Юрак - аланга: бадиалар. Иброҳим Ғафуров

Читать онлайн.
Название Юрак - аланга: бадиалар
Автор произведения Иброҳим Ғафуров
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-20-988-6



Скачать книгу

тақдири эмас, фақатгина пул қизиқтираётган бўлса?

      – Ҳа, фақат пул қизиқтиряпти. – Аёл қўлини пахса қилиб шанғиллай бошлади. – Сиз жарақ-жарақ пул оласиз. Ғамингиз йўқ. Мен энди бу болани нима билан боқаман? А? Гапиринг-чи?

      – Ишланг, – боядан бери бир четда турган лейтенант гапга аралашди. Сиз тенги аёллар эркаклар билан баробар меҳнат қилишяпти.

      – Сиз ўзингизнинг хотинчангизга ақл ўргатинг, хўпми?»

      Хуллас, ҳикоя мазмунидан оиладаги бахтсизлик, иш жойидаги баъзан бўлиб турадиган ортиқча таъналар жамоа ва шахс ўртасида туғилган англашилмовчилик шахснинг жамоага нисбатан бегонасирашига, ўзини унга нисбатан ўгай каби ҳис қилинишига олиб келади ва буларнинг бари ўз навбатида маънавий тарангликка, таранглик узилишга олиб боради… Буни Асаднинг бошлиғи ҳикоя сўнгида тан олади: «Биз Асадни тарбия қиламиз деб яккалаб қўйган эканмиз, – майор оғир хўрсиниб пешанасини уқалаб қўйди. – Бу жуда катта хато, ўртоқ лейтенант». Ёш ёзувчи ҳаётда ўз ўрнини тополмаган, қилинган хатолар доирасидан чикиб кетолмаган, айни замонда ўзи ёмон одам бўлмаган кишининг тақдири, бу тақдирга бепарво бўлганларнинг инсонлик масъулияти ҳақидаги бир қарашни илгари сурмоқчи, у аллақандай қизиқарли масалаларнинг ҳам учини чиқарган, лекин катта ҳаёт ҳақиқати, инсон ҳаётининг мантиқи юзасидан қараганда, қаҳрамонни ўлимга олиб келган сабабларнинг жами бадиий жиҳатдан етарлича таҳлил ва тадқиқ қилинмаган, натижада Асаднинг ўлими бизга тасодифий ҳодиса каби туюлади, у тушган вазият ҳали ўлимга олиб борадиган, шундан ўзга чора қолмаган вазият каби англанмайди. Чунончи, Анна Каренина, Бовари хоним, Ромео, Жульетта, Ленский, Гулнорнинг ўлими улар ҳаётининг мазмунидан, муҳитнинг табиатидан, тақдирларининг ўзига хосликларидан ва улар бошдан кечираётган воқеалар ва улар истиқомат қилиб турган воқеликнинг тараққиёти мантиқидан келиб чиқар эди. Улар ўзларини яратган адибларнинг хоҳишлари билан эмас, ўзлари кечираётган ҳаётнинг, ундаги мураккаб боғланишларнинг, алоқаларнинг қонуниятлари билан саҳнадан кетар эдилар. Асаднинг ўлимида мана шундай қонуниятларнинг бир-бирига чатишиб кетган ҳалқаларини очиш ва агар бу ҳалқалар бўлмаган тақдирда, ёзувчи ўз нуқтаи назарига ўзгартишлар киритиши керакдай эди. Ёзувчи ўз нуқтаи назарини асослай олмаганлиги боя келтирилган парчадаги аён кўриниб турган яланғочлик, ўта табиий тасвирда ҳам билиниб турибди. Ёзувчи бизга ҳаётда шундай шанғи хотинлар ёки Асадга ўхшаган иродаси бўш, ўзидан бошқага кучи етмайдиганлар бор, улар аламларини одатда ўлимдан оладилар, дейиши мумкин, бу тўғридир, лекин унда ўлимнинг психологик томонларини очиб бериш ва бундан маънавий хулосалар чиқариш керак эди.

      Ёзувчи одамда ёки ёшлар ҳақида гапираётган эканмиз, ёзувчи бўлишни истаган одамда деб айтайлик, тайинли бир қараш, тайинли бир нуқтаи назарнинг йўқлиги у яратган асар ёхуд у ёзган асар қаҳрамонларида ҳам аллақандай ғалати умуртқасизликларга сабаб бўлади.