Название | Бизким ўзбеклар |
---|---|
Автор произведения | Абдуқаҳҳор Иброҳимов |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-59-860-7 |
Отаси хон ва шоир Умархон, онаси малика ва шоира Моҳларойим (Нодира) бўлган Муҳаммад Алихонда ҳам шоирлик истеъдоди бўлган. Хон, Хоний тахаллуслари билан ижод қилган. У ҳокимиятни бошқарган йилларда хонлик ҳудудига Олой тоғининг жанубий тарафида жойлашган Қоратегин, Дарвоз, Шуғнон, Рўшон ва Вахон бекликлари қўшилади. 1826 йили Шарқий Туркистонда туркий тилли аҳоли манжур мустабидларининг зулмига қарши озодлик учун курашга отланганда Муҳаммад Алихон 30 минг кишилик қўшин билан ёрдамга боради. Натижада манжур ҳукумати Шарқий Туркистоннинг 6 та шаҳри устидан (Оқсув, Кошғар, Ёркенд, Хўтан ва бошқалар) Қўқон хонлигига назорат юритиш ҳуқуқини беришга мажбур бўлади, яъни бу шаҳарлар аҳолисидан олинадиган солиқлар Қўқон хонлиги хазинасига келиб тушадиган бўлади. Шу ғалабаси туфайли Муҳаммад Алихонга ғозий унвони берилади. Фарғона водийсидаги айрим шаҳар ва қишлоқларнинг асосчиси ҳам яна шу тарихий шахсдир. Умархон эса ўз даврида Шаҳрихонга асос солган эди.
Қўқон хонлиги ва унинг икки нафар машҳур ҳукмдори ҳақида қисқача ҳикоя қилиб ўтишимиздан мақсадимиз шуки, ўша даврда саройда ва халойиқ ўртасида бу замонни Султон Ҳусайн Бойқаро замонига, адабий муҳитни эса Алишер Навоий ҳомийлик қилган Ҳирот адабий муҳитига қиёс қилинар, ўшандай бўлишга интилишар эди. Бир сўз билан айтганда, темурийлар давридаги иқтисодий-ижтимоий юксалишлар, шу жумладан, Самарқанддаги фанний муҳит, Ҳиротдаги адабий ва санъат муҳити ўзбек давлатчилигининг кейинги босқичлари учун ҳам юксак бир андоза, ибрат оларли бир маёқ бўлиб келаверди.
Ҳурматли ўқувчи, бу бобнинг нима учун «Шарафиддин Али Яздийнинг бир шогирди» деб рамзий аталишининг саба-би ана энди англашилган бўлса керак. Демоқчиманки, кейинги авлодлар учун ҳар борада, жумладан, давлатчиликда ҳам, катта устозлар темурийлар ва улар замонида яшаб, ижод этган буюк сиймолардир.
Тўққизинчи боб
ЎЗБЕК ДИПЛОМАТИЯСИ ЁКИ РАМЗИЙ ИШОРАЛАР
1998йилнинг 21 августи оқшомида «ойнаи жаҳон»нинг «Ахборот» дастурида республикамизнинг чет эллардаги фавқулодда ва мухтор элчилари, дипломатик корпусининг масъул ходимлари билан ўтказилган учрашув ҳақидаги лавҳа ҳам кўрсатилди. Бундай воқеа мустақил Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ҳам, Ўзбекистон телевидениеси тарихида ҳам биринчи бўлиши эди. Кўрсатувни кузатиш асносида хаёлимиздан икки фикр ўтди. Биринчиси шуки, миллий истиқлолга эришганимиз туфайли узоқ танаффусдан кейин қайта тикланган ўзбек дипломатияси ҳам ўзини кўрсата бошлади. Миллий дипломатия тарихи миллий давлатчилик тарихининг узвий қисмидир, дипломатиянинг онаси ҳам, дояси ҳам давлатдир, давлатсиз дипломатия бўлиши мумкин эмас. Шунингдек, ҳар бир давлатни унинг чет эллардаги дипломатлари орқали танийдилар ва уларга қараб баҳо берадилар. Элчи дегани ўзга элларда ўз элини танитувчи ва ўз эл-юрти – давлати манфаатларини ҳимоя қилувчи,