Стив Жобс. Уолтер Айзексон

Читать онлайн.
Название Стив Жобс
Автор произведения Уолтер Айзексон
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-150-4



Скачать книгу

олиб ташланарди, унинг ёнига барча аввалги вариантларни қўйиб чиқишарди: бу нафақат ишнинг боришини кузатиш, балки Стивга унинг барча таклифлари ҳисобга олинганини исботлашда ёрдам берарди. “Тўртинчи моделни мен учинчи моделдан базўр ажратдим, – деб тан олди Херцфельд, – лекин Стив ҳар доим танқид учун нишонни топарди, мен эътибор ҳам бермайдиган деталларни муҳокама қиларди”.

      Дам олиш кунларидан бирида Стив яна маиший техникани, жумладан, Cuisinart’ни кўриш учун Пало-Альтодаги Macy’s универмагига борди. Душанба куни дизайнерларга ошхона комбайни сотиб олишни буюрди ва унинг мисолида чизиқлар, эгик жойлар ва қияликлар қандай бўлишини кўрсатиб берди. Ояма ошхона қурилмасига жуда ўхшайдиган янги моделни тайёрлади, лекин ҳатто Жобс ҳам ошириб юборилганини тан олди. Бу бир ҳафтага ишни кечиктирди, лекин охир-оқибат Жобс Mac корпуси учун макетни имзолади.

      Жобс компьютер ўзига оғдириб олиши керак деб талаб қиларди. Натижада унинг дизайни кўпроқ инсон юзини эслатиб юборарди. Дисководли монитор юқорида жойлашганди ва бошқа компьютерларга қараганда торроқ эди ҳамда одамнинг бошига ўхшаб кетарди. Пастидаги чуқур жой энгакка ўхшарди, Жобс компьютернинг пешонаси кроманьон одамга ўхшаб қолмаслиги учун пластик устунини тепага қараб торайтирди. Шунақа пешона Lisa’нинг қиёфасини бузиб кўрсатарди. Apple корпуси дизайни учун патент Стив Жобс, Жерри Мэнока ва Терри Ояма номига ёзилди. “Стив чизмаларга тегинмаган бўлса-да, ҳосил бўлган дизайн – унинг ғоялари ва таъсири маҳсули эди. Тўғрисини айтсам, Стив бизга тушунтириб бермагунигача, биз компьютернинг “ўзига оғдириб оладиган” кўриниши қандай бўлиши ҳақида тушунчага эга бўлмасдик”, – деб тан олади кейинчалик Ояма.

      Жобс экрандаги тасвир ҳақида ҳам шундай жон куйдирди. Бир куни Билл Аткинсон “Texaco миноралари”га югуриб кириб, чўзиқ ва доираларни тезда чизиш имконини берадиган доҳиёна алгоритм ўйлаб топганини айтди. Одатда бу вазифани ҳал қилиш учун квадрат илдизларини ҳисоблаб чиқиш керак бўларди, лекин Motorola 68000 бундай операцияга мослашмаганди. Ва Аткинсон вазиятдан чиқиш йўлини топди: тоқ сонлар суммаси оддий сон квадратини кўрсатиб берарди (масалан, 1 + 3 = 4, 1 + 3 + 5 = 9 ва ҳоказо). Херцфельднинг эслашича, Аткинсон ўз кашфиёти билан ўртоқлашганида Жобсдан бошқа ҳамма ларзага келди.

      – Доира ва чўзиқ шакллар – бу яхши, – деди Стив, – юмалоқ бурчакли тўғрибурчакларчи?

      – Улар бизга нимага керак? – деб ҳайрон бўлди Аткинсон ва буни ясаш деярли имконсизлигини тушунтирди. “Мен графика оддий бўлишини ва асосий геометрик элементлар билан чекланишни хоҳлайман. Уларсиз иш битмайди”, – деб эслайди у.

      – Юмалоқ бурчакли тўғрибурчакларни ҳаммаёқда, ҳатто шу хонада ҳам учратиш мумкин! – деб сўзини бўлди Жобс. Сўнг ўрнидан туриб руҳланганча давом этди: – Атрофга қаранг! – Стив доскани, столнинг устини ва бошқа буюмларни кўрсатди, улар ҳақиқатан ҳам юмалоқ бурчакли тўғрибурчаклар эди. – Ташқарида эса улар яна ҳам кўп! Қаерга қараманг – улар ҳамма ерда! Шу сўзларни айтиб, у Аткинсонни сайрга