Название | Бизким ўзбеклар |
---|---|
Автор произведения | Абдуқаҳҳор Иброҳимов |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-59-860-7 |
Элчиларимиз фаолиятларини халқаро қонунларга риоя қилган ҳолда, дипломатия қонун ва қоидалари доирасида Ўзбекистон Республикасидан ташқарида яшаётган ватандошларимиз – ўзбекларнинг турмушидан ҳам хабардор бўлиб боришлари лозим.
Маълумки, XIX асрда Афғонистонда юз берган сиёсий ва харбий воқеалар натижасида Хуросон ўлкасида асрлар даво-мида яшаб келган ўзбеклар Бухоро амирлигидан четда қолди. 1851 йили бошланган чоризмнинг Туркистонга тажовузи натижасида аввал Қўқон хонлиги Россия империясига қўшиб олинди, Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги вассал давлатларга айлантирилди. Туркистон мамлакатини бирлаштириш ўрнига парчалаб ташланди, бу ўзбек халқини парокандаликка олиб келди. Бундай машъум ҳаракат кейин яна давом этказилди. 1924 йили миллий давлат чегараларини ўтказиш ниқоби остида ягона Туркистон парчалаб ташланди. Ўзбекистон ССР, Туркманистон ССР, Қозоғистон АССР, унинг таркибида Қирғизистон автоном области, Ўзбекситон ССР таркибида (тоғолди ва тоғлик ҳудудларда) Тожикистон АССР тузилди. Натижада ўзбеклар 6 бўлакка бўлиб ташланди, ўзбекларнинг 60 фоизи Ўзбекистонда, 40 фоизи эса Ўзбекистондан ташқарида қолиб кетишди. Хуросондаги ўзбекларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда ўзбекларнинг 40 фоизи Ўзбекистонда, 60 фоизи ташқарида қолди. Дунёдаги ҳеч бир халқ бундай пароканда бўлмаган. Бу ҳолатни ҳозир учун ҳам, келажак учун ҳам унутмаслик миллатдошлик бурчимиздир, четдаги миллатдошларимизни унутиб юбормайлик.
1992 йили Тошкентда бутун дунё ўзбекларнинг қурилтойи ўтказилган эди. Яна шундай қурилтой ўтказишни давр тақозо этаётганга ўхшайди. Биз давлатларнинг ҳудудлари ўзгаришини назарда тутмаяпмиз. Бўлар ишлар бўлган. Орқага қайтиш йўқ, давлатларнинг чегараларини даҳлсиз деб биламиз. Миллатдошлик бурчимиз тақозо этажак гуманитар ёрдамни, маърифий, маданий, маънавий қўмакни ўйламоқдамиз. Ўзбекистондан ташқарида қолиб кетишга мажбур қилинган ўзбеклар хукмрон аҳоли томонидан ассимилация қилинмаяптими, халқимизнинг нуфузи камайиб кетмаяптими, ҳар томонлама равнақ топаяптими ёки таназзулга учраяптими, она тилини унутиб юбормаяптими, мактабгача ва мактаб тарбиясини кўраяптими, олий маълумот олиш имкониятига эгами, ҳокимият идораларида ишлай олиш даражаси қандай, ўз санъат ва маданият ўчоқларига эгами, мавқеи ва нуфузи бошқалар даражасидами – бизни мана шундай миллий масалалар ўйлантиради.
Маълумки, 1918 йили Россия таркибида маркази Оренбург шаҳри бўлган Қозоғистон АССР тузилган, орадан кўп ўтмай Оренбург шаҳри ва области Россияга қўшииб олин-ди, Қозоғистон маркази эса Қўқон хони Умархон даврида қурилган Оқмачит шаҳрига кўчирилди, бу шаҳарга шўроларча ном – Қизил Ўрда (Қизил пойтахт) номи берилди. Орадан кўп ўтмай Қозоғистон маркази Алмати («Бобурнома»да шундай ёзилган), бу олмазор деган маънони билдиради, Алмаата, Олмаота дейиш мутлақо нотўғри) кўчирилди. Россия таркибида Қозоғистон тузилиши сабабли қадим-қадим замонлардан буён ўзбеклар қурган, обод қилган, муттасил яшаб