Стив Жобс. Уолтер Айзексон

Читать онлайн.
Название Стив Жобс
Автор произведения Уолтер Айзексон
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-150-4



Скачать книгу

сизнинг столингиз, – деди у Баррелл Смитнинг ёнидаги жойни кўрсатиб. – Mac жамоасига хуш келибсиз!

      Херцфельд стол тортмасини очса, маълум бўлдики, бу ерда аввал Раскин ўтирган экан: у шошганидан нарсаларини, шу жумладан, самолёт моделларини олиб кетишга улгурмаган эди.

      1981 йилнинг баҳорида Жобс ўзининг шўх тўдасига номзодларни қуйидаги принцип бўйича қабул қилди: улар ўзлари ишлаётган маҳсулотни қаттиқ севиб қолиши керак. Даъвогарларнинг айримларини у хонасига олиб кирарди. У ерда ёпинчиқ остида Mac модели турарди. У таъсирли ҳаракатланиб, қопламани очарди ва нима бўлишини кузатарди. “Агар номзоднинг кўзи ёнса, сичқончани ушлаб кўрса ва иконкаларни босиб кўрса, Стив жилмаярди ва уни ишга оларди. У Mac’ни кўрганда ҳамма ҳайратда қолишини хоҳларди”, – деб айтиб беради Андреа Каннингем.

      Брюс Хорн Xerox PARC’да дастурчи бўлиб ишларди. Унинг айрим дўстлари, шу жумладан, Ларри Теслер Macintosh жамоасига ўтишга қарор қилганди ва Хорн ҳам бу ҳақда ўйлаётганди. Лекин бошқа компанияда унга сердаромадроқ шартнома, бундан ташқари, ишга кирса, 15 минг долларлик мукофот таклиф қилишди. Жума куни кечаси Жобс унга қўнғироқ қилди. “Эртага тонгда Apple’га келинг. Сизга бир нарсани кўрсатаман”, – дейди у. Хорн келди ва Жобс уни ўз томонига оғдириб олишга муваффақ бўлди. “Стив дунёни ўзгартириб юборадиган ўзининг ажойиб компьютери ҳақида шу қадар берилиб гапирдики, у ўзининг иштиёқини менга ҳам ўтказа олди”– деб эслайди Хорн. Жобс Хорнга пластик корпус қандай шаклда бўлишини, бурчаклар қандай мукаммал бўлишини, плата ичкаридан қандай ажойиб кўринишини кўрсатди. “У мени ҳаммаси миридан-сиригача ўйлаб қўйилганига ишонишга мажбур қилди. Ўҳў, бундай жўшқинликни ҳар куни ҳам кўравермайсан, дедим мен ўзимга. Ва Apple’да ишлашга рози бўлдим”.

      Жобс ҳатто Вознякни ҳам ишга жалб қилмоқчи бўлди. “Унинг ҳеч нарса қилмаётгани менинг қонимни қайнатарди, лекин кейин ўзимни босиб олдим ва унинг кашфиётисиз Apple бўлмасди деб ўйладим”, – деб иқрор бўлди Жобс кейинчалик менга. Лекин дўстига ўзининг янги лойиҳаси ҳақида бафуржа айтиб беришга улгурмади. Воз ўзининг бир моторли Beechcraft самолётини ҳавога кўтармоқчи бўлиб, Санта-Крусда ҳалокатга учрайди ва мўъжиза юз бериб тирик қолади, лекин маълум даражада амнезия орттириб олади. Жобс соатлаб дўстининг олдида касалхонада ўтириб чиқди. Возняк эса вақтинча Apple’дан кетиб, ўн йил аввал ташлаб кетган Бёрклига қайтишга ва нима бўлса ҳам барибир диплом олишга қарор қилади. Талабалар рўйхатига Воз Роки Ракун Кларк сифатида киритилди.

      Жобс лойиҳа фақат ўзиники бўлиши учун Раскин берган номни ўзгартиришга қарор қилди. Турли интервьюларда Стив компьютерларни “мия учун велосипедлар” деб атаганди. Велосипеднинг кашф қилиниши инсониятга кондордан (ўлимтикхўр қушдан) тезроқ ҳаракатланиш имконини берди, компьютерлар ёрдамида ҳам тафаккур самарадорлигини ошириш мумкин эди. Кунлардан бирида Жобс Macintosh бундан буён Bicycle – “Велосипед” деб номланиши керак деб айтади. Лекин жамоа янги номни нафрат билан қарши олди. “Биз Баррелл икковимиз ҳаётимизда бунақа аҳмоқона номни эшитмагандик ва уни бундай деб аташни рад этдик”,