланишли ўзгарувчан токни эслатади, деб огоҳлантирганди. “Агар у бугун ниманидир зўр ёки расво деб эълон қилган бўлса, эртага ҳам у айнан шундай ўйлайди дегани эмас, – деб тушунтирди Триббл. – У билан янги ғояни ўртоқлашсанг, одатда у бу аҳмоқона ғоя деб жавоб беради. Лекин бир ҳафта ўтиб, агар ғоя унга ёққан бўлса, у сенинг ғоянгни худди ўзи ўйлаб топгандек сенга таклиф қилади”.

      Безбетлик билан бундай гир айланиш Дягилевни ҳам лол қолдирган бўларди. “Агар битта далил иш бермаса, у дарров бошқа далилни топарди, – дейди Херцфельд. – Баъзан дастлаб сизга қўшилмай туриб, кейин бирдан фикрингизни қабул қилиб, одамни эсанкиратиб қўярди”. Жобс Xerox PARC’дан Теслер билан бирга ўзига оғдириб олган дастурчи Брюс Хорн билан доим шундай бўларди. “Унга бир ғоя айтаман. Стив бу жиннилик деб жавоб беради, – деб эслайди Хорн. – Кейинги ҳафта у ёнингга келиб шундай дерди: “Доҳиёна фикр хаёлимга келди!” – ва менга ўзимнинг ғоямни айтиб берарди. Мен унга “Стив, бир ҳафта олдин сенга шуни айтгандим!” десам, у “ҳа-ҳа” дерди ва мавзуни ўзгартирарди”.

      Жобс миясининг микросхемасида унинг калласида беихтиёр пайдо бўладиган фикрлар авжини ўзгартирадиган қурилма йўқдек туюларди. Шунинг учун у билан мулоқот қилиш учун Mac жамоаси “паст частотали фильтр” номли тактикани ўйлаб топди. Кириш сигналлари устида ишлаб ходимлар унинг юқори частотали импульслари амплитудасини камайтиришни ўрганиб олишди. Бу маълумотлар олишни тенглаштириш ва унинг оҳиста ўзгарувчан ўртача кўрсаткичли феъл-атворига эришиш имконини берарди. “Стив ўзини гоҳ у ёққа, гоҳ бу ёққа уришини кузатиб, биз унинг сигналларини фильтрлаш ва хафа бўлмасликни ўрганиб олдик”, – дейди Херцфельд.

      Эҳтимол, Жобснинг беқарорлигига сабаб сезувчанликнинг етишмаслигидир? Йўқ. Аксинча. У жуда сезгир одам эди, бегона одамларнинг ҳиссиётини жуда яхши сезарди, кучли ва заиф томонларини кўрарди. Унга ҳеч нарсадан шубҳаланмаётган ўлжани бирорта ножўя ҳаракат билан довдиратиб қўйиш чўт эмасди. У унинг суҳбатдоши ўзини бирор ҳолатга солаётганини, ниманидир