Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов

Читать онлайн.
Название Танланган асарлар: Қиссалар
Автор произведения Чингиз Айтматов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-6609-8-4



Скачать книгу

қулоққа чиқаришди. Ҳамма овулларни ғалвирдан ўтказишди. Қанчадан-қанча одамлар Сибирга бадарға қилинди. Акаларим эса тирик қолишди. Ўшандан кейин биз улар билан бошқа кўришмадик. Айтишларича, ўша ерда палак ёзиб, яхши яшаб кетишибди. Урушдан олдин, ёзда, эсингдами, қизим, бозорга темирйўл бекатига борганимизда, олдимга бир одам келганди, қора юзли, аслида шу ерлик бўлиб, у ҳам қулоққа чиқарилганди. Эринг билан сен ўзингга рўмол танлаётган пайтда биз у киши билан қисқа суҳбатлашгандик. У акаларим Ҳусанқул, Ўринқул тирик ва соғ-саломат эканини, бизга салом йўллашганини айтган эди. Тўғри, анча кексайиб қолишганмиш. Энди улар у ерда – Чотқол оқсоқоллари, турмушлари ҳам ёмон эмас экан. Мен уларга саломимни етказишни сўрадим. Яна ўғлимни уйлантирганимни, келин, яъни сен бизникида эканингни ҳам айтдим.

      – Кейин-чи? Нима демоқчисиз, эна?

      – Нима демоқчиман? Ўз тақдирим ва сизларнинг ҳаётингиз ҳақида ўйлаяпман. Акаларим Чотқолга кетганда, мен ёлғиз қолган эдим. Қанчалик оғир бўлмасин, бошимга тушган барча кўргиликларни енгиб ўтдим. Жамоа хўжалигида ишладим. Ўғил ўстирдим. У тракторчи бўлди. Яхшигина пул топар эди. Кунларнинг бирида сен, нури дийдам, гул бўлиб хонадонимизга кирдинг. Ҳаётимиз изига тушгандек эди-ю, бирданига уруш бошланиб кетди! Кейин нима бўлганидан хабаринг бор. Энди ўйласам, қанчадан-қанча азоб-уқубатлар чекмадик, бир умр тақдир бизга соя солди. Болаларим ўлди, эрим ўлди, акаларимни қулоқ қилишди, жамоа хўжалигида тонгдан тонггача ишлаб, кексайиб касалманд бўлиб қолдим. Аммо ҳаммасидан ҳам даҳшатлиси уруш бўлди, бахти қора ўғлим эса қочқинда, уни лаънатлай олмайман: ахир урушни у чиқаргани йўқ-ку, тўғри-да, унинг ҳам қурбон бўлгиси келмайди, бунинг азобини энди сен тортяпсан, худди қуш боласидай ухлаб ётган фарзандинг – неварагинамнинг ҳоли не кечади? Буни ҳеч ким билмаслиги керак, сир тутмоқ лозим…

      – Ҳамма гапингиз тўғри, – оғир тин олди Саида мойчироқ ёруғида бир пиёла буғдой доналарини тозалар экан. – Начора, сиз билан менинг пешонамизга шундай бахтсизлик ёзилган бўлса. Биз-ку, уйда, иссиқ жойда ўтирибмиз. У-чи, ғорда нима қилаётган экан? Олов ёқиб бўлмаса, айниқса тунда, одамлар сезиб қолиши мумкин. Ўзингиз биласиз, у камгап, эркакларнинг ҳаммаси шунақа, фикрларини ичда сақлашади. Яқинда менга айтишича, – бу гапни Сизга айтмаган эдим, – у далада кетаётиб, айнан шу жойда биринчи марта ер ҳайдагани ёдига тушибди. Ўшанда трактордан тушгим келмаган, дейди, иш қайнаган ва у умр бўйи ғалла экиш учун ер ҳайдашни орзу қилган экан. Энди эса шу даладан худди осмондан чангал ташловчи калхатдан ёки бирор йиртқич ҳамласидан чўчигандек ўтаётибди. Ҳа, у шулар ҳақида сўзларди.

      – Ҳа, мен ҳам шуни айтмоқчи эдим, – қўшиб қўйди Бексаат кампир, кўз ёшларидан ўзи юз ўгиргандек, уларни қўлидаги мато билан артаркан. – Қайси гуноҳларимиз учун пешонамизга бундай тақдир битилди? Нимамиз билан ёқмадик Тангрига? Ўз ўғлимни қарғай олмайман, лекин иккалангизга ёрдам бериш ҳам қўлимдан келмайди, аҳволим жуда оғир, биқинимни тош эзғилаяпти, аввалгидек,