Бизким ўзбеклар. Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Читать онлайн.
Название Бизким ўзбеклар
Автор произведения Абдуқаҳҳор Иброҳимов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-59-860-7



Скачать книгу

раиятпарвар ҳокимларни тайинлаган. Форс, Ироқ, Шом ва бошқа диёрларда худди шундай тадбирлар қўллагани бизга тарихдан маълум. Жумладан, Анқара жангида Амир Темур Султон Йилдирим Боязид устидан ғалаба қозонган бўлса-да, тахтини унинг ўз ўғилларига топширган.

      Шу пайтгача Ғарб тарихчилари «Амир Темур 1405 йили Хитойни забт этишга отланган эди» деб ёзадилар. Бу хато фикрдир. Соҳибқирон аслида XIV асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Хитой босиб олган Шарқий Турон заминини озод этгани йўлга чиққан эди.

      Тарих ҳақида сўз бораётиб, «мўғул» ва «Мўғулистон» атамалари тилга олинганда бугунги мўғул халқини ва Мўғулистон ҳудудини айнан тушунмаслик керак. Биринчидан, XII аср охири ва XIII–XIV асрлардаги мўғуллар шомонийлар мазҳабида бўлсалар, ҳозирги мўғуллар эса XVI аср охиридан бошлаб Будда динининг ламаизм мазҳабига эътиқод қиладилар. Иккинчидан, тарихий жиҳатдан учта Мўғулистон бўлган. Биринчи Мўғулистон Чингизхоннинг аждодлари ва авлодлари яшаган ҳудуд бўлиб, бу ўлка ҳозирги Хитой таркибида, Ички Мўғулистон деб аталади. Бу ҳудудда 1634 йилдан 1911 йилгача манжур хоқонлари ҳукмронлик қилишган. Шу тариқа асл Мўғулистон икки қисмга – Ички Мўғулистон ва Ташқи Мўғулистонга бўлиниб кетган. Ички Мўғулистон 1634 йилдан бошлаб, Хитой таркибида, ҳозир бу ўлка Хитой Халқ Республикасининг Ички Мўғулистон Мухтор тумани деб аталади. Ташқи Мўғулистонда эса мустақил давлат – Монголия Халқ Республикаси мавжуд.

      Тарихда яна бир «Мўғулистон» деб аталган мамлакат бўлган, ундан ҳозир фақат номигина қолган, холос. Мазкур давлат мўғуллар диёрида эмас, балки Туркистон заминида вужудга келган эди. Бу шундай юз берган. 1348 йили Чиғатой улуси бир неча хонликларга бўлиниб кетади. Шу улуснинг Еттисув, Қашқар ва Или воҳасида вужудга келган хонлик тарихда Мўғулистон деб аталган. Кейин бу хонлик таркибига Сайрам ва Тошкент вилоятлари ҳам қўшилган. 1532 йили бошқа туркий давлатлар, жумладан, Шайбонийлар давлати таркибига қўшилиб кетган бу хонликнинг номи китобларда гарчи Мўғулистон деб ёзилган бўлса-да, унда асосан мусулмон туркий халқлар яшаганлар, қисман эса туркийлашган ва Ислом динига эътиқод қилувчи кўчманчи мўғул чорвадор аҳолиси ҳам бўлган. Мазкур мамлакатда туркий қатлам мутлақ кўпчиликни ташкил этганини ва Ислом дини давлат дини бўлганини бу хонликни идора қилган хонларнинг исм-шарифларидан ҳам билиш мумкин: Тўғлуқ Темур, Қамаруддин, Хизрхўжа, Шамъи Жаҳон, Муҳаммадхон, Нақши Жаҳон, Вайсхон, Шермуҳаммалхон, Эсонбуға, Юнусхон, Маҳмудхон ва Сайидхон. Булардан Юнусхон Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг она томондан бобоси, Маҳмудхон эса туғишган катта тоғаси эдилар. Улар ҳукмронлик қилган 1462–1508 йилларда хонлик пойтахти Тошкент эди. Шу ўринда масалага ойдинлик киритиш учун Юнусхон ҳақида икки оғиз тўхтаб ўтишга тўғри келади. Вайсхон 1428 йили вафот этгач, хонликда тахт учун кураш бошланади. 1434 йили унинг кичик ўғли Эсонбуға ҳокимиятни эгаллайди. Катта ўғил Юнусхонни эса унинг тарафдорлари Самарқандга – Улуғбек ҳузурига олиб боришади. Улуғбек эса уни Шоҳрух ҳузурига йўллайди.