Кўҳинур. Аҳрор Аҳмедов

Читать онлайн.
Название Кўҳинур
Автор произведения Аҳрор Аҳмедов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-59-873-7



Скачать книгу

вилояти султони Ҳумоюннинг бу музофотда туриши ўз мулкига таҳдид солишидан чўчиб, подшоҳ билан унинг хотини ва ўғлига бошпана берган Амаркот вилояти ҳокими ўртасига рахна солиш учун бор кучини ишга солди. Лекин бу ҳаракатлар у кутган натижани бермади. Агар Ҳумоюннинг бекларидан бири фаросатсизлиги туфайли уни кофир, ғайридин деб ҳақоратламаганда Амаркот вилояти ҳокимининг Ҳумоюнга бўлган садоқати аввалгидек, самимийлигича қоларди. Ҳумоюн бу бефаросат бекни тартибга чақириб, бир оз койиб қўйишни ўзига эп кўрмагач, бу таҳқирлашдан дили оғриган ҳоким одамлари билан нарсаларини йиғиштириб, ўз қароргоҳига кетиб қолди.

      Мана шу жиддий вазият ҳукм суриб турган бир пайтда Ҳумоюн қароргоҳига Байрамбек етиб келди. У билан бирга келган Жавҳар Офтобачи ва уларнинг ҳамроҳлари Ҳумоюнга садоқат билан хизмат қилишга қасам ичдилар.

      Эронийлар қавмидан бўлган, яъни шиа мазҳабига мансуб Байрамбек ўз омадини синаб кўриш учун бир неча йил аввал Ҳиндистонга келган эди. Ҳумоюн қўшинидаги хизмати билан у ўзининг нозик дидли киши, жасур жангчи ва садоқатли навкар эканини исботлади. Ҳумоюн Ҳиндистондан қувғин қилинган оғир бир вазиятда, сургундаги тирикчилик ташвишларини бошқаришдек масъулиятли вазифани унга ишониб топшириши бежиз эмас эди. Байрамбекнинг афғон сардорлари исканжасидан чиқиб, уларга етиб олишларига ҳеч ким умид боғламаган эди. Шу боис унинг Ҳумоюн қароргоҳида пайдо бўлиши кутилмаганда кўзга чалинган саробдай туюлди. Жавҳар Офтобачи эса анчадан буён Ҳумоюн хизматида бўлиб, унга офтобачилик (таҳоратига сув тайёрлаб берувчи хизматкор – Ғ.С.) қиларди. У Ҳиндистонга келган темурий шаҳзодаларнинг иккинчиси (биринчиси – Бобуршоҳ эди – Ғ.С.) бўлган Ҳумоюншоҳнинг бутун ҳаёти давомида унинг яқин ҳамроҳи бўлгани боис унинг ҳаёти ҳақида «Тазкират-ул-воқсот» (Ҳумоюннинг шахсий хотиралари) номли китоб ёзиб қолдирган.

      Амаркот вилояти ҳокимининг аразлаб кетиши Ҳумоюн қароргоҳидагиларга жуда қимматга тушди. У Ҳумоюнга ҳарбий ёрдам кўрсатишдан ташқари, уларни озуқа ва тирикчилик учун зарур жиҳозлар билан ҳам таъминлаб турган эди. Энди эса бу ёрдамдан маҳрум бўлишди: улар турган жойда очарчилик шабадаси эса бошлаган эди. Бу ҳол эса уларнинг ақлини анча пешлаб қўйди.

      Ўша пайтда Синд вилояти ҳокими, агар Ҳумоюн ўз одамлари билан унинг ҳудудидан чиқиб кетадиган бўлса, уларни пул ва кемалар билан таъминлашга ваъда берди. Қариндошлари ва қўл остидагиларнинг ношукурлигидан зўрға ўзига келган Ҳумоюн дунё ташвишларидан нарироқда, чекка бир юртда содда-гина, дарвишона ҳаёт кечириш ҳақида бош қотира бошлади. Бироқ ота-боболаридан мерос қолган мулкни қайтариб олиш иштиёқи унинг бу фикридан устун келди.

      1543 йилнинг 10 июлида Ҳумоюн таваккал қилиб, Синд вилоятидан чиқиб кетишга қарор қилди. У Қандаҳор мулкига эгалик қилаётган укаси Ҳиндол мирзо ҳузурига бормоқчи бўлди-ю, бироқ бу режа ҳам чиппакка чиқди. Чунки Ҳиндол мирзони акаси Комрон мирзо шаҳардан қувиб чиқариб, Кобул қалъасида ҳибсда ушлаб турган эди.

      Байрамбек