Юрак - аланга: бадиалар. Иброҳим Ғафуров

Читать онлайн.
Название Юрак - аланга: бадиалар
Автор произведения Иброҳим Ғафуров
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-20-988-6



Скачать книгу

тўхтагач, унинг эри Носиржон тушида бақириб уйғониб кетади ва хотини ёнида эканлигини кўриб ўзига келади. Ҳикоя муаллифи Абди Қурбонов. У аёлнинг ниҳоятда тиниқ ва олижаноб портретини чизади, уни гўзал бир образга айлантиради. Ёш ёзувчининг тасвирида одамни сеҳрлайдиган жозиба, ифодаларида ёрқинлик бор. Лекин ажойиб бир ҳикоя сюжетига туш элементи киритиб, маънавий конфликтни кучайтириш ўрнига уни сийқаси чиққан туш усули билан осонгина ҳал қилиб қўя қолади… Бундай ёшлар жуда кўп. Улар йирик ва танилган адибларимизнинг кўмаги, сабоғига ғоятда муҳтождирлар.

      Сўздек мурувват, карам ва муҳаббатга эҳтиёжманд нарса йўқ. Талантнинг юзини ҳам шулар очади, шулар унинг кўзларига нур, хаёлига қувват, интилишига илҳом бағишлайди.

      Замонавийлик, замонавий мавзулар, айниқса, очерк ва бадиий публицистикада ёрқин акс этади. Воқелигимизнинг муҳим ҳодисалари ортидан изма-из борувчи бу фаол жанр намуналари «Шарқ юлдузи», «Гулистон», «Меҳнат ва турмуш», «Саодат» сингари журналлар, республиканинг марказий газеталарида кўплаб босиб борилмоқда. Уларда пахтачилик, саноат, маданий ҳаёт, илм-техника янгиликлари ва шу янгиликларни яратаётган кишилар ҳаёти акс эттирилмоқда. Назир Сафаров, Миртемир, Зулфия, Раҳмат Файзий, Ҳаким Назир, Йўлдош Шамшаров сингари катта адибларимизнинг бултур эълон қилинган очерклари шундан далолат беради. Замондошларимизнинг ёрқин сиймоларини бадиий гавдалантириш жиҳатидан Суннатилла Анорбоевнинг Зарафшон кончилари ҳақидаги «Ўзбекистон олтини», Амударё ва Орол денгизи истиқболини ёритган Жонрид Абдуллахоновнинг «Хазина ғойибдан келмас» каби очерклари жанрнинг яхши намуналари саналса арзийди. Бу очеркларни ўқиганда, одам чинакам бадиий завқ олади, муаллифларнинг ўзлари кўтараётган долзарб масалаларга бўлган эҳтиросли муносабати яққол билиниб туради. Бу очеркларда мавзуга тарихан кенг назар билан ёндашилади, тарихий қиёслар келтирилади, юз бераётган ҳодисаларнинг истиқболи ҳақида илмий мулоҳазалар юритилади. Буларнинг бари таҳсинга сазовордир. Лекин очерк ва публицистиканинг зиммасида ҳали катта вазифалар турибди. Биз очеркни тезпишарчиликдан, бир кўриб кейин ёзиб ташлашдан, фактларнинг шарҳига айланиб қолишидан халос қилишимиз керак. Афсуски, бизда кейинги пайтларда чуқур маънавий-ахлоқий масалаларни кўтарган очерклар, суд очерклари, тарихий-бадиий очерклар кам яратилмоқда ёки деярли ёзилмаяпти. Худди шундай таънани сиёсий-ижтимоий публицистика ҳақида ҳам айтиш мумкин. Бу жиҳатдан академик Воҳид Зоҳидовнинг килаётган ишлари, «Шарқни шарафлаб» сингари эҳтирос билан ёзилган публицистик ёрқин асарлари ёшларга ўрнак бўларлидир.

      Адабиётимизнинг уфқи кўзларни қувонтирадиган уфқ; бу уфқ доимо зиё билан чароғон қилиб турадиган талантларга ҳам бой. Ғафур Ғулом айтганидай, меҳнат ва ақл саломат бўлса, адабиётимизнинг осмони ҳам ҳеч қачон юлдузсиз қолмас.

      Фақат олтин қўллари бор халқимизнинг тарихи ва бугуни заҳматкаш олтин қўллар билан битилиши керак.