Кўҳинур. Аҳрор Аҳмедов

Читать онлайн.
Название Кўҳинур
Автор произведения Аҳрор Аҳмедов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-59-873-7



Скачать книгу

Чунки Аҳмаднагар Вижайянагардан унчалик узоқ эмас эди. У Кришна дарёси қирғоқларидан тортиб то Каня Кумари бурни деган жойгача чўзилиб кетган улкан ҳудудни эгаллаган Ҳинди хонлигининг марказий шаҳри эди. Бу хонлик 1336 йилда ташкил этилган бўлиб 1556 йилгача мусулмонларнинг бу мамлакатга бостириб киришига қарши муҳим ҳимоя девори сифатида хизмат қилган.

      Вижайянагарда жуда кўп олмос конлари бўлиб, қимматбаҳо тошлар бозори ҳам мана шу ерда эди. Асосий олмос конлари Кришна дарёсининг шимолий қирғоғидаги Курнўл ва Анантапур деган ҳудудларда жойлашган эди. Конлар бу ердан топилган вазни 20 мангелин, яъни 25 каратдан ортиқ бўлган тошлар-ни подшоҳ хазинасига топшириш шарти билан ижарага берилган эди. Афтидан, бундай тошларнинг сони шу қадар кўп эдики, ҳатто Вижайянагардаги даҳшатли жангдан кейин ҳам подшоҳ ихтиёрида бир сандиқ тўла олмос қолган эди. У олмослардан бирини подшоҳ тантанали маросимларда иштирок этганда отининг ёлига қадаб қўйилар эди. Бу олмос Вижайянагарни талон-тарож қилишганда Бижапур ҳукмдорининг қўлига тушиб қолган эди. Унинг ғайри табиий ҳажми ва товланиши «Decades» (Ўн йилликлар) деб номланган китоб муаллифи, португалиялик Диого до Коуто ва унинг ватандоши Доктор Гарсиа дэ Орта каби тарихчиларнинг диққатини ўзига тортган эди.

      Доктор Гарсиа Ортанинг «Оддий ва мураккаб нарсалар ҳақида португалча суҳбат» номли китоби 1563 йилда Ҳиндистоннинг португаллар босиб олган Гоа оролида чоп этилган бўлиб, бу Ҳиндистонда нашр қилинган биринчи китоб ҳисобланади. Доктор Гарсианинг хабар беришича, унга бир ишончли киши Вижайянагарда бир неча йил аввал ҳажми товуқ тухумича келадиган бир олмосни кўрганини айтган экан. Афсуски, у бу олмоснинг вазни ҳақида ҳеч нарса демаган. Бироқ ўз кўзлари билан кўрган учта олмоснинг вазнини аниқ айтиб берган. Улар 120, 140 ва 250 мангелин, яъни 150, 175 ва 312,5 карат ҳажмда бўлган.

      Қимматбаҳо тошларнинг вазнини ўлчаш учун Ҳиндистоннинг турли ҳудудларида турлича ўлчов бирликлари қўлланилганини эътиборга оладиган бўлсак, юқорида зикр этилган, «ҳажми товуқ тухумидек келадиган», яъни 175 каратли олмос Бобурнинг олмоси бўлиши мумкин, унинг вазни 186 карат эди.

      Ҳар ҳолда, Бобур олмосининг саргузаштлари изи кейинги юз йилдан ортиқ муддат давомида турли тахмин ва чигалликлар орасида мавҳум бир ҳолатга келиб қолди. Энди воқеалар ривожини ўн еттинчи аср ўрталарида, кутилмаганда Ҳумоюннинг чевараси бўлмиш Шоҳ Жаҳон саройида қайта учратгунимизча сабр қилиб турамиз.

      Бу воқеа ака-ука шаҳзодаларнинг бобурийлар салтанатини ўзаро бўлиб олиш учун олиб борган биродаркушлик уруши арафасида рўй берган эди. Ўшанда воқеалар рўй берадиган саҳна, яъни шимолий Ҳиндистон катта ўзгаришларни ўз бошидан кечираётган эди.

      Ҳумоюннинг Ҳиндистон тахтига иккинчи бор чиқиши биринчисидан ҳам қисқа вақт давом этди.

      Тахтни қайта эгаллаганига олти ой ҳам тўлмай, 1556 йилнинг 24 январь, жума куни, умрида омад ва омадсизликларнинг барчаси билан юзлашган бу ҳукмдор ачинарли бир вазиятда ёруғ олам билан