Танланган асарлар. Носир Фозилов

Читать онлайн.
Название Танланган асарлар
Автор произведения Носир Фозилов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-5993-4-5



Скачать книгу

Буни мен сандиқ четига қўйганский, тузукми? Сичқон ярмини мужиб кетганский, тузукми?..

      – Что, что?!

      Ғиёс ака тушунтиролмадим шекилли, деб ўйлаб қайтадан изоҳ бера бошлади:

      – Ўртоқ началник, сичқон кемирганский, панамайиш, мужиганский.

      – Ладно-ладно, – деди тепакал ҳарбий жиддий. Афтидан ниҳоятда жаҳли чиққан, атрофдагилар кулай деса ундан ҳайиқишар, оғизларини беркитиб тескари ўгирилиб олишган, фақат елкалари силкинар эди, холос. Тепакал ҳарбий Ғиёс аканинг билетини бир бошдан варақлаб кўра бошлади: унинг тепа қисми – туғилган йили-ю, исми шарифи ёзилган жойи йўқ эди. Буёғини Ғиёс аканинг ўзидан сўрашга мажбур бўлди: – Фамилия?

      – Отангизнинг эсми нечик? – гапга аралашди ҳамшира.

      – Мамасоли.

      – Ўзингизники?

      – Ғиёс.

      – Год рождение? – деди тепакал ҳарбий худди ҳамширанинг ёшини сўраётгандай унга қараб.

      – Туғилган йилингиз? – деди ҳамшира ҳам ўз навбатида Ғиёс акага қараб.

      Шу жойга келганда Ғиёс ака бироз тутилиб қолди.

      – Туғилган йилинғизни сўрий.

      – Абдалим билан тенгман, – деди Ғиёс ака, – ану, Кориздаги Абдалим бор-ку…

      Ана холос! Кориз деган қишлоқ қаерда-ю, Абдалим неча ёшда? Буёғини энди ўзингиз билиб олаверинг!

      Хуллас, Ғиёс ака комиссияга тушди, кўзи трахома деб топилиб, керак бўлсанг ўзимиз чақирамиз дейишгач, яна қопини орқалаб Қарқаралига қайтди. Шу-шу бўлди-ю, уни қишлоқдаги Бойзоққа ўхшаган баъзи шўх йигитлар «Ғиёс Мужиганский» деб атаб кетишди…

      … Ғиёс ака кўк эшаги устида шу воқеани эслаб келаркан, у гўё ҳозир содир бўлаётгандай аъзойи бадани совқотиб, танаси жунжикиб, бир қимтиниб қўйди. «Ўтган гап ўтди-кетди. Энди буёғи нима бўлади?»

      У онадан туғилиб эсини танибдики, умри шу пода кетида ўтиб келяпти. У фақат пода боқиш учун туғилган. Ғиёс акасиз – подани, подасиз – Ғиёс акани тасаввур қилишолмайди ҳамқишлоқлари. Гўё бошқаларнинг, ҳатто ўзининг ҳам наздида бошқа иш унга ярашмайдигандай. Унинг учун қишлоқда подадан ҳам муҳимроқ иш йўқ. Негаки, қишлоқ аҳли молсиз яшай олмайди. Айниқса, ҳозирги кунларда! Уруш бўлаётган, озиқ-овқат танқис кезларда одамларнинг жонига ора кираётган нарса нима? Сут, қатиқ! Сут-қатиқсиз, қурт-ёғсиз тирикчилик қийин, жуда қийин! У боя: «Энди буёғи нима бўлади?» деганда, мана шуларни назарда тутган эди. Дарвоқе, буёғи нима бўлади? Камола билан Тўра подани эплай олишадими? Ғиёс аканинг ўрнини боса олишадими, йўқми? Олди ёз, ҳадемай сўна деган бало чиқади. Ана унда бу бебош сигирларни бошқариш қийин. Жуда қийин!

      Бу гал, албатта, уни аскарликка олишади. Фақат кўзидан сал-пал сув оқишини ҳисобга олмаса, нима, у бошқалардан камми? Бир йигитдан қолишмайдиган кучи бор… Ё Тўра билан Камоланинг ёнларига тағин бир одам қўшишларини илтимос қилиб кўрсамикан? Кимни? Ишга яроқли одамларнинг ҳаммаси далада, пахтада, бедада. Ҳадемай буғдой ўроқ маҳали ҳам келиб қолади. Ишчи қўли етишмайди. Давлатга ғалла керак. «Борди-ю… борди-ю, қишлоққа кўчиб келишган ўрисларнинг болаларини ёрдамчи қилиб олинса-чи? Масалан, ана чолнинг набирасини. Отинг қурмағур нима эди? Ҳа, Сергий! Ўзи ҳам пишиққина,