Бизким ўзбеклар. Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Читать онлайн.
Название Бизким ўзбеклар
Автор произведения Абдуқаҳҳор Иброҳимов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-59-860-7



Скачать книгу

Ва кейинчалик буларнинг сафига барлос, жалойир, кенагас ва шу каби ўнлаб туркий қабилалар келиб қўшилиб кетишган. Бу қатлам иккинчи қатламдан давр нуқтаи назаридан қадимийроқдир. Масалан, кўпроқ Афросиёб номи билан танилган аждодимиз Алп Эр Тўнгани эслаб ўтайлик. У худди аждоди Турк ва авлоди Ўғизхондек бирлаштирувчилик салоҳиятига эга бўлган буюк хоқон сифатида бутун Турон ҳудудларини бирлаштирган, Самарқанд шаҳрини ўзига пойтахт қилади, у пайтларда Самарқанд Семизкент дейилар экан. Маҳмуд Кошғарийнинг талқинича, Семизкентнинг луғавий маъноси бой-бадавлат, обод, фаровон, тўкинсочин, маъмур ва буюк шаҳар демакдир. Соҳибқирон Амир Темурнинг Самарқанд шаҳрини ўз салтанатига пойтахт қилиб танлаши ҳам бежиз эмас, бу қутлуғ танлов ўша буюкликка бориб тақалади ва соҳибқироннинг бутун Турон элини «Куч – адолатда» шиори остида бирлаштириш ниятини ифодалайди.

      Тилшунос олим Эргаш Умаров «Миллий тикланиш» (10 март, 1999 йил) газетасида эълон қилган илмий ахборотга кўра биринчи қатламга мансуб ўзбеклар ҳижрий 603, милодий 1264 йили Самарқандда ўзбек тилида давлатнинг асосий атрибутларидан бири – пул, яъни мис танга зарб қилганлар, бу танга ҳануз сақланиб келмоқда.

      Душманлари Алп Эр Тўнгани очиқ жангда енга олмай, алдов йўли билан унга заҳар бериб, жисмоний маҳв этадилар. Унинг ҳалок бўлиши санаси тарих китобларида аниқ баён этилган. Бу миллий фожиа милоддан аввалги 626 йилнинг кузида юз беради. Демак, шу йилнинг кузида Алп Эр Тўнга вафотига 2643 йил тўлади. Бу рақам ҳам ўзбек давлатчилиги 27 асрлик тарихга эга, деган фикрни тасдиқловчи ҳужжатлардан биридир.

      Халқимизнинг иккинчи қатлами Турон мамлакатининг нисбатан шимоли-ғарбий ҳудудларида вужудга келган ва шакллана бориши XV асрнинг охирларида поёнига етган. Мазкур қатламнинг этник таркиби биринчи қатламнинг этник таркибига кўра аниқроқдир, бу ҳолни шаклланишдаги даврий масофанинг яқинроқлиги билан изоҳлаш мумкин.

      Ўзбек халқининг шаклланишида қатнашган қабилалар нинг сони турли манбаларда турли миқдорда кўрсатилади. Шоир Турди бу борада 92 рақамини келтиради. Бизнингча, улар асосан қуйидагилардан иборат: қорлуқ, ўғуз, найман, қиёт, қўнғирот, кенагас, барлос, дўрмон, буркут, курлаут, манғит, дўлдой, чимбой, чиғатой, тубой, қтой, тоймас, шунқорли, шодбоқли, жалойир, қирқ, юз, минг, лақай, қотоғон, можор, турк, сарой, элбек, қурама, қангли, уз, нукуз, манғут, уйғур, арғин, аймоқ, уйшун, ғончи, қушчи, ийжон, бижанак ва бошқалар. Бу қабилаларнинг отлари кўпгина тарихий ва бадиий асарларда, бутун Турон, Туркистонда, бугунги Ўзбекистонда жой номлари тарзида ҳамон сақланиб келмоқда. Масалан, Дўрмон қишлоғи, Қўнғирот тумани, Манғит шаҳри, Чимбой маҳалласи ва ҳоказо.

      Қабилалар номини тарихий далиллар сифатидагина билиш ва ўрганиш маъқул. Худди мучал ахтаргандек, йил аниқлагандек кимнинг келиб чиқиши бўйича қайси қабилага мансуб эканини суриштиришга ружу қўйиш мақбул эмас, бу тор маҳаллийчиликни келтириб чиқариши мумкин. Йирик шаҳарларда аллақачонлардир